www.arxiv.uz
Режа:
1.Ўзбекистоннинг асосий сув ресурслари ва уларни шаклланиш хусусиятлари.
2.Рента муносабатлари асосида сувни баҳолаш хусусиятлари.
3.Сув ресурсларини баҳолашда ўрнини тўлдириш (компенсация) усулидан фойдаланишнинг мохияти.
1.Ўзбекистоннинг асосий сув ресурслари ва уларни шаклланиш хусусиятлари.
2.Рента муносабатлари асосида сувни баҳолаш хусусиятлари. Сув ноёб бойлик, уни хеч қандай минерал бойликка тенглаштириб бўлмайди. Бинобарин, уни баҳолаш ҳам анча мураккаб жараён. Рента муносабатлари асосида сувни ҳам баҳолаш мумкин. Бу айникса, курук. иқлим шароитида, сувнинг такчиллиги жиддий сезилиб тўрган вазиятда жуда ҳам кул келади. Айрим шароитида сувни баҳолаш табақаланган рента асосида амалга оширилиши керак. Хўжаликлар сугорма деҳқончилик асосида канчалик кўп даромад олса, табақаланган рента ҳам шунчалик катта бўлади ва сувнинг баҳоси ҳам юқори бўлади.
Табақаланган ер рентаси қўшимча даромадга боғлиқлиги, яъни ердан турлича (хайдаладиган ер, яйлов, пичанзор, курилиш, йул ва бошк.) фойдаланиш натижасида унинг баҳосига таъсир этиши сувдан фойдаланганда ҳам дифференциал рента деҳқончиликда қандай маҳсулот (пахта, шоли ва б.) ёки ердан (саноат, курилиш объекти сифатида фойдаланиш йўналишига боғлиқ ҳолда сувнинг баҳоси ҳам турлича аниқланади. Бу борада сувнинг сифати ҳам маълум даражада уни баҳолашга таъсир этади. Шур сув билан сугориш деҳқончиликда маҳсулдорликнинг мутлак катталигини оширишга имкон бермайди, боз устига сифати ҳам пастроқ бўлади. Дарвоқе, табақалашган сув рентасининг қўшимча даромад келитирилиш чекланади. Чирчиқ дарёси ҳавзасида суғорма деҳқончилик шўрланмаган оддий бўз тупроқларда тоза, ифлосланмаган сув асосида олиб борилади. Ҳосилдорлик юқори маҳсулот сифати андозаларга тўғри келади. Коракалпогистонда шурланган тупроқларда шур сув асосида дехдочилик билан шугулланилади, натижа сезиларли даражада паст, умумий ўртача хосилдорлик Чирчик водийсидан (пахта хосилдорлиги бўйича) 3 марта нам, сифат ҳам шунга яраша тавсифланади. Демак, сувнинг сифати табақаланган рентага фаол таъсир этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |