Сув таъминоти ва канализация тизимлари ишини ташкил этиш


– жадвал Душ тўрларининг сони


Download 0.64 Mb.
bet6/17
Sana18.06.2023
Hajmi0.64 Mb.
#1562289
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
Suv taminoti va kanalizatsiya tizimlari

3 – жадвал Душ тўрларининг сони


Ишлаб чиқариш жараёнининг гурухлари

45 дақ. довамида бир душ остида чумиладиган ишчилар сони

эркаклар

аёллар

IIб, IIг, IIIа, IIIв,IIIг

3

3

IIв, IIд,IIIб,IVб

5

4

Iв, IIа, IVа

7

6



15

12

Изоҳ: ёпиқ кабинали душларда жадвалда келтирилган чумилувчилар сони 30% га камайтирилиши лозим.

2. Тизимлардан техник фойдаланишни ташкил этиш


Респубдикамизда сув таъминоти ва канализация тизимларидан техник фойдаланишни ташкил қилиш [8] қоидалари, истеъмолчиларга сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш хизматларини кўрсатиш эса[9] қоидалари асосида олиб
борилади. Ушбу тизимлардан фойдаланишни ташкил қилиш шакли корхонанинг йириклиги, қуввати, истемолчилар тури ва бошқа омилларга боғлиқ ҳолда танланади. Сув таъминоти ва оқоваларни оқизиш тизимлари ишини ташкил қилиш бўйича ишлаб-чиқариш бошқарма таркибидаги ихтисослаштирилган корхоналар шуғулланади. Сувоқова ишлаб-чиқариш корхоналари мустақил бўлиб, ўзининг ҳисоб рақами, амортизация фонди, айланма маблағи, машина ва механизмлари, устохона ва малакали ишчи ресурсларига эга бўлиши керак. Корхона тасарруфида кичик ишлаб-чиқариш ёки ёрдамчи махсус корхоналар ташкил қилиниши мумкин.
Катта шаҳарларда сув таъминоти ва оқоваларни оқизиш тизимларидан фойдаланувчи корхоналар вилоят, шаҳар, туман ишлаб-чиқариш бўлинмаларидан иборат. Кичик аҳоли пунктларида коммунал хизматларини бажариш учун бирлашган ишлаб-чиқариш комбинатлари ташкил қилинади. Айрим аҳоли турар жойлари саноат корхоналари ёки ташкилотларига қарашли сув таъминоти ва канализация тизимларидан фойдаланади. Сув таъминоти ва оқоваларни оқизиш тизимларидан фойдаланишнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

  • ичимлик суви ишлаб чиқарадиган корхона давлат стандарти DSt 950:2011[4] талабларига мос равишда сифатли сув тайёрлаб бериши керак;

  • барча истеъмолчиларга сувни, техник шартларда белгиланган талабларга мос, сарфларда ва босимлардаетказиб бериши лозим;

  • истеъмолчилардан оқоваларни ўз вақтида қабул қилиб оқиздириш, узатиш ва белгиланган даражаларгача тозалаб бериши;

  • сув таъминоти ва оқоваларни оқизиш тизимларида рўй берадиган носозлик, авария ҳолатларини белгиланган муддатларда, тезкорлик билан ва сифатли бартараф қилиши;

  • тизимлардаги бино, иншоот, тармоқ ва қурилмаларни белгиланган муддатларда, сифатли жорий ва капитал таъмирлаб туриши;

  • сув таъминоти тизимида самарасиз сув йуқотишлари билан курашиши;

  • сув таъминоти ва оқоваларни оқизиш корхонасининг самарадорлигини, хизматлар сифатини ошириш ва маҳсулот таннархини камайтириш, замонавий иш юритиш усулларидан фойдаланиб меҳнатни ташкиллаштириш, ишлаб чиқаришни механизация ва модернизациялаш, ресурсларни иқтисод қилиши керак.

Сув таъминоти ва оқоваларни оқизиш тизимининг тармоқ ва иншоотларини нормал ишчи ҳолатини сақлаш, уларнинг ҳамкорликда ишлашини бошқариш учун диспетчер хизмати ташкил қилинади. Диспетчер хонасида барча зарурий хужжатлар мавжуд бўлиши ҳамда зарурий ускуналар ва алоқа воситалари билан жихозланган бўлиши керак. Корхонанинг қувватига боғлиқ ҳолда бирлашган ёки алоҳида жойлашган диспетчер хизмати ташкил қилинади.
Тармоқ ва иншоотларда рўй бериши мумкин бўлган бузилишларни тезкорлик билан бартараф қилиш учун авария хизмати ташкил қилинади.
Авария хизмати уч смена давомида, тўхтовсиз, ишлаб туриши керак, унинг ишини диспетчер йўналтириб туради. Бу хизмат бўлими аварияларни бартараф қилиш учун зарур бўлган анжом, асбоб-ускуна, автомашина ва механизмлар билан таъминланади.
Сув таъминоти ва оқоваларни оқизиш тизимлари ишлаш ишончлилиги бўйича уч тоифага бўлиниши [5]ва ушбу дарсликнинг 7-бобида келтирилган. Бу тоифаларга бўлиниши, асосан, авария вазиятларини бартараф қилиш даври билан фарқ қилади.
Техник тизимларни ишончли ишлашини таъминланиши маълум тадбирлар ва ишларни ўз вақтида бажарилиши билан боғлиқ. Тўсатдан рўй бериши мумкин бўладиган бузилишларни олдини олиш, тизим ишлаши ҳақида маълумотлар йиғиш учун режавий-даврий кўриклар (РДК), режавийогоҳлантирувчи таъмирлаш (РОТ), жорий (ЖТ) ва капитал (КТ) таъмирлаш тизими яратилади ва уларнинг режалари ишлаб чиқарилади[10,11].
Бу режаларнинг пухта, ўз вақтида бажарилиши тизимларни узлуксиз ва ишончли ишлашининг гарови ҳисобланади. Ундан ташқари, сув узатиш ва тарқатиш тармоқларининг ҳақиқий ҳолатини аниқлашда босимларни ўлчаш ишлари ёки натурал съёмкалари ўтказилиб турилиши лозим. Бу съёмкаларнинг натижасида участкалардаги хақиқий тезлик, сарф, босим йуқолишлар аниқланади ва улар лойиҳавий кўрсатгичлар билан солиштирилиб керакли хулосалар қилинади. Бу кўрсаткичлар участкаларнинг ҳолати, зўриқиш билан ишлаши ва ҳақиқий ўтказиш қобилиятларини аниқлашга имкон яратади. Таққослаш йули билан критик, яъни юқори ёки паст зўриқишлар билан ишлаётган участкалар аниқланади.
Сув таъминоти ва оқоваларни оқизиш тизимларининг барча асосий бино ва иншоотлари (насос станциялари, тозалаш иншоотлари, ТСҲ, СБМ лари, сув узатиш ва тарқатиш тармоқлари, акведук ва камералар) фойдаланишнинг биринчи йили давомида мунтазам равишда кузатув остида бўлиши зарур. Уларда рўй бериши мумкин бўлган деформациялар доимий ва вақтинчалик реперлар ёрдамида ўлчаниб, ҳар бир иншоот учун юритиладиган махсус журналларга қайд этиб борилиши лозим. Журналнинг намунавий тузилиши қуйидагича бўлиши мумкин:

Download 0.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling