16.03.2021 й.
“Талабнома, шартнома ва
нархлашни назорат қилиш”
бўлими бошлиғи: ___________ А. Маматкаримов
“Сурхон Саноат Қурилиш” компанияси бошқаруви раиси Б.Т.Қодировга “Талабнома, шартнома ва нархлашни назорат қилиш” бўлими бошлиғи А. Маматкаримов томонидан
Б И Л Д И Р И Ш О М А
Ушбу билдиришномани ёзиб сизга шуни маълум қиламанки, “Сурхон Саноат Таъминот” МЧЖ га қарашли 9-қават объектида “Комфорт МДФ Сифат” МЧЖ томонидан ясаб берилган ички эшикларда нуқсонлар аниқланган. Ўрнатилган механизм (қулфнинг запорная планкаси (ответная планка)) камчиликлари ишлаб чиқариш жараёнидан бошлаб хозирги кунга қадар бартараф қилинмаган. Агар қулф партияси қисмлари эшикларга тўғри келмаган бўлса, вақтида тўғри келадиган турига алмаштирилмаган.
Юқорида келтириб ўтилган нуқсонларни бартараф қилишда амалий ёрдам беришингизни сўрайман.
Холат акс этган хужжат нусхаси 1 ( бир ) варақда илова қилинади.
23.04.2021 й.
“Талабнома, шартнома ва
нархлашни назорат қилиш”
бўлими бошлиғи: ___________ А. Маматкаримов
“Сурхон Саноат Қурилиш” компанияси бошқаруви раиси Б.Т.Қодировга “Талабнома, шартнома ва нархлашни назорат қилиш” бўлими бошлиғи А. Маматкаримов томонидан
Б И Л Д И Р И Ш О М А
Ушбу билдиришномани ёзиб сизга шуни маълум қиламанки, “Сурхон Саноат Таъминот” МЧЖ га қарашли 9-қават объектида уйларнинг асосий кириш қисмига ўрнатиш учун 216-та жами 265 768 704 ( икки юз олтмиш беш миллион етти юз олмиш саккиз минг етти юз тўрт ) сўмлик темир эшиклар сотиб олиш учун Тошкент таъминот бўлими орқали “Proect Product Seel” билан №1356 рақамли шартнома 22.09.2021йилда тузилган ва эшиклар объектга келтирилган.
Ўтган вақт мобайнида эшик қулфларида мавжуд нуқсон хақида хеч ким огохлантирилмаган, нуқсонли эшиклар сотувчига қайтарилмаган ( Вахолангки объектда бир муддат олдин офис-намуна тўлиқ битирилиб айнан шу эшиклардан ўрнатилган эди).
Бунда: Эшиклар қабул қиниш жараёнида, ёки илк ўрнатилиш чоғида нуқсон аниқланиб “Сурхон Саноат Қурилиш” компаниясига билдиришнома орқали ёзма мурожат қилинса Тошкент таъминот бўлими таъминотчиси Бобоёров Бекзод бекзод орқали эшикларни қайтариб олиши мумкин бўлган.
Юқорида келтириб ўтилган нуқсонларни бартараф қилишда амалий ёрдам беришингизни сўрайман.
Холат акс этган хужжат нусхаси 1 ( бир ) варақда илова қилинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |