Сурхондарё вилояти, Бойсун тумани
Download 99.06 Kb.
|
1 2
Bog'liq01. ôß¼«¡«óá î«Õ¿Óá îÒ¬«õ«Ô óáÓáú¿
- Bu sahifa navigatsiya:
- Усмонова Мохира Рахматовна
- Бойсун туман 2-сон касб-ҳунар мактаби директори
- Тарих ва жамиятшунослик ўқитувчиси
- 04.04.1970 й., Сурхондарё вилояти, Бойсун тумани
- Ўзбекистон либерал демократик партияси аъзоси
- Сурхондарё вилояти Бойсун тумани “Чор-чинор” маҳалласи, А.Навоий кўчаси, 128-уй. тел. +998-91-906-76-62
- 11. Қисқача тавсифнома
- Усмонова Моҳира Раҳматовна
(вилоят, туман, шаҳар)
(давлат мукофотининг номи)
9. Давлат мукофотлари билан тақдирланганми (қанақа):
11. Қисқача тавсифнома: Мукофотланмаган. Умумий меҳнат стажи 29 йил. . Усмонова Мохира Рахматовна Бойсун туманида 1970 йилда туғилган маълумоти олий, миллати ўзбек, оилали, Ўзбекистон либерал демократик партияси аъзоси. . 29 йиллик мехнат стажига эга. Усмонова Моҳира Раҳматовнани 1992-2005 йилларда Бойсун туманидаги 4-умумий ўрта таълим мактабида тарих фани ўқитувчиси бўлиб ишлаган. Иш даврида туманда илғор, ташаббускор, билимли фан ўқитувчиси сифатида эътиборга лойиқ бўлган. Ўқувчилари Рўзибоева Муборак ва Рахимназарова Раъно тарих фани олимпиадасининг вилоят босқичи ғолиби ва Республика босқичи совриндори бўлган. Усмонова Моҳира Рахматовна 2006-2019 йиллар давомида Бойсун туман Агросаноат касб-ҳунар коллежи Маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатди. Иш даврида педагогик жамоада соғлом муҳитнинг яратиш, ўқувчиларнинг маънавий камолотига эришиш сохасида уларнинг бўш вақтларини унумли ўтказишда жонкуяр рахбар, тадбирлар ташкилотчиси маъсулиятли мехрибон устоз бўлди. . Ўз фаолияти давомида жамоанинг шакилланишида, ўқувчилар жамоасининг маданий-маърифий, ахлоқий тарбияси йўналишида ташкил этилган “Талабалик қасамёди” , “Қувноқлар ва зукколар”, “Дўппи тикдим ипаклари тиллодан”, “Муқаддас байрамлар”, “Мен Ўзбек фарзандиман” каби юздан ортиқ тадбирлар ўқувчиларни Ватанга ҳурмат ва садоқат рухида тарбиялашда мухим рол ўйнади. . “Қувноқлар ва зукколар” тадбири вилоят босқичининг, “Дўппи тикдим ипаклари тиллодан” мунтазам Республика ғолиблигини эгаллади. . Усмонова Моҳира Раҳматовна 2020-2021 ўқув йилида Бойсун туман 2-сон касб-ҳунар мактабида Ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари вазифасида фаолият кўрсатди. Профессионал таълим муассасасида таълим сифатини яхшилаш, билимни мустахкамлаш учун ҳар бир фан ўқитувчиси ва ҳар бир истеъдодли, иқтидорли ўқувчи билан ишлашни йўлга қўйди, тахлилий мониторинг ишларини ташкил қилди. “Энг яхши фан ўқитувчиси” , “Энг намунали дарс”, “Энг чиройли фан хонаси” каби танловларнинг ташкилотчиси, ўқувчилар интеллектуал салохиятини ўстириш учун “Заковат”, “7Х7”, “10Х10”, “Ким билимли” каби беллашувларнинг ташкил қилинишида ташаббускор бўлди. . Сурхондарё вилоят ҳокимлигининг ўрта махсус касб-ҳунар таълими бошқармаси томонидан “Энг фаол маънавий-маърифий ишлари бўйича директор ўринбосари” деб топилиб, бир неча марта Фахрий ёрлиқлар ва қимматбахо совғалар билан тақдирланган. . Усмонова Моҳира Раҳматовна 2021 йил май ойида ҳозирги даврда Бойсун туман 2-сон касб-ҳунар мактабининг директори бўлиб ишлаб келмоқда. У талабчан рахбар, маъсулиятли. Профессионал таълим муассасасида ижобий ва соғлом муҳит яратишда ободончилик ишларида таълим муассасасининг моддий техника базасини бойитишга, автомобил, тикувчилик йўналишлари бўйича ҳозирги замон талабига мос келадиган фан хоналарини ташкил этиш ва жихозлаш ишларига катта эътибор бермоқда. У рахбарлик қилаётган жамоа туманда эътирофга лойиқ деб топилган, вилоятда рейтинг кўрсаткичлари яхши. Усмонова Моҳира Раҳматовна билимли маъсулиятли ишбилармон, тажрибали рахбар, ишнинг кўзини билади. Ходимларга талабчан ва мехрибон, ўз устида мунтазам ишлайди, малакали, ёрдамини аямайди. . 2021 йил май ойидан бошлаб, Бойсун туман 2-сон касб-ҳунар мактаби директори лавозимида фаолият кўрсатиб келмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6-сентябрдаги “Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5812 сонли Фармони ижроси юзасидан касб-ҳунар макдабидаги мавжуд ўқув устахоналарини янги ўқув йилидан фаолияти бошланадиган касб-ҳунар мактаби учун мавжуд имкониятлардан келиб чиқиб тайёр ҳолатга келтиришда жонбозлик кўрсатди. Касб-ҳунар мактабида “Қуёнчиликчилик”, “Паррандчилик”, “Иссиқхона” лар ташкил этилди ва бу йўналишлар бўйича қушимча даромад олиш учун киччик тадбиркорлик ишларини давом эттирмоқда. . “Яшил макон” лойихаси доирасида ободонлаштириш ишларида касб-ҳунар мактабида 0,1 га ерга турли хил кўчат экилиб, боғ яратишда шахсий намуна кўрсатди, жамоа орасида маданий-маърифий тадбирларни ўтказишга, жамоада соғлом мухитни яратишда жонбозлик кўрсатиб келмоқда. . 2021 йил якуни бўйича қисқа муддатли директорлик фоалияти давомида Профессионал таълим тизимини жорий этишда сифат кўрсаткичи бўйича вилоятда 4-ўринни; рахбарлик фаолияти рейтинги бўйича ҳам 4-ўринни эгаллади. . Юқори ташкилотлар томонидан берилган топшириқларни ўз вақтида сидқидилдан бажаради. Фаол жамоатчи сифатида маҳаллада, туманда ўтказиладиган барча тадбирларда қатнашиб, мамлакатимиз таълим тизимидаги ислоҳотлар ва унинг асосида қўлга киритилаётган ютуқларни кенг тарғиб этиб келмоқда, вилоят семинар-тренингларини ўтказишда намуна кўрсатмоқда. . Таълим муассасасида ёшларнинг компьютер саводхонлигини ошириш учун IT йўналишининг “Бир миллион дастурчи” лойихасида касб-ҳунар мактабининг 15 нафар ўқитувчи ва 22 нафар ўқувчилари сертификатларни қўлга киритди. Ўқувчи ёшларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида фан ва касб тўгараклари, “Заковат” интелектуал ёшлар клуби фаолиятини доимий назорат қилиб бормоқда. . 2021 йилнинг ноябр ойида профессионал таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида ташкил этилган “Баркамол авлод” спорт мусобақасининг стол тенниси тури бўйича касб-ҳунар мактабининг 2 нафар ўқувчиси вилоят босқичида ғолиби бўлиб Республика босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди. . Усмонова Моҳира Раҳматовна оилали, 4 нафар фарзанднинг онаси. Фарзандларининг Ватан равнақи учун ҳисса қўшадиган ўқимишли бўлишига жиддий эътибор беради. Ўғли Тошпўлатов Шерзод Шукурович 2019 йилда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини имтиёзли диплом билан тамомлаган. . - 2018 йилда Европа Иттифоқининг Erasmus+ дастури доирасида Швеция Қироллиги Лунд Университетида таълим олди. . - 2019-2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар Вазирлиги Шартнома-ҳуқуқ бошқармасида атташе лавозмида фаолият юритди. . Ушбу давр мобайнида Ўзбекистон Республикаси ташқи сиёсатида қуйидаги ютуқларга эришди: . 1. Ўғли Ш.Тошпўлатов Ўзбекистон Республикасининг Халқаро хусусий ҳуқуқ бўйича Гаага конференциясига тўлақонли аъзолигининг ҳуқуқий масалалари билан шуғулланди (Ўзбекистон 2020 йил 4 мартдан эътиборан мазкур Ташкилотнинг тўлақонли аъзоси мақомини олди). . 2. ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалар координатори молиявий кўмагида “Ўзбекистон Республикасида халқаро хусусий ҳуқуқ ва мулк ҳуқуқини ривожлантиришга кўмаклашиш” лойиҳаси ишлаб чиқилишида иштирок этди. . Маълумот учун: мазкур лойиҳа 2020-2021 йилларда ҳамкорликни амалга оширишга қаратилаган ва умумий қиймати 200.000 АҚШ долларини ташкил этади. . 2021 йил 11-12 март кунлари Қирғизистон Президенти С.Жапаровнинг Ўзбекистонга давлат ташрифи, 2021 йил 12 март куни Ўзбекистон ва Германия Федератив Республикаси ўртасада олий даражадаги “Онлайн-Саммит” доирасида имзоланган икки томонлама ҳужжатларни тайёрлашга ҳисса қўшди (жами 24 та ҳужжат имзоланди). . Ўғли Ш. Тошпўлатов мувофиқлаштирувида Венгрия Бош вазири Виктор Орбаннинг 2021 йил 29-31-март кунлари Ўзбекистон Республикасига расмий ташрифи доирасида имзолаш учун 11 та халқаро шартнома, хусусан, Стратегик ҳамкорлик тўғрисидаги Қўшма Декларация, Минтақалараро ҳамкорлик тўғрисидаги ҳукуматлараро Битим ва бошқалар имзоланган икки томонлама ҳужжатларни тайёрлашга ҳисса қўшди. . Ш.Тошпўлатовнинг Вазирлик олдига қўйилган вазифаларни муносиб ва виждонан бажараётгани муносиб баҳоланди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 29 йиллиги арафасида Ташқи ишлар Вазири А.Комилов томонидан фахрий ёрлиғи билан тақдирланди. . 2021 йилда Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича “Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендиати деб эътироф этилди. . Ҳамда Ўзбекистон Ҳукумати томонидан Америка Қўшма Штатлари Пеннсилвания Давлат Университетига ўқишга юборилди. Ҳозирда Пеннсилвания Давлат Университетида магистратура йўналишида халқаро ҳуқуқ соҳасида таълим олмоқда. . Мазкур даврда Ш.Тошпўлатовнинг инглиз тилида қуйидаги китоб ва илмий мақолалари хорижий ва маҳаллий нуфузли журналларда нашр этган. . Қизи Тошпўлатова Мухлиса Инглиз тили бўйича ҳозирда кунда Тошкент Жахон тиллари Университети магистратураси “Хорижий филология” йўналиши талабаси. Қизи Тошпўлатова Гулрухсора Термиз Давлат Университети Хорижий филология (инглиз тили) йўналиши 2-босқич талабаси. Қизи Тошпўлатова Азиза мактаб битирувчиси. . Усмонова Моҳира Раҳматовна маънавиятли, маданиятли жонкуяр рахбар, ўз ишининг устаси ва фидоийси, мохир педагог, жамоа ва туманда ота-оналар ўртасида катта обрўга эга, маъсулиятли, ўз ишининг фидоийси, таълим соҳасидаги ислоҳотларни ҳаётга тадбиқ этишда ўз билими ва кучини аямай келмоқда. . Download 99.06 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling