Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туман Молия бошкармасида утказилган амалиёт хисоботи Режа
Икки ёклама кайд этиш усули билан
Download 311 Kb.
|
ХИСОБОТ Shoxruz бойсун
Икки ёклама кайд этиш усули биланхисоб юритиш. Икки ёклама кайд этиш усули билан хисоб юритиш коидаси хужалик юритувчи субъект бухгалтерлик операцияларини икки ёклама ёзиш тизими асосида юритиши кераклигини билдиради.Икки ёклама ёзиш тизими айнан бир хил операция буйича айнан бир хил суммасини бухгалтерлик хисобининг икки счёти – бирини дебетда ва бошкасини кредитда акс эттирилишидан иборат булади. Мемориал ордерлар хакида тушунча: Бухгалтерияга келиб тушган хужжатлар шакли буйича ва маъноси буйича текширилади ва сунгра кабул килинади.Хисобга кабул килинган хужжатлар умумий мемориал ордер билан бир кунлик операцияларнинг барчасига расмийлаштирилади. Мемориал ордерлар операцияларнинг бажарилишига караб,лекин хужжат олинган куннинг кейинги кунидан кечиктрилмасдан бош хисобчи томонидан имзоланади. Мемориал ордерлар хисобга олиш руйхатларига ёзилишидан аввал биринчи сонидан бошлаб кетма-кет тартибда,хар ой учун алохида –алохида ракамлаб чикилади. Тулов топширикномалари: Тулов топширикномалари ташкилотнинг бухгалетрияси томонидан тайинлаш сертификатлари асосида тузилади. Топширикнома уч нусхада тузилади (ташкилотга, маблаг олувчига ва банк муассасасига). Биринчи нусха – банк муассасасида колади,иккинчиси – топширик кабул килинганлиги тугрисидаги банк томонидан ёзилган тилхат билан ташкилотга кайтарилади, маблаг олувчи эса банк муассасаси томонидан унга хизмат курсатувчи банк муассасаси оркали электрон тулов топширикномаси юборилади (ташкилотга ва олувчига битта банк муассасаси хизмат курсатса,олувчига тулов топширикномасининг учинчи нусхаси бурилади). Топширикномалар банк муассасига юборилишдан олдин молия органининг бухгалтерияси томонидан йил бошидан белгиланган тартибда тартиб раками куйиб борилади. Жарқўрғон туман Молия булимида хам корхона баланси,молявий натижалар хисоботи юкорида келтирилган БХМС га амал килган холда олиб борилади. Жамиятнинг иктисодий ва ижтимоий тизимиин шаклланиши ва ривожланишида давлатнинг тартибга солиш функцияси мухим рол уйнайди. Давлатнинг иктисодий ва ижтимоий сиёсатини амалга оширишининг механизмларидан бири жамиятнинг молия тизими хисобланиб унинг марказий бугини давлат бюджети хисобланади.Айннан давлат бюджети оркали мамлакат микёсида яратилган ялпи ички махсулот таксимланиш жараёнида давлат ихтиёридаги марказлаштирилган пул фонди шакллантирилади. Маъумки, Ялпи ички махсулотнинг таксимланиши жараёнида янгидан яратилган киймат хисобига: а) хужалик субъектларининг пул даромадлари; б) ахоли даромадлари; в) давлат даромадлари шакллантирилади. Download 311 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling