Суюн каримов ўзбек тили функционал стилистикаси


Download 452.46 Kb.
bet66/93
Sana10.02.2023
Hajmi452.46 Kb.
#1186047
TuriМонография
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   93
Bog'liq
O\'zbek tili funksional stilistikasi. 2010. S.Karimov

фикр>фикир; эпитеза: отпуск>отпуска, киоск>киоска каби фонетик ҳодисалар СУ доирасида қаралади. Ушбу фонетик ҳодисалар туфайли айрим сўзлар тўлиқ талаффуз қилинмай қолади, айримлари сифат ўзгаришларга юз тутиб, бошқа товушларга айланиб кетади ва натижада, айрим сўзларнинг, ҳатто жумлаларнинг қисқариб кетишига олиб келади. Аммо Л.Г.Барлас айтган қуйидаги фикрлар билан ҳам ҳисоблашмасдан бўлмайди: «Оҳангнинг, товуш тембрининг тез-тез алмашиниб туриши, эмоционал бўёқнинг, модал баҳонинг жилоланиши СНни табиий, эркин, жонли ва таъсирли қилади. Монотонлик сўзлашув-маиший услубга ётдир».119
Аммо бу ҳодисалар мазкур услубга хос бўлган фонетик ҳодисаларнинг ҳали ҳаммаси эмас. Товушларнинг портловчи ёки сирғалувчанлиги, жарангли ёки жарангсизлиги, лабланганлиги ёки лабланмаганлигига кўра бинар оппозицияни ташкил этадиган баъзи товушларнинг талаффузи СУда адабий тил ёки унга амал қилиниши талаб этиладиган китобий услублар талаффузидан фарқланиб туради ва бу ўзгаришлар баъзан сўзлар семантик маъноларининг ўзгаришига сабаб бўлади. Масалан, д-т товушлари ўртасидаги яқинлик баъзи пайтларда талаффузда уларни бир-бирига ниҳоятда яқинлаштириб қўяди ва айрим сўзларнинг талаффузини фарқламаслик даражасига олиб келади: цайд-цайт, шеър-шер, таъна-тана каби. Қайд цилмоц-цайт цилмоц, таъна цилмоц-тана цилмоц, шеър кўрмоц-шер кўрмоц жумлалари таркибидаги цайд-цайт, шеър-шер, таъна-тана элементларининг талаффузи бир хил бўлганлиги сабабли улар микроматндан ажратиб олинганда маъно англашилмаслиги мумкин. Гап нима ҳақида кетаётганлиги вазиятдан, суҳбаг мавзусидан англашилади.
Сўзлар талаффузидаги фонетик ўзгаришлар баъзан маъно 1 ўзгаришларга олиб келиши ўзбек тилида кўп учрайдиган ҳодиса эмас. Аммо микроматн ҳисобланадиган сўз таркибидаги ] товушларнинг тилимиздаги сингармонизм, қисқарув ва бошқа ҳодисалар туфайли турли ўзгаришларга юз тутиши фаол I учрайдиган ҳодисадир. Масалан: [а>о] март-морт, [б>в] кабоб- кавоб, [б>м] бунча-мупча, [б>п] мактаб-мактап, [в>ф]
автомат-афтомат, [ғ>қ] боз-боққа, [г>к] туг-тук, [д>т] обод- обот, [е,й>э] теорема-тэорема, [е>и] Феруз-Фируз, [ё>у] самолёт-самолут, [ж>й] маэ/слис-майлис, [ж>ч] жўжа-чўжа, [ж>ш] ижтимоий-иштимоий, [з>с] мазкур-маскур, [и>е] мих- мех, [и>йи] раис-райис, [и>у] диаметр-дияметр, [и>у] муҳим- муҳум, [к>х] кўклам-кўхлам, [н>м] чоршанба-чоршамба, [о>а] ботаника-батаника, [°>ё] аксиома-аксиёма, [о>и] директор- директир, [о>ў] рол-рул, [т>ч] тушкун-чушкун, [у>в]Саудия Арабистони-Савудия Арабистони, [у>и] Усмон-Исмон, [ф>в] Афгонистон-Авгонистон, [ф>п] фойда-пойда, [ч>ш] учта-ушта, [э>е,й] поэма-пойима, [ю>у] люкс-лукс, [я>а] октябр-октабр, [к>г] вокзал-вогзал, [қ>ғ] чироқ-чирогим каби.
«ЎТИЛ»да ст./с.т. белгиси остида берилган сўзларнинг маълум қисми фонетик ўзгаришларга учраган элементлар саналади: асти<асло, аграймоқ<анграймоқ, барол<барор,
белат<билет, бирам<бирҳам, бобой<бобо, бойламоқ<богламоқ, бўгим<бўгин каби.
Бундай талаффуз аномалияни - меъёрдан четлашишни келтириб чиқаради, албатта. Лекин, товушлар талаффузида бу каби ўзгаришларнинг бўлишидан қатъий назар, улар адабий тил қоидаларига мувофиқлаштирилади. Адабий тил меъёрларига бўлган интилиш оғзаки нутққа ҳам ўзининг ижобий таъсирини ўтказиб, ўзбек тили маданияти ҳам такомиллашиб бораверади.
Сўзлашув успубинипг лексик-фразеологик хусусиятлари. Барча ФУларда бўлгани сингари СУнинг ҳам лексик-фразеологик қатлами мавжуд ва бу қатлам мазкур услубнинг ўзига хослигини кўрсатувчи муҳим лингвистик белгилар саналади. СУнингасосий фонди барча ФУларда баб-баравар қўлланиладиган бетараф лексика - табиат ва жамият ҳодисаларига, кишилар, жониворлар, ўсимлик дунёсига, тирикчилик воситаларига, бир сўз билан айтганда, кундалик-маиший ҳаётга дахлдор бўлган
умумистеъмолдаги тил бирликлари бўлиб ҳисобланади. Лекин бу лексик-фразеологик фонднинг барчаси ҳам СУга хосланган эмас. СУда қўлланиладиган лексиканинг иккинчи гуруҳини ташкил қиладиган тасвирий элементлар эса умумистеъмолдаги лексиканинг акси ўлароқ, қўлланишда ушбу услубга хослиги билан фарқланади.
Назаримизда, СУ лексикаси ҳақидаги таҳлиллар бетараф сўзлардан бошланиши керак. Бетараф сўзлар ҳар қандай тилдаги, жумладан, ўзбек тилидаги энг фаол элементлар бўлиб, барча ФУлар учун баравар хизмат қилаверади. Аммо қўлланишидаги бу эркинлик уларда услубий имкониятлар йўқ дегани эмас. Нутқий вазиятдан келиб чиқиб, бу воситалар ҳам ўзидаги стилистик имкониятларни намойиш эта олиши мумкин. Бу ўринда фақат шу нарсани таъкидлай оламизки, ҳозирги тилимизда бетарафлик белгиси билан яшаб келаётган сўзлар энг қадимий сўзлар бўлиб, халқимиз ижтимоий фаолиятининг узоқ даврлари маҳсули ҳисобланади. Улар том маънода ўзбек халқининг СНда маълум бир нарса-ҳодисанинг ва тушунчанинг атамаси сифатида вужудга келган ва шу маънода ҳамон мулоқот воситаси бўлиб келмоқда. Агар улар ўзларида қўшимча маънолар ташиётган бўлса, демак, бу маънолар ҳам тасвирийлик, фикрни образли ифода этиш заруратидан келиб чиқиб дастлаб СНда пайдо бўлган ва кейинчалик бошқа ФУларга кўчган ҳамда кейинги маънолари билан ҳам умумхалқ тилида меъёрлашган, деб ўйлаймиз.
СУ лексик қатламидаги элементларнинг барқарорлиги тил яшовчанлигининг умумий қонуниятларига бўйсунади. Уларнинг маълум қисми, бетараф сўзларнинг акси ўлароқ, даврий характерга эга бўлади. Масалан, бир пайтлар партком, рабочком, местком типидаги сўзлар СНда фаол саналган бўлса, энди улар ижтимоий фаолиятнинг муайян бир шаклини англатувчи бирликлар сифатида ўз аҳамиятини йўқотди. Ёзма- китобий нутқ шаклларида шу тарзда деярли қўлланмагани учун луғатларда ҳам ўз ифодасини топмади ва бутунлай йўқ бўлиб кетишга маҳкум этилди. Аммо бунга йўл қўйиш тўгри эмас, деб ҳисоблаймиз. Тилимизда пайдо бўлган ҳар бир элемент ўзбек халқининг маънавий мулки ҳисобланиши ва тегишли луғатларда акс этиши зарур.
Сўзлардаги тасвирийлик ва экспрессивлик оттенкалари турлича бўлиши мумкин. Шуни инобатга олган мавзу
\ тадқиқотчилари уларни иккига - ижобий ва салбий маъно оттенкаларига эга бўлган лексикага ажратиб таҳлил қилишган.163 Бу тасниф методик жиҳатдан тўғри ва ундан кузатишлар жараёнида фойдаланиш мумкин.
Ҳар икки ҳолатда ҳам тил бирликлари экстралингвистик талабларга кўра танланади. Сўзловчилар ўртасидаги ижобий муносабатни олайлик. Бунда ахлоқ-одоб, хушмуомалалик, иззат- ҳурмат, ишқ-муҳаббат ва бошқа умуминсоний фазилатлар тил бирликларини танлашда асосий омил бўлиб қолади: азизим, қадрдоним, жоним, огам, иним, бўтам каби.
Бу каби ижобий маъно оттенкасига эга бўлган лексик бирликлар тилда анчагина ва улар баъзан синонимик қаторларни ташкил этади. Масалан, айланай, ўргилай, қоқиндиқ, гиргиттон сингари сўзлар ҳам СУга хос ижобий оттенкали элементлар саналади. Аммо уларнинг ҳаммасини ҳам СУ доирасида қараб бўлмайди. Ушбу услубга хоси айланай бўлиб ҳисобланади, ; бошқаларида китобийлик оттенкаси мавжуд.
Инсон ҳаётида хуш кайфият ва ижобийлик билан биргаликда, афсуски, унга салбий таъсир кўрсатувчи ҳолатлар ҳам учрайди. Бир одам иккинчисига дағал, қўпол, менсимасдан муомала қилиши, уни ҳақоратлаши, қарғаши, сўкиши, койиши, камситиши, масхаралаши, нафратланиши, устидан кулиши, унга киноя, пичинг қилиши ҳам мумкин. Бу ҳолатларни ифодаловчи элементлар СУнинг алоҳида қатламини - салбий муносабатни ифодаловчи лексикани ташкил этади ва бошқа ФУлар лексикасига хос хусусият саналмайди: баччагар, гўрсўхта, зумраша, мечкай, сўтак, тирранча, хомкалла, хумпар, қизталоқ каби. Уларнинг кўлами иккиламчи маъноси билан СУга хосланган элементлар ҳисобига яна ҳам кенгаяди: бузоқ/бузов, илоп, ит, итвачча/итбачча, кучук, кўппак, мол, тулки, туя, шайтон, эшак/эшшак, ҳўкиз каби.
Дарҳақиқат, СУга хосланган лексиканинг маълум қисмини иккиламчи маънолари билан иштирок этадиган полисемантик ва омонимик элементлар ташкил этади. Озода, покиза маъноларини берадиган тоза сўзининг Тоза жонимга тегиб кетдинг. Феруза богчадан келаётганда тоза инжиқлик қилди гапларида .жуда ҳам. роса маъносини берадиган равиш сифатида қўлланиши бунга мисол бўла олади. Шу сўзнинг «ЎТИЛ»да

Download 452.46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   93




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling