9-ўқувчи: Ижод. Изланиш. Хизмат тақозоси. Бу масъулият шоир Ҳамид Олимжонни кўп бор олис юртлар сари сафарбар этди.
10-ўқувчи: Аммо шунда ҳам ҳамиша уйғоқ, бедор ва безовта қалб ўз ҳамрозидан, ошуфта юракдан айро тушмади. Зулфия билан хаёлан бирга бўлади. Унга талпинади ва қўмсайди. Соғинч жилғаси кўнгилга қуйилиб, сатрларга айланади.
Ҳамид Олимжоннинг“Хаёлимда бўлдинг узун кун” қўшиғи ижро этилади.
Уруш йиллари
1-ўқувчи: 1941 йил. Дунёга ҳукмрон бўлиш васвасаси билан халқлар бошига кулфат солишга уринган немис-фашист газандаларига қарши курашишни ўз бурчи деб билган улкан қалб соҳиб-лари - Ҳамид Олимжон ва Зулфия қўлидаги қаламни қуролга,туйғулари қайнаган юракларини эса қал-қонга айлантиришиб, ғалабалар сари чорловчи шиддатли ва оташин шеърлари билан жангчиларни руҳлантирдилар.
2-ўқувчи: Уруш... жанг борарди беомон,
Тинмай ёғиларди ёвнинг ўқлари.
Гарчи сонда ортиқ, қудратда тенгсиз
Таъсир қилмас, ёвнинг дўқлари.
3-ўқувчи: Асл одам таслим бўлар руҳи синганда,
Бизда аскарларнинг руҳлари баланд.
Чунки автоматлар бироз тинганда
Шеър, қўшиқ айтишар пайвастма-пайваст.
4-ўқувчи: Таржимон керакмас, тилнинг аҳамияти йўқ,
Асосийси, олға чорловчи ғоя,
Автоматдай, қаламида ўқ
Шоирлар ёрдам берар бениҳоя.
5-ўқувчи: Кўрсин десанг жаҳонни кўзим,
Ўссин десанг боғимда узум,
Умид билан ўстирган қизим
Десанг агар, бўлмасин увол,
Қўлингга қурол ол!
Юрса агар томирда қонинг,
Азиз бўлса бир парча нонинг,
Керак бўлса номус, виждонинг,
Бўлсанг йигит, бўлсанг ҳамки чол,
Do'stlaringiz bilan baham: |