Surxondaryo viloyati termiz shahar «A. Avloniy» mahalla fuqarolar yig


Download 439.66 Kb.
bet57/62
Sana03.02.2023
Hajmi439.66 Kb.
#1154536
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   62
Bog'liq
ёшлар етакчиси бланка хат

Вилоят ҳокимининг
биринчи ўринбосари Р.Пардаев

Баж.: С.Жўраев


OZBEKISTON RESPUBLIKASI
SURXONDARYO
VILOYATI
HOKIMLIGI

190100, Termiz shahri, At-Termiziy ko‘chasi1-uy,


Tel:(+99876)221-70-75, www.surxondaryo.uz





REPUBLIC OF UZBEKISTAN
GOVERNMENT
OF THE SURKHANDARYA REGION

190100, №1, At Termiziy st. Termez city,Surkhandarya region. Tel: (+99876)221-70-75, www.surxondaryo.uz



“____” ___________________ yil№________________




Бойсун тумани “Даштиғоз” маҳалласида яшовчи фуқаро
Амиров Нормуродга



2020 йил 13 июндаги
48977-s/20-сонли мурожаатга

Сизнинг Ўзбекистон Республикаси Президентига Веб-сайт орқали қилган мурожаатингиз тегишли тартибда ўрганиб чиқилди.


Ўрганиш давомида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 27 августдаги “Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 253-сонли ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 мартдаги “2017-2019 йиллар даврида деҳқон бозорларини реконструкция қилиш ва уларнинг ҳудудида замонавий савдо мажмуалари қуриш дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПҚ-2853-сонли қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида тегишли меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида Бойсун туманининг “Мустақиллик” маҳалласи ҳудудидан “Деҳқон (озиқ-овқат) бозори” учун
1,67 гектар ер майдони ажратилиб, бу ерда намунавий лойиҳа асосида III типдаги замонавий савдо мажмуаси қуриб битказилганлиги, аҳолининг кундалик ҳаётидаги ўрни ва аҳамиятини инобатга олган ҳолда ушбу замонавий савдо мажмуасида харидорлар учун кулай шароитлар яратилганлиги, хавфсизлик чоралари, хусусан, бино ва иншоотларда ёнғин хавфсизлиги талаблари, санитария қоидалари ва нормалари, гигиена нормативлари тўлиқ инобатга олинганлиги, бозор ҳудудига яқин масофада автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойи ташкил этилганлиги аниқланди.
Шунингдек, Бойсун деҳқон (озиқ-овқат) бозорини реконструкция қилиб, Эко бозор қурилишига рухсат бериш тўғрисида туман ҳокимининг 2020 йил 16 мартдаги
Қ-214-сонли қарори қабул қилинган бўлиб, бугунги кунда бозор ҳудудида таъмирлаш-реконструкция ишлари олиб борилаётганлигини сабабли бозор ҳудудида савдо қилаётган тадбиркорлар вақтинча Мустақиллик маҳалласида қурилган янги деҳқон бозорига кўчирилаётганлиги, Эко бозор қурилиши якунига етганидан сўнг ўрнатилган тартибда мазкур бозорда савдо қилишга рухсат берилишини маълум қиламиз.

Download 439.66 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling