Суюн каримов ўзбек тили функционал стилистикаси


Download 452.46 Kb.
bet73/93
Sana10.02.2023
Hajmi452.46 Kb.
#1186047
TuriМонография
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   93
Bog'liq
O\'zbek tili funksional stilistikasi. 2010. S.Karimov

ўнгидан келмоқ, қамчисидан қон томмоқ, қон қилмоқ, қўли. очиқ каби.
СУнинг ФБларини таҳлил қилган тадқиқотчилар уларни иккига бўлиб ўрганишни тавсия этадилар: эмоционал-экспрессив бўёқдорликка эга бўлган ва шу хусусиятга эга бўлмаган, яъни номинатив фразеологизмлар. Уларнинг иккинчисига овоз бермоқ, овозга қўймоқ, ўртага таишамоқ, қўл қўймоқ, қўл кўтармоқ, ҳаддидан оьимоқ сингари бирликларни мисол сифатида келтирадилар.128 Бу фикрларда маълум ҳақиқат бор, албатта. Кўплаб иборалар фаол қўлланиши натижасида оҳори тўкилади, экспрессивлиги сезилмас даражага келиб қолади. Лекин бу улар бутунлай образлилигини йўқотди, дегани эмас. Ҳар қандай ҳолатда ҳам ФБлар ўзининг тасвирийлик имкониятини сақлаб қолади. Назарга илмаслик - менсимаслик, назар таишамоқ, нигоҳ ташламоқ - қарамоқ, оламдан ўтмоқ, оламдан кетмоқ - ўлмоқ, оиа сути огзидан кетмаган - гўдак, очиқ кўнгил - самамий каби юзлаб ФБ ва сўз лар нисбатида бунга ишонч ҳосил қилиш мумкин.
Таҳлилдан шу нарса англашилаяптики, нарса-ҳодиса ва тушунчалар ифодаси бўлган оддий сўз ва ФБлар ўртасида албатта тафовут бор. Бу тафовут номинатив характердаги сўз билан уни нутқда алмаштира олиш имкониятига эга бўлган ФБ нисбатидаги тасвирийликда аниқ намоён бўлади.
Шунинг учун нутқни шакллантириш жараёнида нима муҳимлиги - оддий ахборотми ёки тасвирийлик инобатга олинади. Албатта, тасвирийлик нуқтаи назаридан ФБлар муайян имкониятларга эга бўлади. Масалага ана шу нуқтаи назардан ёндашганимизда ФБлар СНда маълум тартиб ва қоидалар асосида амал қилишини, ушбу нутқнинг ўз идеомалари ва стандартлари борлигини кузатамиз.
Айрим сўзлар ўзининг асосий эмас, балки кўчма маънолари
билан СУга хосланган бўлади: гапни айлантирмоқ - гап билан
чалгитмоқ, лақиллатмоқ, айрибирга эмас, алоҳцда, акилдоқ
бўлар-бўлмасга вайсайверадиган, вайсақи кабилар бунинг далили /— 181 бўла олади.
СН тил бирликларининг истеъмолда бўлиши, уларнинг маълум қисмининг фаоллашиши ёки фаолликнинг сусайиши
даврий характерга эга эканлиги тилимизнинг амалда бўлиш қонуниятларига мос келади. Масалан, К.Бозорбоев номзодлик ишида СНда қўлланиб келинган алифни калтак демоқ; тарқи бунё қилмоқ; пирга қўл бермоқ; эти сизники, суяги бизники; мадраса тупрогини ялаган; ҳўкизнинг қулогига қўбиз чертмоқ; эшакка ёсин ўқимоқ сингари айрим ФБлар бугунги кунда қўлланилмаётганини айтган.129 Аммо бу қоидани барча ҳолатларда ҳам қўллаб бўлмайди, шекилли, ҳозирда ҳам алмисоқдан қолган каби иборалар ишлатилади.
Шундай қилиб, маиший лексиканинг, варваризмлар, вульгаризмларнинг, эркалаш, . бетакаллуфлик, киноявий, кўпчиликка маъқул бўлмаган оттенкадаги сўз ва ибораларнинг фаоллиги, китобий ва абстракт лексиканинг камлиги, терминологиянинг кам қўлланиши бу услубга хос бўлган лексик- фразеологик хусусиятлардир.

Download 452.46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   93




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling