Сурхондарё вилояти Термиз шахар Давлат


Термиз шаҳридаги Давлат 9-ихтисослаштирилган умумтаълим мактабида ““14-январь - Ватан ҳимоячилари куни” байрамига тайёргарлик кўриш


Download 166.87 Kb.
bet3/6
Sana18.06.2023
Hajmi166.87 Kb.
#1556840
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
14 январ 2017 2018 ватан ҳимоячилари куни

Термиз шаҳридаги Давлат 9-ихтисослаштирилган умумтаълим мактабида ““14-январь - Ватан ҳимоячилари куни” байрамига тайёргарлик кўриш , Миллий армиямиз- ёшларнинг мардлик, матонат ва жасорат мактабидир!” шиори остида ҳарбий ватанпарварлик ойлигини юқори савияда ўтишини таъминлаш ва уни ўтказиш масаласи бўйича бўлиб ўтган йиғилиш


Б А Ё Н И № 115

2018 йил 5 январь Термиз шаҳар




Раислик қилувчи: О.Раҳмонқулов - ЎИБДЎ
Қатнашдилар: А.Қучқаров – МФБДЎ
Н.Турсунова- ММИБДЎ
Г.Абдуллаева - БТ етакчиси
Мактабнинг барча педагог ходимлари
К У Н Т А Р Т И Б И

14-январь - Ватан ҳимоячилари куни” байрамига тайёргарлик кўриш, Миллий армиямиз- ёшларнинг мардлик, матонат ва жасорат мактабидир!” шиори остида ҳарбий ватанпарварлик ойлигини юқори савияда ўтишини таъминлаш ва уни ўтказиш хақида

Ушбу масала юзасидан ЎИБДЎ О.Раҳмонқулов нутқи тингланди. “Мана бу йил Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топган кунга 26 йил тўлди. 1993 йил 29-декабрдан бошлаб “14 январ – Ватан ҳимоячилар куни” мамлакатимизда мустақил Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топган кун сифатида кенг нишонланиб келаяпти, мактабда “Ватан ҳимоячилари куни” тадбирини ўтказишнинг мазмун –моҳияти шундан иборатки, ўқувчиларда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг салоҳияти ва обрўси, мамлакатимиз мустақиллиги ҳамда ҳудудий яхлитлиги, халқимизнинг тинч ҳаётини ва мустақиллигини мустаҳкамлаш йўлидаги бунёдкорлик амалларини ҳимоя қилиш, ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялашдаги аҳамиятини кенг ёритиб бериш орқали ёш авлодни ўз ватанига содиқ ва фидойи инсонлар этиб тарбиялашдан иборатдир: - деб таъкидлаб ўтди.


ММИБДЎ Н.Турсунова сўзга чиқиб Вилоят халқ таълими бошқармасининг “14-январь - Ватан ҳимоячилари куни” байрамига тайёргарлик кўриш , ““Миллий армиямиз- ёшларнинг мардлик, матонат ва жасорат мактабидир!”шиори остида ҳарбий ватанпарварлик ойлигини ўтказиш ҳақидаги 2017 йил 11 декабрь 01-1/306- сонли хати мазмун моҳияти билан йиғилиш қатнашчиларини таништириб ўтди.
Мактаб Ёшлар иттифоқи БТ етакчиси Г.Абдуллаева сўзга чиқиб ушбу байрамнинг ўсиб келаётган ёш авлодни ватанга садоқатлилик руҳида тарбиялашда муҳим аҳамиятга эга эканлиги , уларда ватанпарварлилик ҳиссини ривожлантириш, она Ватанга муҳаббат руҳини сингдириш мақсадида кўрик танловлар, деворий газеталар танловлари, расмлар кўргазмаларини ўтказиш мақсадга мувофиқ эканлигини айтиб ўтди .
Й И Ғ И Л И Ш Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:

1. Мактабда “14-январь - Ватан ҳимоячилари куни” байрамига тайёргарлик кўриш , “Миллий армиямиз- ёшларнинг мардлик, матонат ва жасорат мактабидир!” шиори остида ҳарбий ватанпарварлик ойлигини юқори савияда ўтишини таъминлаш ва уни ўтказиш бўйича режа асосида амалга оширилсин


2. Ўқувчиларда Ватанга садоқат, юртга муҳаббат, ватанпарварлилик руҳини ривожлантириш мақсадида иншолар кўрик танлови, кичик синфларда расмлар кўргазмаси танлови ташкил этилсин
3. Мазкур йиғилиш баённомасининг бажарилишини назорат қилиш маънавий,маърифий ва тарбиявий ишлари буйича директор ўринбосари Н.Турсуновага юклатилсин.

Download 166.87 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling