Вилоят ҳокимининг
биринчи ўринбосари Р.Пардаев
Баж: С.Жўраев
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
SURXONDARYO
VILOYATI
HOKIMLIGI
190100, Termiz shahri, At-Termiziy ko‘chasi1-uy,
Tel:(+99876)221-70-75, www.surxondaryo.uz
|
|
REPUBLIC OF UZBEKISTAN
GOVERNMENT
OF THE SURKHANDARYA REGION
190100, №1, At Termiziy st. Termez city,Surkhandarya region. Tel: (+99876)221-70-75, www.surxondaryo.uz
|
“____” ___________________ yil№________________
“Мармар” ХИЧК корхонаси раҳбари Ҳамроқулов Жумақул Қурбоновичга
Термиз шаҳар А.Темур 93 а уй
Телл: 97-243-62-00
2020 йил 27 мартдаги
666-bgu/20-сонли мурожаатга
Сизнинг Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонасига қилган мурожаатингиз тегишли мутасадди ташкилотлар масъул ходимлари томонидан ўрганиб чиқилди.
Ўрганиш давомида, “Ўлкашунослик музейи”да пудратчи “MARMAR”ХИЧКК томонидан реконструкция ишларини амалга ошириш мақсадида олиб келинган асбоб-ускуналар, бутловчи буюмлар, мебеллар, инвентарларни божхона расмийлаштирувидан ўтказишда ушбу товарлар “божхона омбори” режимида олти ойдан кўп сақланганлиги маълум бўлди.
Шу сабабли, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолиятини янада тартибга солиш ҳамда божхона-тариф жиҳатдан тартибга солиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”2018 йил 29 июндаги ПҚ-3818-сонли қарори талабларига асосан имтиёз қўллаш имкони мавжуд эмас.
Шунингдек, Сизга Сурхондарё вилояти божхона бошқармасининг 2019 йил 26 ноябрдаги 04-11/15-2944-сонли даъво аризасига асосан Термиз туманлараро иқтисодий судининг 2020 йил 27 январдаги 4-1901-192/1610-сонли ҳал қилув қарорига асосан “MARMAR”ХИЧКК томонидан олиб келинган товарлар учун божхона расмийлаштирувини амалга ошириш мақсадида 425 145 849 сўм миқдорида бож тўловлари тўланиши лозимлиги тушунтирилганлигини маълум қиламиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |