Суюн каримов ўзбек тили функционал стилистикаси
Download 452.46 Kb.
|
O\'zbek tili funksional stilistikasi. 2010. S.Karimov
Каби, сингари, япглиг кўмакчилар қўлланиши СУга хос эмас. Сўзлашув жараёнида тежамкорлик қоидасига мувофиқ ўхшатишнинг энг ихчам усули -дай дан кўпроқ фойдаланилади.
Мисли, мисоли оддий сўзлашувда кам қўлланилади. Дегандай баъзан унинг дегандек варианти қўлланилади: у-бу дегандай, бориш-келиш дегандай, тирикчилик дегандай каби. Кўмакчилар орасида ўхшатиш ва қиёслаш имкониятлари доирасида СУдаги -дай чалик фаол эмаслигини кузатамиз: Мен сениўз жигаримдай биламан каби. Ангашиладики, кўмакчилар маъно англатиш хусусиятларига кўра ўзаро гуруҳлар ташкил қилса ҳам, улар стилистик оттенкаларига кўра бир-бирларидан фарқланади ҳамда услублараро дифференциациялашади. Уларнинг бир қисми СУда фаол эканлиги бу фикрни яна бир бор тасдиқлайди. Шунингдек, фақат, ахир, -гина, -ми, -у(-ю), -да, -ки каби юкламаларнинг албатта, чиқар, балки, шекилли, керак, майли, хўп, бўпти, аттанг, эссиз сингари модал сўзларнинг, деярли барча ундов ва тақлидий сўзларнинг СН фаоллиги ва ушбу услубга хосланганлигини кузатамиз. Сўзлашув услубипинг сиптактик хусусиятлари. Биз юқорида СУ ўзига хос синтактик хусусиятларга эга эканлигини таъкидладик. Энди бу ўзига хосликлар нималарда кўринади, деган саволни ўртага қўйиш лозим бўлади. Жавоб шуки, СН синтаксиси ўз қурилишига кўра ўзбек тилидаги китобий ҳисобланадиган нутқлардан жиддий равишда фарқланади. Ёзма нутққа хос бўлган синтаксиснииг бу услубга бегона эканлиги ҳам буни тасдиқлайди. Китобий нутвда адабий тил меъёрларига қатьий амал қилинади. Гап қурилиши ФУларнинг жанри ва бошқа экстралиигвистик омилларга боглиқ тарзда шаклланади. Бу нутқ синтаксисига мантиқий изчиллик, батафсиллик, кенг планлилик каби омилларнинг таъсири катта бўлади. Гап шаклланиши учун зарур бўлган барча унсурлар - бош ва иккинчи даражали бўлаклар жойлашишининг қатъий тартиби амал қилади. Бўлакларнинг бу каби жойлашиш тартиби китобий нутқ доираснда қараладиган матплар сиитаксисипипг умумий ва хусусий томонларини бегилаб беради. СН эса мана шу жиҳатларнинг акс томонини ўзида мужассам этганлиги билан ажралиб туради ва шу жиҳатларига кўра китобий нутвдан фарқланади. Биз уларга СНнииг алоҳида услубий аломатлари сифатида қараймиз. Хўш, СНнинг бу услубий ўзига хосликлари сифатида унинг қайси жиҳатларини алоҳида ажратиб кўрсатиш мумкин бўлади? Биринчидан, нутқ жараёнида ардесант ва адресатнинг бевосита иштирок этиши, яъни мулоқот жараёнининг мавжудлиги ва нутқнинг диалогик характери. Иккинчидан, китобий нутқ ҳам ёзма, ҳам огзаки шаклларда намоён бўлса, СНда фақатгииа оғзаки шаклнинг мавжудлиги. Шундан келиб чиқиб, китобий нуткни шакллантиришда алоҳида вазиятлар - батафсиллик, хотиржам фикрлаш, мулоҳазаларни бемалол, шошмасдан қоғозга тушириш, уни таҳрир қилиш ва қайта ишлаш имконияти мавжуд бўлса, бу имкониятнинг СНда йўқлиги. Аксинча, нутқ шаклланишининг кутилмаган, фавқулодда ва спонтан характери. Бу каби ҳолатлар, табиий равишда, СУнинг тил восталарини танлаш ва қўллашдаги алоҳида услубини юзага келтиради ҳамда алоҳида снмтаксисини шакллантиради. СУ синтаксисининг алоҳида хусусиятларини намойиш этувчи омилларидан муҳими нутқда оҳангнинг бевосита қатнашиши ва нутқ мазмунига таъсир ўтказишидир. СН оҳанг ёрдамида бошқарилади. У бир текис ва қатъий тартиб асосида бўлмаслиги мумкин. Экстралингвистик омиллар нутқ структурасига таъсир кўрсатади. Балки нутқий вазият адресант томонидан айнан мана шу оҳангнинг қўлланишини тақозо этади. Суҳбатдошларнинг ўзигагина маълум бўлган мавзу ва вазият, нутқнинг ассоциатив характери узуқ-юлуқ бўлган гапларни ҳам тушунишга кўмаклашаверади. Масалан: -Ншт дедипг? Ҳа-а. Шуиақами? каби. Гапнинг нима ҳақида кетаётгани фақат суҳбатдошларгагина тушунарли. Биз учун тушунарлиси шу бўладики, узуқ-юлуқлик, қисқалик, тўлиқсизлик СУгагина хос. Мана шу ҳолатда улар ПУ ва БУларга кўчади, аммо ИУ ва РУларга эмас. Чой ичишга таклиф этилган Чой ичасизми? деган мурожаатга жавобларни таҳлил этиб кўрамиз. Ижобий оттенкаси бўлган розилик жавоблари: бажонидил, бўлмасам-чи, бўпти, жоним бшан, ичсамми..., ичсаммикан, майли, қаидай яхши, ҳа. Салбий оттенкаси бўлган розилик жавобари: дамлардинг-да; э, хайрият; э, шунақами. Ижобий оттенкаси бўлган рад жавоблари: ичмайман; ичмасам. деган эдим; ичмасамми...; йўқ, чрй ичмайман; йўқ; чой ичгим йўқ; чой ичмайман, йўқ; чой ичмайман; чойми, ичмайман; чойми, йўқ. Салбий оттенкаси бўлган рад жавоблари: сендан чой сўрадимми? сенга чой дамла дедимми? чойингни бошингга ур! чой ичаман деб турибман, чой ичаман деб ўлиб турибман, чойингга зор эмасман, чойсиз қолганим йўқ, ўзи чойим чиқиб турибди, ўзинг ичавер каби. Ижобий оттенкани янада кучайтириш учун гапнинг ҳар қандай ўрнига - бошига, ўртасига ва охирига раҳмат сўзини қўшиш мумкин. Бу элемент салбий оггенкали гапга қўшилганда ҳам эффектни кучайтиришга хизмат қилаверади. Мисоллардаги мамнунлик, меҳр, самимият, хурсандлик, яқиилик, ҳурмат изҳорини ифодаловчи ҳам, беписандлик, киноя, менсимаслик, норозилик, пичинг сингари эмоцияларни билдиришга хизмат қилувчи ҳам бу ўринда оҳанг, унинг баланд ёки пастлиги бўлиб ҳисобланади. Гап бўлакларнинг ўрин алмашиши бу оттенкаларнинг юзага чиқишига маълум даражада ҳисса қўшиши мумкин. Аммо улар ёзма нутқда берилганда, биронта тиниш белгиси - ундов ҳам, сўроқ ҳам, кўп нуқта ҳам бу стилистик нозикликларни ўқувчига тўлиқ етказиш қудратига эга эмас. Мана шу ўринда нафақат СУнинг, балки умуман тилда уни идрок этиш ва ҳис қилишнинг миллий жиҳатлари юзага чиқади. Шунинг учун ҳам Б.Ўринбоев «Сўзлашув нутқи услубида интонация ҳар хил эмоционал-экспрессив оттенкаларни бериш воситаси бўлиб хизмат қилиши билан бирга, ифода мақсадига кўра гапларни фарқлаш, грамматик маъноларни чегаралаш учун ишлатилади», деган эди.136 Субъектив баҳо муносабатини, модалликни ифодаловчи киритма бўлаклар СНда ҳаддан зиёд кўп қўлланади: аввало, авваламбор, албатпш каби. Кириш бўлаклар бошқа ФУларда ҳам фаол бўлиши мумкин. Аммо СУда бу вазифада келадиган алоҳида элементлар бор: Сен борми, ҳамма жойгаўт қўясан! СНда ўзгаларнинг гапини келтиришда унинг ўзлаштирма шаклидан кўра қисқа-қисқа жумлалардан иборат бўлган кўчирма гапларнинг ишлатишили устунлик қилади: Боришини айтди - «Бораман», деди каби. Нутқий вазият узундан-узоқ гап қурилишини тақозо этмайди. Гаплар бир зарб, бир нафас билан айтилиши керак. Бу эса, табиий равишда нутқда содда гапларнинг ишлатилишига олиб келади. Атов гаплар, инкор ва тасдиқ гаплар, бир таркибли гаплар, сўз-гаплар мана шу тарзда шакллланади: Ахтамми, бир ишкал чиқармаса кўгшайди! Ҳа, Иўқ, Ҳозир келдим, Бўпти каби. Бинобарин, қўшма гаплар бу услуб учун типик ҳисобланмайди. Нутқий жараёнга олдиндан тайёргарлик кўрмаганлик, суҳбатга аввалдан келишилмаганлик ва шунга боғлиқ равишда келиб чиққан нутқий вазиятга боғлиқ ҳолда СУнинг синтаксиси ниҳоятда ранг-барангдир. Тежамкорлик қонунияти, айниқса, мана шу услубда яққол кўринади. Шунинг учун ҳам тўлиқсиз гаплар СУнинг асосий хусусиятларидан, эллиптиклик эса унинг асосий принциларидан бири саналади. Гапнинг эллиптик характери унинг мантиқсизлигини келтириб чиқармайди. Нутқий вазият, суҳбатдошларнинг ўзаро муносабати ана шундай тўлиқсиз гаплар воситасида ҳам гап мазмунининг тўлиқ англанишига кўмаклашаверади. Ҳатто бир суҳбатдош иутқининг иккинчиси томонидан бўлишипи ҳам, одатда, суҳбатдаги асосий мантиқнинг, изчилликнинг сақланиб қолинишига халақит бермайди. Суҳбатдошлар мулоқотидаги эркин руҳий вазият гап қурилишига ҳам таъсир кўрсатади. Агар мулоқот жараснида бу эркинлик бўлмаса, гап қурилиши ҳам шунга яраша бўлади. СУ синтаксисининг намоён бўлишида гапдаги сўзларнинг жойлашиш тартиби ҳам алоҳида аҳамиятга эга бўлади. Ўз даврида бу ҳақда А.Ғуломов ва М.Асқаровалар қуйидагиларни ёзган эди: «...жонли нутқнинг асосий хусусиятларидан бири бу аввал асосий иарсани, тасдиқ ёки инкорни билдириб бўлиб, бошқаларини ундан кейин айтади».'93 Худди мана шу нарса - баёндаги муҳимлик ва номуҳимлик, бошқача қилиб айтганда, стилистик мақсад гап таркибида келадигам сўзларнинг жойлашишига жиддий таъсир кўрсатади. Масалан, парцелляция ҳодисасини олайлик. У ҳам стилистик ҳодиса сифатида СУга хос. Бунда парцеллят олдиндан ремсалаштирилмаган, ўйланмаган ҳолда ажратидганга ўхшайди. Аслида ундай эмас. У етакчи гапнинг атайлиб тушириб қолдирилган ва унинг давомида алоҳида келтйриладиган бўлагидир, сўзловчи томонидан онгли равишда ажратилган қисмидир.137 Мана шунинг учун ҳам у иутқда ўзгача стилистик аҳамият касб этади: Мен уни кўргап эдим. Кеча. Бу гапии содда тузилишда - Меп упи кеча кўргап эдим тарзида ифодаласа бўлади. Аммо улар стилистик жиҳатдан бир хил қийматда эмас. Иккинчи гап хабар тариқасида бўлиб, стилистик жиҳатдан аҳамиятсиз бўлса, биринчи гапда кўрганлик муҳим ҳисобланиб, олдинги ўринга чиқарилаяпти. Демак, СУда гаплар ниҳоятда қисқа, содда шаклда ифодаланади. Айни пайтда, мана шундай шаклда ифодаланганда ҳам тасвирийликни ифодалаш имокниятлари топилади. Бу гапни иккига бўлиш, унинг муҳим қисмини иккинчи алоҳида гап тарзида шакллантириш, аниқроғи, парцелляция айнан СУга хос ҳодисадир. СУга хос бўлган бу синтактик хусусиятлар ҳам уни бошқа ФУлардан ажратиб турувчи алоҳида лингвистик ва экстралингвистик белгилардир. Хуллас, бу белгилар ўзбек тилининг барча сатҳларига оид элементларнинг СУда қўлланишида намоён бўлади. Ана шу омиллар ва қўлланишлар сўзлашув нутқи ва огзаки нутқ тушунчаларини ҳам бир-биридан фарқлашга ёрдамлашади. Кундалик-маиший ёки расмий мулоқот жараёнидаги оддийлик ва соддалик, расмийлик ёки норасмийлик, хусусийлик ва умумийлик алоҳида тил элементларининг танланишини тақозо қилади. Нутқий жараёнда оҳанг, мантиқий урғу, темп, пауза сингари суперсегментал воситалар ана шу вазиятга қараб иштирок этади. Нутқий жараёпда товушлар сингармонизмнинг, қисқарув ва бошқа фонетик ҳодисаларнинг таъсирида айрим комбинатор ва позицион ўзгаришларга юз тутишига қарамасдан, адабий тил меъёрларига, замонавий ўзбек нутқи маданиятига бўлган интилиш бу тил воситаларининг талаффузини адабийлик томон такомиллаштириб бораверади. Бу услуб доирасида қўлланиладиган умумхалқ тили воситалари СН жараёнида янги имкониятга - маъноларининг кенгайишига, кўчишига эга бўлади. Ўзбек нутқий этикети бунга сабаб бўлади. Тил элементларининг барқарорлиги ва ўткинчилиги ҳам айнан шу услубда намоён бўлади. Тилимизнинг лексик қатламларидаги маънодошлик ва вариантлилик мазкур услубга хос бўлган лексик-фразеологик ва грамматик элементларининг сараланиши ва хосланишини келтириб чиқаради. Улар яхлит холда ўзбек тили ФУлари орасида мустақил бир услуб - сўзлашув усулбининг фаолиятда эканлигини намойиш этиб туради. *** Ушбу тадқиқот учун танланган мавзу атрофида олиб борилган кузагишларимиз ўзбек тили функционал услубларининг гарихий категория эканлигини, уларнинг шаклланиши ва тараққиёти ўзбек халқининг ижтимоий-сиёсий ҳаёти билаи чамбарчас боглиқ тарзда кечганлигини кўрсатади. Шунинг учун ҳам функционал услубларни ўрганишга синхроник ва диахроник планда ёндашишгина уларнинг лингвистик хусусиятлари ва бу хусусиятларни юзага чиқарувчи экстралингвистик шарт- шароитлари ҳақида объектив хулослар чиқаришга олиб келади. Маълум тил бирлигининг, гарчи уларда муайян услубга тегишли бўлган белгилари мавжуд бўлса-да, бу хослик нисбийдир. Улар умумхалқ тилининг мулки сифатида барча услубларда баравар қўлланиши, бир услубдан иккинчи услубга ўтиб туриши, унда ўзлигини намойиш қилиши ёки унинг семантик-стилистик жиҳатдан бойишига самарали таъсир кўрсатиши мумкин. Бу жараён ўзбек тилининг ички ўзгаришларини, унинг тараққиётига мос тарзда тил элеметларининг функционаллиги, экспрессивлиги ўзгариб боришини ўзида акс эттирувчи меъёрий ва объектив жараёндир. Тил элементларининг функционал чегараланиши ҳар бир милий тилнинг тараққиёт даражасини бегилайди. Шундан келиб чиқиб бугунги ўзбек тилини тараққий этган ва маданий жиҳатдан юксак тиллар қаторида қарашимизга барча асослар бор. Зеро, бу ҳам маълум маънода мустаққилик берган имконият, ўзбек тилига бўлган муносабатнинг давлат сиёсати даражасига кўтарилганлигининг натижаси сифатида баҳоланади. Она тилимиздан турли дипломатик ва ижтимоий-иқтисодий мулоқотларда халқаро алоқа воситаси сифатида фойдаланилаётгани бунинг яққол далилидир. Шунинг учун ўзбек тили функционал услубларини тадқиқ этиш, ўрганиш ва унинг натижаларини таълим-тарбия жараёнига олиб кириш, ёшлар онгига сингдириш, уларнинг баркамоллигига хизмат қилдириш тил тарбияси комплексидаги муҳим ҳалқалардан бири сифатида қаралиши, ўзбек нутқи маданиятининг янада тараққий этиб, юқорилаб боришига ҳисса қўшадиган саъй-ҳаракатлар силсиласида эътироф этилиши лозим. ШАРТЛИ ҚИСҚАРТМАЛАР БН - бадиий нутқ БУ - бадиий услуб ИН - илмий нутқ ИУ- илмийуслуб ПН- публицистик нутқ ПУ - публицистик услуб РН -расмий нутқ Download 452.46 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling