Вилоят ҳокимининг
биринчи ўринбосари Р.Пардаев
Баж: С.Жўраев
“____” ___________________ yil№________________
Термиз шаҳри, “Мажнунтол” маҳалласи, О.Содиқов кўчаси,
9-уйда яшовчи фуқаро Дж.Х.Мелиевга
2020 йил 19 мартдаги
01-5/20-1193-сонли мурожаатга
Сизнинг Ўзбекистон Республикаси давлат хавфсизлик хизматининг Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи номига ““Термиз деҳқон озиқ-овқат бозори” ҳудудида жойлашган савдо дўконингиз бузилганлиги ҳамда ушбу бузилиш учун ҳисобланган компенсация пулини ундириб берилишида амалий ёрдам бериш тўғрисида” қилган мурожаатингиз тегишли тартибда ўрганиб чиқилди.
Ўрганиш давомида, савдо дўконингиз 2014 йилда бузилганлиги, ушбу бузилган дўкон 22 369 581 сўмга баҳоланиб, тегишли суд идорасининг “Ҳал қилув қарори” чиқарилганлиги, бугунги кунга қадар Сизга 10 000 000 сўм маблағ тўлаб берилганлиги аниқланган.
Мурожаатингизни ўрганиш давомида Сизга компенсация маблағларинингқолган қисми, яъни 12 369 581 сўм маблағни Термиз шаҳар маҳаллий бюджетининг қўшимча шаклланадиган маблағлари ва қонунда тақиқланмаган бошқа манбалари ҳисобидан тўлаб берилиши чоралари кўрилаётганлигини маълум қиламиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |