Surxondaryo viloyati termiz shahar «A. Avloniy» mahalla fuqarolar yig


Download 439.66 Kb.
bet49/62
Sana03.02.2023
Hajmi439.66 Kb.
#1154536
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   62
Bog'liq
ёшлар етакчиси бланка хат

OZBEKISTON RESPUBLIKASI
SURXONDARYO
VILOYATI
HOKIMLIGI

190100, Termiz shahri, At-Termiziy ko‘chasi1-uy,


Tel:(+99876)221-70-75, www.surxondaryo.uz





REPUBLIC OF UZBEKISTAN
GOVERNMENT
OF THE SURKHANDARYA REGION

190100, №1, At Termiziy st. Termez city,Surkhandarya region. Tel: (+99876)221-70-75, www.surxondaryo.uz



“____” ___________________ yil№________________


Музработ тумани “Алпомиш Инвест Сервис” МЧЖ раҳбари Панжиев Хасанга
Шаффоф” маҳалласи, “Ёшлик” кўчаси 13 уй


2020 йил 21 майдаги
6821-ссm/20-сонли мурожаатга

Сизнинг Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонасига қилган мурожаатингиз тегишли тартибда ўрганиб чиқилди.


Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2019 йил
28 февраль - 1март кунлари Наманган вилоятига ва 2019 йилнинг 30 апрель - 1 май кунлари Сурхондарё вилоятига қилган ташрифлари давомида берган топшириқларига мувофиқ 2019 йилда барча туман марказларида "Обод марказ"давлат дастурини амалга ошириш белгиланган. Шу муносабат билан Музработ тумани "Янги ҳаёт"маҳалласи ҳудудидан сатҳи 200.кв.метр бўлган 100 та намунавий турар-жой ҳамда 5 та 5 қаватли яшаш уйлари қурилиши белгиланган.
Мазкур белгиланган ҳудуддаги барча жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган турар ҳамда нотурар бинолар эгалари билан тегишли тартибда келишув битимлари расмийлаштирилган. Шу жумладан, Сиз раҳбарлик қилаётган “Алпомиш инвест Сервис” хусусий корхонаси билан ҳам келишув битими расмийлаштирилган бўлсада, Шеробод туманлараро Иқтисодий суди томонидан 2019 йил 25 сентябрь куни суд мажлисида мазкур Келишув битими ушбу Бино-иншоотлар корхона томонидан Музработ тумани Микрокредит банкидан кредит олинганлиги яъни Гаровга қўйилганлиги сабабли ноқонуний деб топилган ва бекор қилинган.
Корхонангизга тегишли бузилган бино-иншоотлар ҳашар йўли билан бузилганлиги (ваҳоланки, Вазирлар Маҳкамасининг 97-сонли қарори билан тасдиқланган низомда фуқаронинг ўзи бузиб олиб ер участкасини бўшатиб бериши кўзда тутилган) бинодан чиққанқурилиш моллари Сизга топширилган.
Шунингдек, корхонангизга тегишли бўлган туманнинг "Орият" маҳалласи ҳудудида жойлашган "Автомобилларга сиқилган газ қуйишкомпрессор станцияси"нинг орқа томонидан туман ҳокимининг қарорига асосан 0,27 га ер участкаси ажратиб берилган.
Бундан ташқари, 2019 йилнинг декабрь ойида Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси вакили ва вилоят ҳокимлиги ишчи гуруҳи Музработ туманига ташриф буюриб, юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган дастур асосида бузилган бино иншоотларга компенсация тўлаш юзасидан тўпланган ҳужжатлар ўрганилган ҳамдаўрганиш натижаларига кўра 53 нафар юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган ҳужжатларни ва келишув битимларини давлат нотариал идорасида тасдиқлатиш вазифаси юклатилган.
Ҳозирда мазкур 50 нафар юридик ва жисмоний шасхларнинг 42 таси билан тузилган келишув битимлари тегишли тартибда давлат нотариал идораси орқали тасдиқланган бўлиб, қолган 8 нафари билан келишув битимлари давлат нотариал идорасида тасдиқлаш ишлари амалга оширилмокда.
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси вакили ва вилоят ҳокимлиги ишчи гуруҳининг ўрганишида бўлган рўйхатда Сизга тегишли “Алпомиш Сервис Инвест” хусусий корхонаси ҳам бўлиб, Музработ туманиҳокимлиги ходимларининг бир неча бор телефон орқали Сиз ва туман ҳокимлиги ўртасида келишув битимини расмийлаштириб, давлат нотариал идорасидан тасдиқлатиш ҳакида чақирувлар бўлган бўлсада, Сиз ушбу таклифни рад қилиб, ҳозирги кунга қадар келишув битимини тасдиқлаш учун давлат нотариал идорасига келмасдан юрганлигингизни, тез кунлар ичида ушбу масалада туман ҳокимлигига мурожаат қилишингизни ва белгиланган тартибда давлат нотариал идорасидан келишув битимини тасдиқлатишингизни, акс холда ажратилиши лозим бўлган 329 миллион сўм компенсация пул маблағларини тўлаб бериш имконияти чекланишини маълум киламиз.

Download 439.66 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling