Сувости мамлакатида (Қисса) Акутагава Рюноске library ziyonet uz
Download 358.03 Kb. Pdf ko'rish
|
suvosti mamlakatida Qissa Ryunoske
СУВОСТИ МАМЛАКАТИДА
(ҚИССА) Акутагава Рюноске library.ziyonet.uz/ меҳробнинг икки тарафида жойлашган токчалар ичидаги тош ҳайкалчалар бўлди. Негадир менга бу тасвирлар танишдай туюлди. Мен адашмаган эканман. «Ҳаѐт дарахти» ҳақидаги тушунтиришлар якун топгач, мункайган руҳоний мен билан Раппни ўнгдаги биринчи токча томон бошлаб бориб, ичидаги ҳайкалга қараб деди: – Мана бизнинг авлиѐлардан бири – Стринберг, у ҳаммага қарши чиққан. Айтишларича, бу авлиѐ жуда кўп ва узоқ азоб чеккан, кейин эса Сведенборг фалсафасидан нажот топган. Аммо аслини олганда у қутулиб қолмаган. Xудди биз каби у ҳам «тириклик дини»га эътиқод қилган. Аниқроғи, унинг шу динга эътиқод қилишига тўғри келган. Бу авлиѐ бизга қолдирган биргина ривоятларини олиб қарайлик. Уларда авлиѐ ўзининг жонига қасд қилгани ҳақида айтиб кетган. Гапларидан юрагим сиқилиб, кейинги токчага кўз ташладим. Кейинги токчада қалин мўйловли немиснинг бюсти ўрнатилган экан. – Бу эса Ницше, Зардуштийлик (Заратустра) куйчиси. Бу авлиѐга ўзи яратган энг аъло одамдан қутулиш учун йўл ахтаришга тўғри келган. Бироқ у қутула олмай ақлдан озган. Балки у авлиѐлар сафига тушиб қолмасди, агар… Руҳоний бироз сукут сақлаб, бизни учинчи токча ѐнига бошлаб келди. – Бизнинг учинчи авлиѐмиз Толстой. Бу авлиѐ ўзини ҳаммадан кўп қийнаган. Гап шундаки, унинг келиб чиқиши аслзода бўлган ва азоб-уқубатларини ҳар нарсага қизиқаверадиган оломон олдида намоѐн этишни ўзига эп билмаган. Бу авлиѐ ҳеч ишониш мумкин бўлмаган Исо (Христос) га ўзини ишонтиришга роса ҳаракат қилган. Ҳатто шундай ҳолатлар бўлганки, у ишониши ҳақида ошкора эълон қилган ҳам. Умрининг охирида эса барчанинг олдида фожиавий ѐлғончи шахс бўлиб кўринишга унинг тоқати қолмаган. Ҳаммага маълумки, бу авлиѐ ҳам баъзан хонаси шифтидаги устунларга қараб туриб даҳшатга тушган. Аммо у ўз жонига қасд қилмади – буни унинг авлиѐлар сафига кириб қолганидан ҳам билиш мумкин. Тўртинчи токчада бир япон манаман деб турарди. Бу японнинг юзига яхшилаб разм солиб уни танигач, кутилгандай маъюсланиб қолдим. – Бу Куникида Доппо, – деди руҳоний. – Ишчилар кўнглини чуқур тушунган, поезднинг тагида қолиб ўлган шоир. Ўйлайманки, сизга у ҳақида гапириб ўтиришнинг ҳожати йўқ. Бешинчи токчага назар солинг… – Бу Вагнер бўлса керак? – Ҳа. Қиролнинг дўсти бўлган инқилобчи. Авлиѐ Вагнер ҳатто жамоат ибодатларини ҳам олиб борган. Лекин барибир у насроний динидан кўра «тириклик дини»га сиғинувчилар издоши бўлган. Унинг хатларидан аѐн бўлишича, фоний дунѐ азоб-уқубатлари уни ҳам бир неча марта ўлим ҳақида ўйлашга мажбур қилган. Руҳоний ҳали Вагнер ҳақида гапиришни тугатмасидан биз олтинчи токча ѐнига бордик. – Бу энди авлиѐ Стриндбергнинг дўсти бўлмиш француз мусаввири. У ўзининг хотини ва болаларини ташлаб, ўн тўрт ѐшли таитяликка уйланган. Унинг томирларида денгизчининг қони оққан. Аммо унинг лабларига қаранг. Заҳарли маргимуш таъсирида уларга яра тошган. Энди еттинчи токчага келсак… Аммо сиз чарчаганга ўхшайсиз. Марҳамат қилиб, бу ѐққа юринг. Мен ҳақиқатдан чарчагандим. Рапп иккимиз руҳонийга эргашганча муаттар исли коридор |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling