“____” ___________________ yil№________________
Термиз шаҳар “Боғишамол” маҳалласиС.Саодат кўчаси
287-уй 287а-уйда яшовчи фуқаролар Р.Алибаев ва А.Алибаевларга
2019 йил 19 июндаги
01-5/20-1790-сонли мурожаатга
Сизнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси раисига қилган мурожаатингиз такроран ўрганиб чиқилди.
Термиз шаҳрининг ишлаб чиқилган бош режасига биноан Сизларга тегишли бўлган “С.Саодат” кўчаси 287-уй-жойни бир қисми яъни 80 миллион сўмлик қисми бузилиб, ўрнидан кўп қаватли бўлган замонавий тўйхона ва меҳмонхона биноси тадбиркор томонидан қурилганлиги боис, сизга 80 миллион сўм компенсация маблағи ҳамда якка тартибда уй-жой қуришларингиз учун 800,0 м2 ер майдони ажратиб берилганлигини, уйнинг қолган қисми кўп қаватли уй-жойлар қурилиши муносабати билан бузилиши режалаштирилганлигини, бундан ташқари, уй-жойларингизни қолган қисми, кўп қаватли хонадонлар қурилиш ишлари бошланиб компенсация маблағи пудратчи ташкилот томонидан тўлиқ тўлаб берилганидан сўнг бузилиши тўғрисида Сизнинг олдинги мурожаатларингизда ҳам такрор ва такрор тушунтирилганлигини маълум қиламиз.
Вилоят ҳокимининг
биринчи ўринбосари Р.Пардаев
Баж.: С.Жўраев
Do'stlaringiz bilan baham: |