Surxon fruits frezer


Download 25.88 Kb.
Sana30.04.2023
Hajmi25.88 Kb.
#1417866
Bog'liq
сурхон фруитс фрезер сиртдан


Фуқаролик ишлари бўйича Термиз туманлараро суди судьяси Б.Х.Наралиевга

SURXON FRUITS FREZER” МЧЖ рахбари О.Анваров томонидан



А Р И З А
(сиртдан чиқарилган ҳал қилув қарорини бекор қилиб, ишни қайта кўриш ҳақида)
Даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси “Ипотека-банк” АТИБ Сурхондарё вилоят филиали манфаатини кўзлаб жавобгарлар “SURXON FRUITS FREZER” МЧЖ ва Анваров Одилжон Абдурасуловичга нисбатан кредит қарздорлигини ундириш ҳақида ФИБ Термиз туманлараро судига даъво ариза киритган.
Ушбу даъво ариза суд томонидан 2023 йил 19 январ куни кўрилиб, Ўз.Рес ФПКнинг 220-моддаси тартибида сиртдан ҳал қилув қарори чиқарилган. Бизга суд мажлиси бўлиши, вақти ва жойи ҳақида хеч қандай хабарнома келмаган, суд мажлисида қатнашмаганмиз, суд бизнинг иштирокимизсиз ишни кўриб даъвони қаноатлантириш ҳақида қарор қабул қилган, ваҳоланки “SURXON FRUITS FREZER” МЧЖнинг юридик манзили аниқ, рахбарининг банкка маълум телефон рақамлари узлуксиз ишлаб турибди. Ҳаттоки телефон орқали хам хабар берилмаган. Биз ушбу иш ҳақида 2023 йил 27 март куни МИБ Термиз туман бўлими ходимлари томонидан хабардор бўлдик.
Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 132-моддасида Ишда иштирок этувчи шахслар, шунингдек гувоҳлар, экспертлар, мутахассислар ва таржимонлар суд чақирув қоғозлари, зарур ҳолларда эса телефонограммалар, телеграммалар ва хабардор қилинганлик факти қайд этилишини таъминлайдиган бошқа алоқа воситалари орқали судга чақирилади ҳамда суднинг айрим процессуал ҳаракатлари тўғрисида хабардор қилинади.
Телефонограммалар, телеграммалар ва хабардор қилинганлик факти қайд этилишини таъминлайдиган бошқа алоқа воситалари орқали судга чақирилган ёки суднинг айрим процессуал ҳаракатлари тўғрисида хабардор қилинган ҳолларда, телефонограммалар, телеграммалар, ахборот тизими орқали электрон шаклда юборилган суд чақирув қоғозининг нусхаси иш материалларига қўшиб қўйилади деб кўрсатилган, лекин банкнинг ушбу даъво аризасида бўйича суд мажлиси бўлиши ҳақида бизга хеч қанақа алоқа воситаси орқали хабар берилмаган, шу сабабли суд мажлисида “SURXON FRUITS FREZER” МЧЖ вакиллари қатнаша олмаган.
Ўз. Респ ФПКнинг 233-моддасида Суд сиртдан чиқарилган ҳал қилув қарорини қайта кўриш ҳақидаги аризани кўриб, ўзининг ажрими билан:
1) аризани қаноатлантирмай қолдиришга;
2) сиртдан чиқарилган ҳал қилув қарорини бекор қилиш ва аввалги таркибдаги ёки бошқа таркибдаги суд томонидан ишни мазмунан кўришни тиклашга ҳақли.
234-моддасида Агар сиртдан чиқарилган ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисидаги аризани кўриш вақтида суд тарафнинг суд мажлисига келмаганлигига узрли сабаблар борлигини ва бу ҳақда судни ўз вақтида хабардор қилиш имконияти бўлмаганлигини ҳамда тараф сиртдан қабул қилинган ҳал қилув қарорининг мазмунига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган далилларни тақдим қилаётганини аниқласа, сиртдан чиқарилган ҳал қилув қарори бекор қилиниб, ишни мазмунан кўриш тикланиши лозим деб кўрсатилган.
Юқоридагиларга кўра ва Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 233, 234-моддаларига асосан Даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси “Ипотека-банк” АТИБ Сурхондарё вилоят филиали манфаатини кўзлаб жавобгарлар “SURXON FRUITS FREZER” МЧЖ ва Анваров Одилжон Абдурасуловичга нисбатан кредит қарздорлигини ундириш ҳақида ФИБ Термиз туманлараро судининг 2023 йил 19 январ кунидаги 2-1901-2203/7670-сонли ҳал қилув қарорини бекор қилиб, ишни қайтадан “SURXON FRUITS FREZER” МЧЖ вакиллари иштирокида кўришингизни илтимос қилиб сўраймиз.
SURXON FRUITS FREZER” МЧЖ рахбари О.А.Анваров
Download 25.88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling