Суюн каримов ўзбек тили функционал стилистикаси
Download 452.46 Kb.
|
O\'zbek tili funksional stilistikasi. 2010. S.Karimov
бит+тир+моқ=битирмоқ, тўйгизмоқ/тўйгазмоқ =
тўй+дир+моқ = тўйдирмоқ каби. Битирмоқ ва тўйдирмоқ СУга, битказмоқ ва тўйгазмоқ китобий услубларга хосланган. Аммо бу каби элементлар тилда кам учрайди. СУда мажҳул нисбат шакллари кам қўлланилади: китоб ўқилди, мактабга борилди дейишдан кўра улар ўртасида муайян стилистик фарқлар бўлишига қарамасдан, китобии ўқиди, мактабга борди дейиш осон ва қулайдир. Мажҳуллик кўрсаткичи —иил (и+ил) шакли деярли ишлатилмайди: билинмоқ-билинипмоқ, илиимоқ-илипилмоқ, олинмоқ-олинилмоқ, солинмоқ-солинилмоқ, тилинмоқ-тилинилмоқ, шилинмоқ-шилинилмоқ, қилинмоқ- қилинилмоқ каби. Биргалик нисбати кўрсаткичи -иш кам қўлланилади: силжишмоқ, ранэ/сишмоқ, қутқазишмоқ, ўтқазишмоқ, ўтқазишмоқ, чўзишмоқ, шошилишмоқ, илжайшимоқ ўрнида силэ/симоқ, ранэ/симоқ, қутқазмоқ, ўтқазмоқ, ўтқазмоқ, чўзмоқ, шошилмоқ, илжаймоқ тарзида қўлланилаверади ва биргалик маъноси нутқий вазиятдан англашилаверади. Аммо борув, келув, эслатув, ошатув, тинтув, талашув, жойлашув ўрнида бориш, келиш, эслатиш, ошатиш, тинтиш, талашиш, жойлашиш ни қўллаш қулай. Лекин бу қулайлик ҳамма вақт ҳам ~(у)в ўрнида ~(и)ш бемалол қўллаш имконини бермайди: видолашув маросими ўрнида видолашиш маросими дейилса расмийлик оттенкаси сусаяди, хайрлашиш учун орқасига бурилди ўрнида хайрлашув учун орқасига бурилди дейилганда эса фикр ифодасидаги табиийлик ўрнини сунъийлик эгаллайди. Бўлишсизлик шакли -ма нинг стилистик имкониятлари М.Содиқова томонидан яхши таҳлил қилинган. Ўзбек тилидаги бўйнинг узилсин, кўзинг қурсин, тилинг кесилсин, қизи тушгур сингари ФБлардаги газаб ва нафратни ифодаловчи салбий оттенка -ма қўшилиши билан бутунлай йўқолади, унинг ўрнини эркалаш, аяш, эҳтиётлаш оттенкаси эгаллайди: бўйнинг узилмагур, кўзинг қурмасин, тилинг кесилмагур, қизи тушмагур каби.1 6 -май ва -масдан, -маган ва -ган эмасман, - Download 452.46 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling