Вилоят ҳокимининг
биринчи ўринбосари Р.Пардаев
Баж: С.Жўраев
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
SURXONDARYO
VILOYATI
HOKIMLIGI
190100, Termiz shahri, At-Termiziy ko‘chasi1-uy,
Tel:(+99876)221-70-75, www.surxondaryo.uz
|
|
REPUBLIC OF UZBEKISTAN
GOVERNMENT
OF THE SURKHANDARYA REGION
190100, №1, At Termiziy st. Termez city,Surkhandarya region. Tel: (+99876)221-70-75, www.surxondaryo.uz
|
“____” ___________________ yil№________________
Термиз шаҳри “Тинчлик” маҳалласи “Тараққиёт” кўчаси 13-уйда яшовчи фуқаро Чоршанбиева Холбига
2020 йил 7 апрелдаги
56880/20-сонли мурожаатга
Сизнинг Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратураси Ишонч телефонига “Карантин сабабли “Тинчлик” МФЙ ҳудудида озиқ-овқат маҳсулотлари “Ярмарка”лари ташкил қилинишига амалий ёрдам беришларингизни сўрайман” деган мазмунда қилган мурожаатингиз тегишли тартибда ўрганиб чиқилди.
Ўрганиш давомида, телефон орқали оила аъзоларингизга шаҳар ҳудудида коронавирус пандемияси тарқалишининг олдини олиш, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш, фуқаролар ўртасида бевосита мулоқотни чеклаш, заруратсиз ҳаракатланишни олдини олиш, шунингдек, аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш мақсадида Термиз шаҳар ҳокимининг 2020 йил 3 апрелдаги Ф-71-сонли фармойиши асосида шаҳардаги 23 та маҳалла фуқаролари йиғинлари ҳудудларида махсус санитария-гигиена қоидаларига амал қилган ҳолда асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг қўчма савдо ярмаркалари ташкил этилаётганлиги, шунингдек, сиз яшаётган “Тинчлик” маҳалласи ҳудудига ҳам жорий йилнинг 11 апрель куни кўчма савдо ярмаркаси ташкил этилганлиги ва яна графикка асосан ташкил этилиши белгиланганлиги тўғрисида батафсил тушунтирилганлигини маълум қиламиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |