Вилоят ҳокимининг
биринчи ўринбосари Р.Пардаев
Баж: С.Жўраев
“____” ___________________ yil№________________
“Шеробод Шер Барака”
савдо комплекси масъулияти чекланган жамиятига
2020 йил 11 мартдаги
37-сонли мурожаатга
Сизнинг вилоят ҳокими номига “Раҳбарлик қилаётган “Шеробод Шер Барака” савдо комплекси масъулияти чекланган жамияти туманда буюм бозори сифатида фаолият юритиб келаётганлиги, туман марказидаги Деҳқон озиқ-овқат бозори ҳудудида тартибсиз равишда озиқ-овқатдан ташқари кийим-кечак маҳсулотлари билан савдо қилаётган тадбиркорларни “Шеробод Шер Барака” савдо комплексига кўчириб ўтказишда амалий ёрдам бериш тўғрисида” қилган мурожаатингиз тегишли тартибда ўрганиб чиқилди.
Ўрганиш давомида Сиз билан суҳбат ўтказилганда, мамлакатдаги эпидемиологик вазият сабабли “Шеробод Шер Барака” савдо комплекси фаолияти вақтинча тўхтатилганлиги, савдо комплекси ўз фаолиятини бошлаб, тадбиркорлар савдо-сотиқ ишларини бошлагандан сўнг юқорида кўрсатилган масалада тегишли тартибда амалий ёрдам берилиши кераклигини таъкидлаб, мурожаатни ўрганишдан тўхтатилишини сўраганлигингизни ҳамда бу ҳақда ўз тушунтириш хатингизда баён этганлигингизни маълум қиламиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |