Сурхондаре вилоятининг тупроқ-ИҚлим шароити
Download 1.35 Mb.
|
ЯНГИ КИТОБ
Тананинг умумий тузилиши.
Бош қисмининг тузилиши. Кўкрак қисмининг тузилиши. Қорин қисмининг тузилиши. Керакли жиҳозлар: микроскоплар, МБС-1, МБР-1, петри косачаси, пинцетлар, энтомологик тўғноғичлар, жадваллар ва китоблар. Ўрганиш объектлари: қора суварак, чигирткалар, қўнғизлар ёки бошқа йирик ҳажмдаги ҳашаротлардан намуналар олинади. Ишнинг бажариш тартиби: вояга етган ҳашаротлардан бирортасини олиб, уни буюм ойначасига қўйилади. Сўнгра лупа остида ҳашаротнинг ташқи кўринишини кўриб чиқилади ва ҳашаротлар синфига хос бўлган характерли белгиларига аҳамият берилади. Бунда бош, кўкрак ва қорин қисмлари ўрганиб чиқилади.(1-расм). 1-расм. Ҳашаротнинг тана бўлимлари. Бош (капут) қисмини лупа орқали қараймиз, бошида бир жуфт мўйлов (антенна), оғиз органи (трофи), мураккаб кўз (окули) ва содда кўз (окелли) борлигини кўрамиз. Кўкрак (торакс) қисмини кузатамиз, кўкраги уч бўғимли ва уларнинг пастки томонига уч жуфт оёқлари жойлашган ва тепа қисмида иккинчи ва учинчи кўкрак қисмида жойлашган икки жуфт қанотлари (аллае) борлигини аниқлаймиз. (2-расм). 2-расм. Ҳашаротлар қанотларининг ҳар хил шакллари ва уларнинг томирланиш типлари. 1-пардасимон қанотларники; 2-қўнғизларники; 3-ярим қаттиқ қанотларники; пашшаларники; 5-ниначиларники; 6-пичанхўрларники; 7-визилдоқ пашшаларники. С- костал томир; Sc-субкостал томир; М1- М2-медиал томир ва унинг тармоқлари; С^ кубитал томир; An- анал томир; R1-R2- радиал томир ва унинг шохчалари. Қорин (абдомен) қисмида бир неча бир-бирига ўхшаш бўлимлардан тузилганлигини кузатамиз, сўнг танишиб чиқилган ҳашаротнинг умумий гавда тузилишларини таблица ёки ҳашаротларга қараб расми чизиб олинади. (3 -раем). 3-расм. Ҳашаротларнинг қорин хиллари ва унинг ўсимталари. а-ботиқ; б-кенг бандли; в-осилувчан; г-узун поячали. II. А-суварак ва б- темирқанот; эркак зотларини устидан кўриниши; осиё чигирткаси қоринларининг учидаги ўсимталари: в-эркак ва г-урғочиси; 1-церки; 2- грифелка; 3-анал япроқча; 4-генитал япроқча; 5,6,7-саккизинчи ва ўнинчи тергитлар; 8,9-саккизинчи ва тўққизинчи стернитлар; 10-тухум қўйгич. Download 1.35 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling