Суюн каримов ўзбек тили функционал стилистикаси
Download 452.46 Kb.
|
O\'zbek tili funksional stilistikasi. 2010. S.Karimov
- Bu sahifa navigatsiya:
- Салосил. Салосил
- Дунёни қизганма мендан азизим
- Пахдавон Маҳмуддан сўрадим мадад
- Нафис чайқалади бир туп наъматак
Рифма (қофия)да қўшимчалар ҳам, сўз ёки сўз бирикмалари ҳам такрорланиб келаверади: Оҳким, вола мен ул сарви
хнромондин жудо, Кўзларим гирёндир ул гулбарги хандондип жудо (Навоий) каби. Акромонограммада бир тўртлик ёки байт қайси гап билан тугаса, иккинчиси шу бирлик билан бошланади: Ясаб деви ҳамул кўргонин ҳосил, Ки бор эмиш анинг оти Салосил. Салосил кўргони эл ичра машҳур, Анинг оти билаким қилди маъмур (Навоий). Эпифора жумла охирида товушларнинг, сўзларнинг, сўз бирикмаларининг такрорланишидир: Хуштур бўлсак, иковлон ҳамдам сену мен, Бир-бирга десак, етушса ҳар гам сену мен (Навоий). Эпистрофада банд ёки тўртлик бир сўз ёки ибора билан бошланиб, яна шу бирлик билан тугайди: То у жонзодларни тинчгина кўйсин, Қирилиб битмасин тирик дунё то (А.Орипов). Узбек шеъриятида бармоқ вазнида ижод қилиш имкониятининг кенгайиши билан БУда, шу билан бирга, индивидуал услубда ҳам такрорнинг турли-туман кўринишлари пайдо бўлди. Масалан: Биринчи мисра ҳар бир тўртликда такрорланади: Дунёни қизганма мендан азизим (А.Орипов); Охирги мисра ҳар бир тўртликда такрорланади: Бир номард қошида ожиз қолганда Пахдавон Маҳмуддан сўрадим мадад (А.Орипов). Биринчи мисра шу банднинг охирида қайтарилади: Нафис чайқалади бир туп наъматак (Ойбек). Бир сўз бир мисранинг ўзида муттасил такрорланади: Халқ денгиздир, халқ тўлқиндир, халқ кучдир (Чўлпон). Такрорнинг бундай кўринишларини А.Мамажонов структурал параллелизм сифатида қараб, бу типдаги гаплар қўшма гапларнинг у ёки бу турини юзага чиқариб, улар асосан СУ ва БУга хослиги, бундай гапларда ритмомелодика алоҳида тарзда юзага келиши тўгрисида сўз юритган.114 Шундай қилиб, ифода тасвир воситалари, бошқача айтганда, бадиий санъатлар адабий асарни шакллантирувчи тил бирликлари ва уларни қўллашнинг узвий қисми сифатида БУнинг бошқа ФУлар орасида ўзига хос ўрни борлигини аниқ кўрсатиб тура оладиган лингвоэстетик омиллардан саналади. Ўзбек бадиияти, хусусан, шеъриятида санъатларнинг юзлаб кўринишлари мавжудлиги ўзбек тили БУнинг илдизлари қадимий эканлигидан далолат берса, иккинчидан, улар она тилимизнинг, жумладан, бадиий нутқнинг юксак маънавий-бадиий-эстетик фазилатлари, мукаммаллиги ва камолотидан гувоҳлик берувчи омиллардир. Тушунишимизча, тасвирий воситаларни, хусусан тропларни лисоний омиллар доирасида чегаралаб қўйиш тўгри бўлмайди. Улар матнда ўрни билан бадиийликка шу қадар уйғунлашиб кетадики, тил қоидалари доирасига сиғмайди. Шунинг учун ҳам ирония, аллегория, жонлантириш каби ҳодисаларни, оксюморон сингари услубий фигураларни лингвистик эмас, балки лингвоэстетик категория сифатида қараш мақсадга мувофиқ бўлади. Уларни БУдан ажратиб бўлмасликнинг моҳияти ҳам ана шундадир. Ўзбек тилининг бадиий тасвир воситалари деб аталадиган шундай бир улкан хазинаси мавжудки, улар БУ жилоларини минг бир қирраси билан кўрсата оладиган ва шу орқали она тилимизнинт нақадар бой ҳамда гўзал эканлигини намойиш этишга тайёр турган битмас-туганмас имкониятдир. Хулоса сифатида айтиш мумкинки, БУнинг ФУлар олдига қўйиладиган барча лисоний талабларга жавоб бера олиши уни шу услублар қаторида қарашимиз кераклигини кўрсатади. Адабий асарда тил воситаларининг имконияти кенгайиб, уларнинг бадиий-эстетик вазифани бажаришга бўйсундирилиши БУни бошқа ФУлардан жиддий фарқлаб туради. Ўзбек бадиий нутқинииг кўп жанрлилиги БУнипг қамрови гоятда кенг ва мураккаблигини келтириб чиқаради. Кўпуслублилпк бадний адабиёт тилида ФУлар иштироки ва уларнинг бадиий-эстетик вазифага хизмат қилишидан келиб чиқадиган характерли хусусият саналади. Бадиий нуткда тилдаги барча ФУларга хос элементлар турли экстралингвистик сабабларга кўра иштирок этса-да, улар билан БУ ўртасига тенглик аломатини қўйиб бўлмайди. Аниқлик, таъсирчанлик ва мантиқийлик каби нутқий талаблар ҳар бир ФУда, жумладан, БУда ҳам ўзига хос тарзда намоён бўлади. Персонаж нутқининг қурилиши эса уни СУга ҳам яқинлаштиради. Адабий асар матнида юз берадиган фонетик ўзгаришлар ҳозирги ўзбек адабий тили орфоэпик меъёрлари доирасидаги фонетик ҳодисалардан фарқ қилади. БУни мустақил услуб сифатида кўрсата олувчи энг муҳим лингвистик элементлардан бири сўздир. Бадиий матнда ўзининг денотатив ва коннотатив маънолари билан иштирок этаднган сўз ўз навбатида унда эмоционал-экспрессив маъноларни намойиш қилади ва шу ўлчов туфайли уларнинг кўпчилиги услубий табақаланиб боради. Бадиий адабиёт тилида барча грамматик формаларнинг кенг кўламда амал қилиши улардаги кўплаб грамматик-стилистик маъноларнинг рўёбга чиқишига сабаб бўлади ва ана шу маънолар доирасида услубий чегараланиш, хусусан БУга хосланиш ҳам юз беради. Маълум мақсадлардан келиб чиққан ҳолда адабий асар матнида тил бирликларидан чексиз комбинацияларда фойдаланиш мумкинлиги бадиий нутқдаги синтактик қурилмаларнинг ўзига хос тарзда намоён бўлишини келтириб чиқаради. Шунингдек, адабий матнлар таҳлили шуни кўрсатадики, БУни унинг лингвистик аломатларисиз ёки бошқа функицонал услублардан ажралган ҳолда тасаввур қилиш мумкин бўлмаганидек, унинг шаклланишида, ривожланишида ва мавжуд бўлишида нолисоний омилларнинг аҳамиятини ҳам инкор этиш мумкин эмас. Download 452.46 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling