Сурхондарё вилояти Термиз шахар Давлат


Download 166.87 Kb.
bet5/6
Sana18.06.2023
Hajmi166.87 Kb.
#1556840
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
14 январ 2017 2018 ватан ҳимоячилари куни

Бошловчи: Ватаним посбони, элим қалқони
Халқимизнинг номуси, ори, виждони
Танти, садоқатли асл ўғлони
Эътиқод, имонли –орли йигити-
Бошловчи: Энди навбатни 6- “ А” синф ўқувчиларига берсак. Марҳамат. “Шеърий композиция”


Бошловчи: Ватанга ўзини фидо этгайдур,
Йигитлик бурчини адо этгайдур,
Юртини хизматла барпо этгайдур
Меҳрли йигити-орли йигити-
Бошловчи: Ю.Абдуллаеванинг “Лейтенант” қўшиғига рақс Ижро этишади 6- “А” синф қизлари


Бошловчи: Эли ҳам юртига таянч бўлгайдур,
Отаю онага суянч бўлгайдур.
Ёрига вафодор севинч бўлгайдур
Ғурурли йигити-орли йигити
Бошловчи: Қўшиқ - “Ватаним”. Ижро этади 6- синф ўқувчиси Амирқулов. У


Бошловчи: Қалбида жўш уру элга муҳаббат,
Ватанга содиқлик, бурчга садоқат
Эл-юрт –тинч-осойиш бўлсин деб ҳар вақт
Дунёга сотилмас- орли йигити


Бошловчи: Табриклаш учун сўз навбати ______________________________________ га берамиз. Марҳамат


Бошловчи:. Сарҳадларда шеру йўлбарс қоплонлар,
Шаштидан ҳайиқар аждар илонлар
Зарб урса тоғларни қилгай талқонлар.
Баҳодир ўғлони-орли йигити


Бошловчи: “Аскардан хат” саҳнавий кўриниш. Ижро этади 6- синф ўқувчилари


Бошловчи:. Қалби қайноқ юрагида ватан туйғуси
Жўш уради, кўпиради томирида қон
Доим сергак хаёлида юртнинг келгуси
Ўзбегимнинг йигитлари шундай паҳлавон


Бошловчи: “Юртимизнинг бўлажак полвонлари” мусиқий –спорт чиқиши


Бошловчи: Ватанни севайлик ардоқлайлик биз
Кўзларга суртайлик тупроқларини
Мангу порламоғин тилайлик доим
Бошдаги юлдузлар чироқларини


Бошловчи: .Рақс “Андижон полкаси” - ижро этишади 6 “А” синф ўқувчилари


Бошловчи: Куч қайнар билагида
Ўт ёнар юрагида
Ҳар доим сергак жуда
Ватаним ўғлонлари


Бошловчи: Рухсатингиз билан мактабимизнинг жамоат ишлрида фаол, аъло ўқиши ва намунали хулқи билан барчага ўрнак бўлган ўқувчиларимизни, мард ўғлон йигитларимизни байрам муносабати билан “Фахрий ёрлиқ”, эсдалик совғалари билан табрикласак. Мактабимизнинг маънавий –маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Н. Турсуновани таклиф этсак марҳамат.(Тақдирлаш ва хулоса)


Бошловчи: Юртим кўз тегмасин бўстонларингга
Оллоҳ берган улуғ эҳсонларингга
Истиқлол қуёшинг порласин мангу
Гард қўнмасин тиниқ осмонларингга
Эй менинг тенги йўқ ҳур гулистоним
Гўзал, жаннатмакон Ўзбекистоним!


Бошловчи: Қадрли Ватанимиз посбонлари. Муҳтарам ўқитувчилар! Азиз ўқувчилар! Мана 14- январ- Ватан ҳимоячилари куни” га бағишлаб ўтказилган тадбиримиз ўз ниҳоясига етди. Юртимиз тинч, Мустақиллигимиз абадийбўлсин. Хайр кўришгунча деб қоламиз.


«ТАСДИҚЛАЙМАН»
9-ИДУМ в/б директори
______О.Раҳмонқулов
12 январь 2018 йил

Термиз шаҳар Давлат 9-ихтисослаштирилган умумтаълим мактабида 14-январ “Ватан ҳимоячилари” куни муносбати билан бўлиб ўтган тадбир



Download 166.87 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling