Сурхондарё вилоятининг учинчи секторида маҳаллаларнинг "ўсиш нуқталари" ўрганилмоқда


Download 19.68 Kb.
Sana23.06.2023
Hajmi19.68 Kb.
#1650900
Bog'liq
Сурхондарё вилоятининг учинчи секторида маҳаллаларнинг


Сурхондарё вилоятининг учинчи секторида маҳаллаларнинг "ўсиш нуқталари" ўрганилмоқда

Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари, полковник А.С.Исмоилов Музработ, Ангор ҳамда Қизириқ туманларида бўлиб, 3-сектор ҳудудида олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишди.


Президентимиз жорий йилнинг 1-2- июнь кунлари Сурхондарё вилоятига ташрифи чоғида сектор раҳбарларига воҳани ривожлантиришнинг қўшимча захираларини топиш ва сафарбар қилиш, маҳаллаларнинг “ўсиш нуқталари”ни аниқлаб, аҳоли бандлигини таьминлаш, даромадини ошириг юзасидан устувор вазифаларни белгилаб берди. Мазкур топшириқлар ижроси доирасида туманларнинг 3-сектор ҳудудларида аҳолининг даромадини ошириш, уларни фойдали даромадли иш билан банд қилиш ва бошқа истиқболдаги лойиҳалари билан танишди. Сектор раҳбарларига маҳаллаларнинг "ўсиш нуқталарини" аниқлашга эьтиборни кучайтириш, мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш, ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини таъминлаш юзасидан тегишли топшириқ ҳамда тавсияларини билдирди.
Ҳудудларда иссиқхоналар қурилиши, мактабгача таълим муассасаларини барпо этиш, мактабларни таъмирлаш ишларининг сифати қай даражада олиб борилаётгани билан қизиқди.
Секторлар ҳудудида истиқомат қилаётган фуқароларнинг яшаш шароитларини янада яхшилаш бўйича маҳаллаларда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар билан яқиндан танишди. Аҳоли билан суҳбатлашиб, муаммо ва мурожаатларини тинглади. Улар ўртага ташлаган масалаларни ҳал этиш бўйича мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Жойларда Сурхондарё вилояти 3-сектор раҳбари томонидан даромад манбаининг “Ўсиш нуқтаси” ўрганилмоқда


Давлатимиз раҳбарининг ”Маҳаллабай” ишлаш тизимини жорий этиш, маҳаллаларда даромаднинг “ўсиш нуқталари"ни аниқлаш борасида қилинаётган ишлар билан танишиш мақсадида, Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи полковник Абдувоҳид Исмоилов Шеробод тумани 3-сектор ҳудудидаги Қуллиқшо ва Гуржак-1 маҳаллаларига бориб хонадонларга уйма-уй кириш орқали, аҳолининг дармадларини икки ҳиссага ошириш бўйича хонадон эгалари билан учрашди.


Учрашув давомида, Қуллиқшо маҳалласида истиқомат қилувчи аҳолининг асосий қисми чорвачилик билан шуғулланиши ҳисобга олиниб, чорвачиликка ихтисослаштириш белгилаб олинди.
Гуржак-1 маҳалласида яшовчи Зуҳриддин Фахриддинов яшаш уйида товуқ инкубаторини ўрнатиб, жўжа кўпайтириш билан шуғулланаётганлиги ҳамда унинг қўшниси Қаршиев Довуд ҳам шу турдаги тадбиркорлик билан шуғулланиб келаётганлиги ўрганилиб уларга тегишли тавсиялар берилиши билан биргаликда, имтиёзлар ҳақида ҳам тушунчалар берилди.
Мазкур маҳаллаларда истиқомат қилувчи бошқа хонадонларда ҳам паррандачилик билан шуғулланиш истаклари борлиги аниқланиб, Гуржак-1 маҳалласи драйвери этиб паррандачилик белгиланди. Ҳар бир хонадонга 100 тадан парранда боқиш бўйича йўл харитаси тузилди.
Маҳаллабай тизим асосидаги хонадонларга бирма бир кириш орқали ўрганиш ишлари давомида қуёнчилик билан шуғулланиб келаётган хонадонлар ҳам кўздан кечирилди.
Жойларда, Сурхондарё вилояти 3-сектор раҳбари томонидан аҳоли даромад манбаининг “Ўсиш нуқтаси”ни ўрганиш ишлари давом этмоқда.


Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати Сурхондарёда кейинги 5 йилда нималар ўзгаради?


Мамлакатимизда 12 май 2022 749
Матн: Ирода Тошматова
Вилоятни ривожлантиришнинг беш йиллик дастури тасдиқланди.

Вазирлар Маҳкамасининг “2022—2026 йилларда Сурхондарё вилояти ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори (245-сон, 10.05.2022 й.) қабул қилинди.


Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:
▪️ 2022—2026 йилларда вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг шаҳар ва туманлар кесимидаги мақсадли кўрсаткичлар параметрлари;
▪️ аҳолини қийнаб келаётган мавжуд муаммоларни бартараф этишга қаратилган ҳамда амалий тадбирларни ўз ичига олган “йўл харитаси”;
▪️ вилоят шаҳар ва туманларининг ихтисослашуви, “ўсиш нуқталари” ва “драйвер соҳалари”;
▪️ саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш бўйича инвестиция лойиҳаларининг йиғма параметрлари;
▪️ 2022 йилда вилоятда муҳандислик-коммуникация, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда ижтимоий соҳа объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш бўйича комплекс тадбирлар;
▪️ вилоятнинг шаҳар ва туманларида ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш бўйича шакллантирилган истиқболли лойиҳаларнинг манзилли рўйхати.
Комплекс дастурга асосан Сурхондарё вилоятида 2022—2026 йилларда ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 1,7 баравар, саноат маҳсулотлари ҳажми 1,9 баравар, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш 1,2 баравар, хизматлар ҳажми 2,3 баравар ҳамда қурилиш ишлари ҳажми 1,7 бараварга оширилади.
Download 19.68 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling