ТОШКEНТ КИМЁ-ТEХНОЛОГИЯ ИНСТИТУТИ ЯНГИЕР ФИЛИАЛИ НООРГАНИК МОДДАЛАР КИМЁВИЙ ТEХНОЛОГИЯСИ ФАКУЛЬТЕТИ 105-21-НМКТ ГУРУҲ ТАЛАБАСИ ЭЛМУРОДОВ ЗАФАРНИНГ АСОСИЙ ТEХНОЛОГИК ЖАРАЁНЛАР ФАНИДАН МУСТАҚИЛ ИШИ
Фан ўқитувчиси:
- Суюқликларни узатиш.
- Насослар. Умумий тушунчалар
- Насослар классификацияси
- Насосларнинг асосий параметрлари
- Суриш баландлиги.
Суюқлик ва газларни узатиш. Суюқликларни узатиш. Суюқликларни узатиш - Кимё саноатининг барча тармоқларида суюқликлар горизонтал ва вертикал трубалар орқали узатилади. Сув, нефт, бензин, керосин, мойлар ва бошқа суюқликларни узатиш учун мўлжалланган машиналар (қурилмалар) насослар дейилади. Трубаларнинг бошланҲич ва охирги нуқталаридаги босимлар фарқи трубалардан суюқликнинг оқиши учун ҳаракатлантирувчи куч ҳисобланади. Суюқлик оқимининг трубалардаги ҳаракатлантирувчи кучи гидравлик машиналар ёки насослар орқали ҳосил қилинади. Насос электор двигателдан механик энергия олиб, уни суюқликнинг ҳаракатланаётган оқим энергиясига айлантириб, босимини оширади.
- Насослар халқ хўжалигининг барча соҳаларида: машинасозликда, металургияда, кимё саноатида, ер ишларини гидромеханизациялаштиришда ва кўпчилик бошқа тармоқларда кенг қўлланилади.
1.Насослар. Умумий тушунчалар - Қурилмаларда ва қувур ичида суюқлик унинг боши ва охиридаги босимлар фарқи туфайли ҳаракат қилади. Суюқликнинг қўйи сатхидан юқори сатхига узатиш учун эса, насослардан фойдаланилади. Бунда суюқликга босимнинг потенциал энергияси таъсир эттирилади.
- Насос- шундай гидравлик машинаки, унда электр юриткичнинг механик энергияси суюқликнинг харакатланиш (узатиш) энергиясига айлантириб берилади
2. Насослар классификацияси - Ҳаракатланиш турига қараб:
- ҳажмий,
- куракли (марказдан қочма),
- уюрмавий ва
- ўқли насосларга бўлинади.
Ҳажмий насосларнинг ишлаш принципи ёпиқ, ҳажм ичида сиқиб чиқариш усулига асосланган бўлиб, илгарилама-қайтма ва айланма ҳаракатлар туфайли суюқлик сиқиб чиқарилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |