Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туман Молия бошкармасида утказилган амалиёт хисоботи Режа
Download 311 Kb.
|
ХИСОБОТ Shoxruz бойсун
Ҳудудий ғазна ҳисобварақлари
Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва маҳаллий бюджетлар қарамоғида бўлган бюджетдан маблағ олувчиларнинг пул маблағларини кирим қилиш ва ўтказиш бўйича операциялар ҳудудий ғазна ҳисобварақлари (кейинги ўринларда – ҲҒҲ) орқали амалга оширилади. Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва маҳаллий бюджетлар қарамоғида бўлган бюджетдан маблағ олувчиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари (ота-оналарнинг мактабгача таълим муассасаларида болаларни сақлаш учун тўловлари, ота-оналарнинг мусиқа ва санъат мактабларида болаларни ўқитиш учун тўловлари, мактабгача таълим муассасалари ишчиларидан овқатланиш учун тушган тушумлар, шунингдек ижтимоий таъминот органларидан бюджет ташкилоти ходимларига пенсия ва ижтимоий нафақа тўлаш учун тушган маблағлар) ўрнатилган тартибда ҲҒҲ га кирим қилинади. Жорий йилда бюджетдан маблағ олувчиларнинг жорий молия йили учун келиб тушган дебиторлик қарзлари суммаси касса харажатларини тиклаш орқали ҲҒҲ га кирим қилинади (бюджетдан маблағ олувчиларнинг шартномалар тузмасдан амалга ошириладиган тўловлари бўйича юридик ва молиявий мажбуриятлар). Бюджетдан маблағ олувчиларнинг ўтган йилги дебиторлик қарзларининг жорий молия йилида қайтарилган суммалари, шунингдек товар-моддий бойликларни, асосий воситаларни сотишдан ва инвентаризация (текшириш) натижалари бўйича келиб тушган суммалар ҲҒҲга кирим қилинади ва кейинчалик ушбу суммалар бюджетдан маблағ олувчилар жойлашган ҳудуднинг шартли ҳисобварақ рақами (ШҲР) билан очилган 23402 (005) “Республика бюджети маблағлари” даромадлар транзит ҳисобварақлари орқали тегишли бюджетларнинг даромадларига ўтказилиши билан алоҳида шахсий ҳисобварақларда ҳисобга олинади. ҲҒҲ шахсий ҳисобварақларидан кўчирмалар ҲҒҲ да операциялар амалга оширилганлигини тасдиқловчи, бирламчи тўлов ҳужжатларининг асл ва кўчирма нусхалари иловалари билан, шунингдек нақд пул маблағларини бериш учун 23212 “Молия вазирлиги Ғазначилиги маблағлари” ва 23214 “Ғазначиликнинг ҳудудий бўлинмалари маблағлари” ҳисобварақларидан кўчирмалар уларга иловалар билан, тегишли банклар томонидан ҲҒҲ да ва 23212 “Молия вазирлиги Ғазначилиги маблағлари” ва 23214 “Ғазначиликнинг ҳудудий бўлинмалари маблағлари” ҳисобварақларида маблағлар ҳаракатининг кейинги иш кунида доимий равишда ғазначилик бўлинмаларига тақдим этилади Сурхондарё вилояти — Ўзбекистон Республикаси таркибидаги вилоят. 1941 йилнинг 6 мартида ташкил этилган (1925 йилнинг 29 июнидан Сурхондарё окрути бўлган). 1960 йил 25 январдада Қашқадарё вилояти билан қўшилган. 1964 йил февралда қайтадан ташкил қилинди. Республиканинг жануби-шарқида, Сурхон-Шеробод водийсида жойлашган. Жанубдан Амударё бўйлаб Афғонистон, шимол, шимоли-шарқ ва шарқдан Тожикистон, жануби-ғарбдан Туркманистон, шимоли-ғарбдан Қашқадарё вилояти билан чегарадош. Майд. 20,1 минг км2. Аҳолиси 1874,7 минг киши (2004). Маркази — Термиз ш. Табиати. Сурхондарё вилояти рельефи тоғ ва текисликлардан иборат, шимолдан жанубга қияланиб ва кенгайиб боради. Тоғлардан оқиб тушадиган кўпдан-кўп дарё ва сойлар дара ҳосил қилган. Сурхондарё ва Шерободдарё оқиб ўтадиган текислик шимол, ғарб ва шарқдан баланд Ҳисор тизмаси (энг баланд жойи 4643 м) ва унинг тармоқлари (Бойсунтоғ, Кўҳитангтоғ, Боботоғ) билан ўралган. Тоғлар, асосан, юқори палеозой ва мезозой даврлари жинсларидан, текислик қисми эса тўртламчи давр ётқизиқлардан таркиб топган. Тоғлар билан текислик орасида адир ва тоғ олди зонаси жойлашган. Тоғлар шимол совуқ ҳаво оқимларини тўсиб туриши натижасида субтропик ўсимликлар ўстириш учун қулай иқлим шароити вужудга келган. Тоғ зонаси ва адирларда, асосан, ғалла етиштирилади, чорва учун ёзги яйлов. Мутлақ бал. 300—500 м. бўлган Сурхон-Шеробод текислигида пахта экилади, боғ токзорлар барпо қилинган. Жанубий қисми кенг қумликлар билан қопланган. Фойдали қазилмалардан нефть ва газ (Ховдоғ, Какайди, Лалмикор, Амударё бўйи текисликлари), тошкўмир (Шарғун, Ҳисор, Бойсун, Кўҳитанг тоғларининг этаклари), полиметалл (Сангардак), ош тузи (Хўжаикон) конлари бор. Гипс, гранит, аргиллит каби қурилиш материаллари, минерал сувли булоқ кўп. Текислик қисмининг иқлими қуруқ субтропик. Ёзи жазирама иссиқ ва узоқ, қиши илиқ ва қисқа. Йиллик ўртача ҳарорат 16°—18°. Июлнинг ўртача ҳарорат 28°. —32°, январники 2,8°—3,6°. Ўзбекистонда энг иссиқ ҳарорат ҳам шу вилоят ҳудудида кузатилган (1914 й. 21 июнда Термизда 49,5° иссиқ бўлган). Баъзи йиллари қиш анча совуқ (—20° ва ҳатто ундан ҳам паст). Йил давомида булутсиз кунларнинг кўп бўлиши ва қуёш нурининг тик тушиши эффектив тралар йиғиндиси юқори бўлишига олиб келади. 10° дан юқори ҳароратли кунлар текислик қисмида 290 — 320 кун давом этади. Бу эса вилоятда энг иссиқсевар экинлар (шакарқамиш, ингичка толали пахта) ва мевалар етиштиришга имкон беради. Вилоят тоғлар орасидаги берк ботикда жойлашганидан бу ерда ёғин кам. Вилоятнинг жан. текисликларида йилига 130 — 140 мм, Ҳисор тоғлари ён бағирларида 445—625 мм ёғин ёғади. Ёғиннинг асосий қисми қиш ва баҳорда тушади. Ғарбий, жануби-ғарбий ва шимоли-шарқий шамоллар кўп эсади. Вилоятнинг жануби шарқий қисмида эсадиган Афғон шамоли иқлимга салбий таъсир этади. Вилоятнинг асосий сув артериялари — Сурхондарё ва Шерободдарё ҳамда уларнинг Қоратоғдарё, Тўполондарё, Сангардакдарё, Хўжаипок каби ирмоқлари. Тоғ қор ва музликларидан, ёғиндан тўйинадиган бу дарёлар вилоят ҳудудининг шимолий қисми, тоғ ва тоғ олди зоналаринигина сув билан таъминлай олади, жанубдаги кенг текисликларда доимий сув танқислиги кузатилади. Ер ости (артезиан) сувларидан тобора кенг фойдаланилмоқда. 1957—58 йилларда Учқизил, 1959 — 62 йилларда Жанубий Сурхон ва Дегрез сув омборлари, Жарқўрғон гидротугуни қурилди. Ҳазорбоғ, Дайтўлак, Қумқўрғон, Занг каналлари, Шеробод, АмуЗанг машина суғориш каналлари барпо этилди. Тупроғи текисликларда тақирсимон ва шўрхок оч бўз тупроқлар, тоғ ён бағрида турли хил бўз тупроқлар. Ўсимликлар дунёси ҳам табиий шароити билан боғлиқ. Жанубдаги экин экилмайдиган қумлоқ жойларда қандим, оқ саксовул, черкез, тароқбош, ялтирбош, янтоқ, бутасимонлар; дарё бўйларида юлғун, жийда, туранғил, терак, савағич, қиёқ, қамиш; адир ва тоғларнинг пастки ён бағирларида бир йиллик эфемерлар (лолақизғалдоқ, ныхатак); 1200—2500 м баландликларида эфемерлар билан бирга арча, писта, қайин, тол, ёнгоқ, олма, заранг ўрмонлари учрайди. Боботоғ тизмаси ён бағирларида республиканинг энг йирик табиий пистазорлари жойлашган. Баланд тоғ зонаси субальп ва альп ўтлоқлари билан банд. Ҳайвонот дунёси анча бой: бўри, тулки, чиябўри, айиқ, жайран, қобон, ёввойи эчки, архар, тўқайларда буғу, тўқай мушуги, каламуш, қўшоёқ, юмронқозиқ, кўрсичқон, геккон калтакесаги, кўзойнакли илон (кобра), ўқ илон, жайра, қушлардан улар (тоғ куркаси), қирғовул, майна, қалдирғоч, ғоз, ўрдак, сўфитўрғай, чил, каклик бор. Дарё ва сув омборларида ҳар хил балиқ кўп. Сурхондарё вилоятида Сурхон давлат қўриқхонаси жойлашган. Вилоятда 2 миллион 681 минг нафар аҳоли истиқомат қилади. Шаҳар аҳолиси 971,4 минг киши, қишлоқ аҳолиси 1709,6 минг киши (2021йилнинг 1 январь ҳолатига). Аҳолиси, асосан, ўзбеклар, шунингдек, тожик, рус, туркман, қозоқ ва бошқа миллат вакилларидан иборат. Термиз шаҳрида ўтказилган Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал – демократик партияси Сурхондарё вилоят Кенгаши депутатлик гуруҳининг йиғилишида 2017-2021 йилларда мамлакатимизни ривожлантириш бўйича “Ҳаракатлар стратегияси”нинг Download 311 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling