Суюн каримов ўзбек тили функционал стилистикаси


Ўчбск тмлииинг изохли луглтн. икки томли, биринчи том, 41,43,54,81,84,137,149-бетлар


Download 452.46 Kb.
bet69/93
Sana10.02.2023
Hajmi452.46 Kb.
#1186047
TuriМонография
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   93
Bog'liq
O\'zbek tili funksional stilistikasi. 2010. S.Karimov

1 1 Ўчбск тмлииинг изохли луглтн. икки томли, биринчи том, 41,43,54,81,84,137,149-бетлар.
164
образлилик ҳар бир ФУда ўзига хос тарзда намоён бўлади. 2006- 2008 йилларда нашр этилган 5 жилдли «Ўзбек тилининг изоҳли луғати»да шартли қисқартмалар тарзида қўлланган стилистик белгилар, масалан, бетклф.(бетакаллуф), дагл(дагал), жарг. (жаргон), камс.(камситиш), кест.(кесатиш), кичр
(кичрайтириш), салб.(салбий), сўк.(сўкиш), шв.(шева), қарг. (қаргиш), галат, ҳазил, ҳақр. (ҳақорат) кабилар остида келтирилган сўзларнинг асосий қисми СУга хос бўлган элементлардир.
Киши исмларини қисқартиб қўллаш СУга хос бўлган муҳим хусусиятлардан биридир. Масалан, Диловар, Дилафрўз, Дилфуза, Дилрабо, қисқаси, дил элементи билан бошланувчи исмларнинг кейинги қисми оғзаки нуткда тушириб қолдирилади ва Дили ва, ҳатто, бошқа тилларга тақлид қилиниб, Диля тарзида; Гулсара, Гулчеҳра, Гулзода, Гулнора, хуллас, гул бирлиги билан бошланувчи исмлар ҳам нутқда ўзгартирилади, Гули ёки Гуля тарзида ишлатилади. Диля, Гуля каби қўлланишларнинг аста- секинлик билан йўқола бораётганлиги тилнинг истеъмолда
бўлишидаги тарихий жараён ҳисобланади.
Муҳаммад сўзининг Маҳаммади, Махамат, Махмади,
Махмат, Мамат, Мат шаклларида талаффуз қилиниши ҳам ўзбек тилидаги қонуниятлар - талаффуздаги қулайлик, тежамкорлик, қисқарув талабларига мос тарзда юзага келади. Исмларни қўшалоқ ҳолда қўллаш қисқарувга сабаб бўлади: Муҳаммадназар - Махманазар, Маманазар, Матназар;
Муҳаммадюнус - Мамаюнус, Матюнус каби. Исмлар таркибидаги қисқарув унинг биринчи қисмидаги мама. мат элементларини алоҳида қўллаб бўлмайдиган даражага олиб келган.
Диалектал элементларнинг қўлланишида ҳам кснг
кўламлилик кузатилмайди. Масалан, адабий тилдаги отани қарлуқлар ада, дада, қипчоқлар эса ота, баъзи ҳолатларда ака дейди. Ёки онани қарлуқлар ойи, ая; қипчоқлар эна, баъзан опа дейди. Эшикка чиқинг га ўхшаган гапларни же-ловчи шева вакиллари ишлатмайди ва ҳоказо. Англашиладики, уларнинг СУга хосланганлиги ҳақидаги фикрларни мана шундай аниқлик ва чегараланишлар билан тушуниш тўгри бўлади.
Четдан ўзлаштирилган сўзлар, одатда, ўзлаштирилаётгаи тилда қандай ёзилса, ўз тилимизда ҳам шундай ёзиш тамойилига амал қилинади. Аммо бу тартибни уларнинг талаффузида сақлаб бўлмайди. Натижада қабул қилинган элементларнинг ёзув ва талаффузига мослашган икки шакли вужудга келади: станция-

Download 452.46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   93




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling