Surxondaryo viloyat o`rta maxsus, kasb – hunar ta’limi boshqarmasi


Download 0.54 Mb.
bet29/33
Sana15.06.2023
Hajmi0.54 Mb.
#1480407
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   33
Bog'liq
navoiyning yangisi

Зулфияхоним ва жаҳон адабиёти
5-ўқувчи: Шоира жуда кўп халқаро адабиёт кечаларида ўзининг олмос иқтидорини намоён қилиб, кўплаб халқаро мукофотлар соҳибасига айланди. Тинчлик ва дўстликни тараннум этувчи асарлари ҳамда тараққийпарвар Осиё ва Африка ёзувчилари ҳаракати-даги фаол иштироки учун халқаро “Нилуфар” мукофотига сазовор бўлди.
6-ўқувчи: Ҳинд мавзуидаги шеърлари учун Жавоҳарлал Неру номидаги халқаро совринга эга бўлди. Меҳнат қаҳрамони ҳамда Дўстлик ордени билан тақдирланди.
Зулфия хаёлан Ҳамид Олимжон билан суҳбатга киришади.Саҳна ортидан ўқувчи йигит :
Мен қуёшдан узиб берай сенга бир парча,
Юрагимдан узган сингари.
Мен қуёшдан узиб берай сенга бир парча
Ёлғон бўлсин ўтнинг тингани.
Зулфия: - Йўқ!!!
Бир парча қуёшингга тўлмайди кўнгил,
Сахий эсанг борини тутқиз!
Бир бор ноним ярим бўлган, кемтиклик мушкул,
Доғи қолган дилда чандиқ из.
Саҳна ортидан: Мен қуёшдан узиб берай сенга бир парча,
Борлиғингга югурсин олов.
Кўзларингда маҳв этувчи у ёлқин чақнаб,
Юзинг ёнсин гул каби лов-лов.
Зулфия: Менга қуёш қанот учун, парвоз-чун зарур,
Ахир кураш, бахтга лиқ жаҳон!
Қўлдан тутиб қитъаларга етказсин ҳар нур,
Тўкис, ёрқин куйга тўлсин жон!
Саҳна ортидан: Кул, товушсиз қаҳқаҳангдан дурдай тишларинг
Оқ чақнаши қамаштирсин кўз.
Энг ярашиқ либосларда юрт кезишларинг –
Эди қандай ўктам ва дилсўз!
Зулфия: Шеърларимда инсон бахти океанлар кучи,
Тоғлар матонати урсин барқ.

Download 0.54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling