- Препарати: сульфацил-натрий.
- маҳаллий офтальмологияда кўз инфекцияларини даволаш ва олдини олиш учун ишлатилади.
- Чунки унинг самарадорлиги юқори ва таъсирлантирувчи хоссага эга эмас.
- Кулланилиши: блефаритларда, коньюнктивитларда, шоҳ парданинг яраларида, янги туғилган чақалоқ кўзининг гонорея билан шикастланишининг олдини олиш ва даволашда қўлланилади.
МАҲАЛЛИЙ ҚЎЛЛАНИЛУВЧИ СУЛЬФАНИЛАМИДЛАР - Сульфаниламидлар жуда майда кукун ҳолида яра инфекцияларига сепиш учун ҳам маҳаллий қўлла-нилади. Бунда йиринг, яранинг ажратмалари, некро-тик масса таркибида катта миқдорда пара-амино-бензой кислотаси сақланганлиги сабабли сульфаниламидларнинг самарадорлиги пасайиб кетиши ёки умуман таъсир этмаслиги инобатга олиниши лозим. Уларни асосан яраларни бирламчи тозалашда ёки “тоза” яралар шароитида ишлатиш мақсадга мувофиқ.
- Ўз молекуласида кумуш атоми сақловчи сульфа-зиннинг кумушли тузи (сульфаргин) синтез қилинган бўлиб, у асосан куйишларда маҳаллий ишлатилади. Препаратдан ажралиб чиққан кумуш сульфазиннинг антимикроб таъсирини кучайтиради ва яранинг бити-шини тезлаштиради. “Сульфазин” суртмаси таркибига киради.
Комбинирланган сульфаниламидлар - салицилат кислотаси ва сульфаниламидларни бириктириш хисобига препаратлар синтез қилинган. Уларга салазосульфапиридин (сульфасалазин), салазопиридозин (салазодин), салазодиметоксин препаратлари киради.
- Таъсири: Организм тўқималарида улардан 5-аминосалицилат кислотаси ҳамда сульфаниламид компонент (мос тарзда сульфапиридин, сульфапиридазин, сульфадиметоксин) ажралиб чиқади ва натижада антибактериал ҳамда яллиғланишга қарши самара юзага чиқади.
- Кулланилиши: носпецифик ярали колитда ва Крон касаллигида ишлатилади.
ТРИМЕТОПРИМ БИЛАН КОМБИНИРЛАНГАН СУЛЬФАНИЛАМИДЛАР - Бактрим (бисептол, котримоксазол, септрин) (сульфаметоксазол ва триметоприм), Лидаприм (сульфаметрил+триметоприм), сульфатон (сульфамонометоксен+триметоприм), потесептил (сульфадимизин+триметоприм)
- Таъсир механизми: триметоприм- сульфаниламидларни дигидрофолат кислотасининг тетрагидрофолат кислотасига ўтишига тўсқинлик қилувчи дигидрофолатредуктаза фаоллигини сусайтирувчи модда. Сульфаниламид- дигидроптериндан дигидроптероат кислотасининг синтезида қатнашувчи дигидроптероатсинтетазани ингибиция килади.Натижада бактерицид таъсир келип чикади.
Do'stlaringiz bilan baham: |