Вилоят ҳокимининг
биринчи ўринбосари Р.Пардаев
Баж: С.Жўраев
“____” ___________________ yil№________________
Шўрчи тумани Наврўз маҳалласи А.Сафаров кўчаси 12 уйда яшовчи фуқаро Қурбонов Улуғбекка
2020 йил 5 апрелдаги
8163-TG/20-сонли мурожаатга
Сизнинг вилоят ҳокимининг Telegram мессенджерига йўллаган мурожаатингиз тегишли тартибда ўрганиб чиқилди
Ўрганиш давомида, корхонангиз товар хом ашё биржасининг 06.04.2020 йилдаги № 4574171-сонли шартномасига асосан биржа савдоси орқали “Шўрчидонмаҳсулотлари” АЖда ишлаб чиқарилиб, савдога қўйилган 80 тонна омухта ем маҳсулотларини харид қилганлиги ва белгиланган тартибда тўловларни амалга оширганлиги аниқланди.
Шунингдек, корхонангизга 20.04.2020 йилга қадар юқоридаги биржа баённомаси асосида сотиб олинган маҳсулотларни берилиши кўрсатилган бўлиб 15.04.2020 йилдаги № 577-сонли буйруққа асосан ишончли вакилингиз С.Ахмедовга ҳисоб варақ фактураси асосида омухта ем маҳсулотлари тўлиқ берилган.
Бундан ташқари Сизга “Шўрчидонмаҳсулотлари” АЖ томонидан сотувга қўйилган омухта ем маҳсулотларига харидорлар томонидан талаб кўп бўлганлиги ва ишлаб чиқариш қувватидан келиб чиқиб харидорларга омухта ем маҳсулотлари навбат билан бериб борилиши тўғрисида батафсил тушунтирилганлигини маълум қиламиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |