Сурхондарё вилояти прокурори


Download 17.27 Kb.
Sana21.09.2023
Hajmi17.27 Kb.
#1684081
Bog'liq
C.A Turdiev


Сурхондарё вилояти прокурори
С.А.Турдиев
Сурхондарё вилояти, Денов тумани,
«Ўзбекистон» МФЙ, Қаҳрамонлар кўчаси, 34 уй.
Алиев Собир Жўрақулович томонидан:
Тел: 93 761 51 18
Мурожаатнома
Ассалому алайкум ҳурматли С. Турдиев
Сизга мурожаат қилишимдан муддао шуки, оила азоларимиз билан умр бўйи деҳқончилик қилиб, дала ишларида фаолият юритиб, қишлоқ хўжалик соҳасида меҳнат қилиб келаётган фуқароман. Бу ер олий маълумотли боғдорчилик дипломи бўйич иш ўрни ажратиш учун берилган ер.
2018-йилда 27-сентябрь кунидаги Денов туман ҳокимининг /Денов туман ҳокими Улуғбек Қосимов эди/ 1422-сонли қарори билан Денов тумани С.Раҳимов СИУ ҳудудидан 257қ-контурдаги 4,1 га ер майдонини 30-йил муддатга боғдорчилик йўналишида фермер хўжалиги ташкил қилиш учун ажратиб берган эди. Ер ажратиб берилганидаги ҳолатининг расмлари ҳозирда қўлимда мавжуд. Тошлоқ ва яроқсиз ерни ўз меҳнатим ва маблағимни сарфлаб кридит олмасдан обод қилиб, экин экадиган ҳолатга келтирдим. Яроқли ҳолатга келгач, экин экиб, барча талабларни бажариб ўз вактида солиқларни тўлаб келдим, мени қилган ҳар йилги хизматларимни исботини расм, видео флешка ва дискларда исботлаб бераман. Улугбек Қосимовни ўзи ҳам эрни аввалги ҳолатини яхши билади. Шуларни шахсан ўзингиз ўрганиб жавоб беришингизни сўрайман.
2019-йилда Деновга янги ҳоким /Бахтиёр Ибатов/ келгач кўпчилик фермерлар қаторида мени ҳам мажбурлаб "сиз айтганни қилинг, бу Тошкентнинг топшириғи, ерни қўшиб қўяйлик ўзингиз ишлатаверасиз" деб мажбурлаб қўшиб юборди ва менинг фермер хўжалигимни "Муҳсин Ҳасанов" фермер хўжалигига қўшилди. Дарҳақиқат фермер хўжалигимизни бириктириб қўйгани билан, амалда ўз еримизга ўзимиз эгалик қилиб тўлиқ фаолият юритиб келдим.
2020-йилда Денов туманига яна янги ҳоким Рустам Пардаев дегани келди ва йиғилиш қилиб "ҳамманинг ери ўз ўзига қайтарилсин" деб топшириқ берди. Шундан сўнг, мен яна деҳқон хўжалик ташкил қилиш учун ҳамма қатори тегишли ҳужжатлар билан мурожаат қилдим. Аммо, Рустам Пардаев "нимага бунча ёзув-чизув қиласиз, Деновда ҳамма фермер шу ҳолда юрибди, битта сиз эмаску, сиздан ким ерни топшир деб гаранг қилаяпти, индамай ишаб юраверингда" деб танбеҳ бериб талабимни қаноатлантирмади. Шу тариқа ҳозиргача ҳам ишлаб, ҳамма талабларни бажариб келдим, аммо, фермер хўжалигимни ҳали ҳам тиклолмай юрибман.
Шу йиллар оралиғида иш фаолиятимни ўрганиб чиқишга келган барча ҳокимят вакиллари бoғимни қониқарли деб ўрганиб кетишган лекин нима учун менга еримни ҳокимят захирасига қайтарилган сиз иш фаолиятингизни тўхтатинг деб менга билдирги беришмаган. Мени номиндан сохта розилик хати берилган, Жиннихонадан келган одам ҳам шунча меҳнат қилиб розилик хатини бермайди. Биз Бош прокуратурага қилган барча мурожаатларимизга вилоят прокурор ўринбосари У.А Юсупов жавоб бериб келяпти, Шу жавоб хатларидан қониқмасдан Бош прокурор қабулига кириш учун келсак шахсан вилоят прокурори С. Турдиевни жавоб хати керак экан. Шунинг учун шахсан ўзингиз жавоб беришингизни сўрайман Турдиев.
Идорама идора юриш жонга тегди, яшаш ҳам жонга тегди. Юрт бошимиз фуроролар эмас ҳужжатлар ҳаракатланади деб такидлаяпти лекин фуроро ҳам ҳужжатлар ҳам сарсон аммо натижа ёқ. Рози қилмасдан туриб фуророларга зарар етказма деб топшириб беряпти аммо юрт бошимиз лаёқатли боғни аукционга қўй деб ҳечкинга топшириқ бермаганку. Менинг ерим бўш турган ер эмас лаёқатли деб топилган, ҳосилга кирган боғ. Мен шунча йил қилган меҳнатларимга ва сарфлаган маблағларимни ким ҳисоб китоб қилиб беради. Ҳозирги кунга келиб боғдаги дарахтлар сувсизлакдан қуриш ҳолатига келиб қолган. Бизга боғимизни қайтариб беришини ёки шунча йилдан бери қилган меҳнатимизни, сарфлаган маблағларимизни ( моддий ва маънавий зараримизни) қайтартириб беришларингизни сўрайман. Акс ҳолда Президент узигача барча воқеаларни етказаман унга ҳам натижа бўлмаса ижтимойи тармоқларга чиқараман, шу масалаларга жамоатчилик хулоса берсин. Кимнингдур қилган ноҳақлиги учун биз жабир кўришимиз керакми?
Прокуратура халқни айблоқчиси эмас аксинча химоячиси бўлиши керак деб юрт бошимиз такидлаб келяпти. Бизларни тадбиркор сифатида конституциявий ҳуқуқларимизни ҳимоя қилишга амалий ёрдам беришингизни сўрайман.
______________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________
Download 17.27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling