Suvsizlantirishni 3 XIL usulda amalga oshirish mumkin


Download 1.98 Mb.
bet5/5
Sana17.06.2023
Hajmi1.98 Mb.
#1525514
1   2   3   4   5
Bog'liq
1.1-

Shudring nuqtasi. Havoning o’zgarmas nam saqlash parametrida sovishi, uning suv bug`lari bilan butunlay to’yinishi natijasida, havo eki gaz tarkibidagi suv bug`larining kondensastiyalanishi ro’y beradi. Ushbu temperatura shudring nuqtasi deb nomlanadi.
5.93b-rasmda A nuqtaga mos boshlang`ich parametrli havo uchun shudring nuqta V ni grafik usulda aniqlash tasvirlangan. Shudring nuqtasi =100% va nam saqlash x1 larning kesilish nuqtasi V orqali o’tgan izoterma tr sifatida aniqlanadi. Ho’l termometr temperaturasi. Havoning nam material bilan izotermik o’zaro ta’siri natijasida havo soviydi. Bunda, havo materialga o’z issiqligini beradi va nam materialdan havoga o’tayotgan suv bug`larining entalpiyasi hisobiga o’z entalpiyasini orttiradi. Bunday sharoitda temperatura pasayadi, entalpiya esa o’zgarmas bo’ladi. Ushbu izoentalpiya jarayoni havoning suv bug`lari bilan to’liqto’yingunga qadar boradi, ya’ni =100% ga erishadigan temperaturagacha. I-x diagrammada A nuqtadan =100% chizig`ida V nuqta bilan kesishguncha I=const chizig`i o’tkaziladi (5.93v-rasm). Nuqta V orqali o’tadigan, izoentalpiya sharoitida havoning sovish chegarasiga to’g`ri keladigan izoterma tMT – xul termometrning temperaturasi deb nomlanadi.
Quritish potenstiali. Havo temperaturasi tv va ho’l termometr temperaturasi tMT larning farqi quritish potenstiali deb ataladi. Ushbu ko’rsatkich havoning materialdan namlikni yutish qobiliyatini xarakterlaydi. Quritish potenstiali qanchalik katta bo’lsa, materialdan namlikning bug`lanish tezligi shunchalik yuqori bo’ladi. Agar, tv= tMT bo’lsa, quritish potenstiali = 0.
Барабанли қуриткичлар узлуксиз ишлайдиган қурилмалар қаторига киради ва атмосфера босимида донадор, сочилувчан материалларни (минерал туз, фосфорит, қанд лавлаги турпи, буғдой, шакар ва ҳ.) қуритиш учун қўлланилади. Иссиқлик элткич сифатида ҳаво ёки тутун газлари хизмат қилади.
Б
арабанли қуриткичлар ичи бўш цилиндрик иборат бўлиб, уфқга нисбатан кичик қиялик бурчагида ўрнатилган бўлади (1.1-расм).

Барабан бандаж ва роликларга таяниб туради. Унинг айланиши электр юриткич ва редуктор, ҳамда тишли ғилдирак ёрдамида амалга оширилади. Барабаннинг айланиш частотаси 5...8 мин-1 дан ошмайди. Қуриткичга нам материал таъминлагич ёрдамида узатилади. Барабан айланиши даврида материал тепага кўтарилиб пастга тўкилади ва бу жараён узлуксиз давом этади. Шу билан бирга, қурилма ўрнатилгани ва ичига махсус насадкалар жойланганлиги сабабли, қуритилаётган материал тўкиш бункери томонига қараб ҳаракатланади. Одатда насадкалар цилиндрик барабаннинг бутун узунлиги бўйлаб жойлаштирилади. Барабан ичида материал иссиқлик элткич билан ўзаро таъсирда бўлиб қуритилади.


Материал ва қуритувчи элткич билан ўзаро таъсир самарасини ошириш учун турли хилдаги насадкалар мавжуд.
Насадкалар нам материални бир текисда тарқатади ва уни иссиқлик элткич билан ювилиб туришини яхшилайди. Насадка тури материал хоссаларига қараб танланади (1.2-расм).

Йирик бўлакли ва ёпишиб қолишга мойил материалларни қуритиш учун кўтарувчи куракчали насадкаларни қўллаш мақсадга мувофиқ. Майда, сочилувчан материалларни қуритиш учун эса, тақсимловчи насадкалар қўлланилади. Майин дисперс, кукунсимон, чангийдиган материаллар эса ағдарувчи насадкали қурилмада қуритилади.


Иссиқлик элткич ва материал параллел ва қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиши мумкин. Параллел йўналишли қуриткичларда материал ўта қизиб кетиш олдини олиш мумкин, чунки иссиқлик элткич юқори намликка эга материал билан ўзаро таъсирда бўлади. Қуритилаётган материал таркибидаги кукунсимон фракция учиб кетмаслиги учун вентилятор ҳайдаётган иссиқлик элткич тезлиги 2...3 м/с дан ошмаслиги керак. Ишлатилган газ атмосферага чиқариб юборишдан аввал циклонда тозаланади.
Барабанли қуриткичлар диаметри 1 дан 3,5 м гача бўлади. Диаметри 2,8, 3,0 ва 3,5 м ли барабанларнинг узунликлари 14, 20 ва 27 м қилиб ясалади.
Ундан ташқари барабанли вакуум-қуриткичлар ҳам саноатнинг турли соҳаларида ишлатилади. Кўпинча бу қурилмалар даврий ишлайдиган бўлади. Ушбу қуриткичлар иссиқликка сезгир материаллардан сув ва органик эритмаларни йўқотиш, ҳамда заҳарли материалларни қуритиш учун қўлланилади.
Барабанли вакуум - қуриткичлар гербицид, заҳарли дорилар, баъзи бир полимерларни ишлаб чиқариш, ҳамда медицина, озиқ - овқат, кимё ва фармацевтика саноатларида ишлатилади.
Download 1.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling