Сурхондарё вилояти Термиз шахар Давлат


Download 166.87 Kb.
bet6/6
Sana18.06.2023
Hajmi166.87 Kb.
#1556840
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
14 январ 2017 2018 ватан ҳимоячилари куни

Б А Ё Н И № 120


12.01.2018 йил Термиз шаҳри


Раислик қилувчи: О.Раҳмонқулов - ЎИБДЎ
Қатнашдилар: А.Қучқаров – МФБДЎ
Н.Турсунова- ММИБДЎ
Г.Абдуллаева - БТ етакчиси
Мактабнинг 28 нафар педагог ходимлари ва
441нафар ўқувчилари
К У Н Т А Р Т И Б И

Мактабда “14-январь - Ватан ҳимоячилари куни” байрами муносабати билан Миллий армиямиз- ёшларнинг мардлик, матонат ва жасорат мактабидир!” шиори остида ўтказилган тадбир тўғрисида
Мактбда 14-январ - “Ватан ҳимоячилари куни” муносбати билан Қуролли Кучлар ходимлари иштирокида “Миллий армиямиз- ёшларнинг мардлик, матонат ва жасорат мактабидир!” мавзусида тадбир ўтказилди. Тадбирда Термиз шаҳар 87184-сонли ҳарбий қисм зобит ва аскралари иштирок этишди. Тадбирни мактаб МФБДЎ А.ҚЎчқоров кириши сўзи билан очиб, байрам тадбирида иштирок этаётган барча ҳарбийларни байрам билан табриклади. Сўнг, ўкувчиларни ватанпарварлик, бурчга садоқат, ҳушёрлик ва огоҳлик туйғуларини мустаҳкамлаш, уларнинг Қуролли Кучлар, мамлакат мудофаа салоҳиятини кучайтиришдаги хизматлари ҳақида ва ҳар бир йигит киши ҳаётида ҳарбий хизматнинг муқаддас эканлиги ҳақида алоҳида таъкидлаб , Ватан ҳимоясида жон фидо этган аждодларимиз : Тўмарис, Широқ, Спитамен, Жалолиддин Мангуберди, буюк саркарда Амир Темур ва бошқа қаҳрамонлар довюраклиги, халқ озодлиги йўлида жон фидо қилганлиги учун тилларда достон эканлигини тўғрисида айтиб ўтди ва барча иштирокчиларни буюк аждодлар йўлидан юришга даъват этди ва яна бир-бора табриклаб, ўз фикр-мулоҳазалари билдириб, байрам тадбирни очиб берди.
Бўлиб ўтган тадбирда, Ҳарбий зобит, мактабимизнинг фаол оталаридан бири З. Мирзаев ва 87184-Харбий қисм зобитлари сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси барча қатнашчиларни 14-январь Ватан ҳимоячилари куни билан табриклаб ватан сарҳадлари ҳимояси йўлида мардонавор хизмат қилаётган замондошларимиз, Президентимиз Ш.М.Мирзиёевнинг, давлатимизнинг ҳарбийларга бўлган эътиборлари, яратиб берилаётган шароитлар ҳақида айтиб ўтиб, етишиб келаётган ёш авлодни ватанпарварлик Ватанга садоқатлилик руҳида камол топишларини тилаб, Ватан ҳимоясида кеча-ю кундуз тиним билмай хизмат қилаётган ҳарбийлар, Ватан ҳимояси йўлида жон фидо қилган замондошларимиз , давлатимизнинг уларнинг оилаларига кўрсатилаётган эътибори ҳақида айтиб ўтди.
Шундан сўнг мактабимизнинг ўқувчилари байрамга бағишлаб тайёрланган бадиий чиқишлари тингланди, келган меҳмонларга мактаб ўқувчи ва ўқитувчилари томонидан тайёрланган эсдалик совғалар топширилди. ММИБДЎ Н.Турсунова сўзга чиқиб келган меҳмонларнинг мактаб тадбирига ташрифи ва иштироки учун миннатдорчилик билдирди.
Й И Ғ И Л И Ш Қ А Р О Р Қ И Л А Д И :

1.Ўқувчиларда Ватанга садоқат, ватанпарварлик, ҳушёрлик ва огоҳлик туйғуларини мустаҳкамлаш мақсадида ҳарбийлар ва фахрийлар билан учрашувлар мунтазам равишда ташкиллаштириб борилсин.


2. 14-январ- Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ўтказилган тадбир қониқарли деб топилсин.
БТ етакчиси: Г.Абдуллаева


9- ИДУМда” 14-январ-Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан ўтказилган тадбирдан лавҳалар
Download 166.87 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling