Вилоят ҳокимининг
биринчи ўринбосари Р.Пардаев
Баж.: С.Жўраев
“____” ___________________ yil№________________
Термиз тумани Олтиариқ кўчаси 11-уйда яшовчи фуқаро
Хусанова Мафтунага
2020 йил 7 майдаги
50474-хq/20-сонли мурожаатга
Сизнинг Ўзбекистон Республикаси Президентига Халқ қабулхонаси орқали қилган мурожаатингиз тегишли тартибда ўрганиб чиқилди.
Ўрганиш давомида, Сиз Термиз туман Ободонлаштириш бошқармасига
2014 йил 16 декабрда 100-сонли буққа асосан кўча супурувчи вазифасига ишга қабул қилинганлигингиз, ҳозирги кунда ҳам ушбу вазифада ишлаб келаётганлигингиз ҳамда Сиз билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинмаганлиги аниқланди.
Маълум бўлишича, Сиз Термиз туман Ободонлаштириш бошқармаси ҳисобидан вилоят ҳокимлиги “Расмий меҳмонлар қабуллар уйи”да иш бажариб келгансиз ҳамда 2020 йил 24 январь кунидан “Расмий меҳмонлар қабуллар уйи”да ишлашдан озод этилгансиз ҳамда ҳозирда ўз ишингизни давом эттиришингиз мумкинлигини маълум қиламиз.
Вилоят ҳокимининг
биринчи ўринбосари Р.Пардаев
Баж.: С.Жўраев
Do'stlaringiz bilan baham: |