Суюн каримов ўзбек тили функционал стилистикаси
Сўзлашув услубипинг экстралипгвистик шарт-шароитлари
Download 452.46 Kb.
|
O\'zbek tili funksional stilistikasi. 2010. S.Karimov
Сўзлашув услубипинг экстралипгвистик шарт-шароитлари
СУ ижтимоий ҳаётнинг маълум бир соҳасига хизмат қилиши унинг шаклланишига асос бўлган экстралингвистик омилларни белгилаб беради. < Маълумки, ушбу услуб китобий услубларга оппозицияда бўлиб, тилдан фойдаланишдаги оддийлиги, соддалиги, норасмийлиги билан фарқланиб туради ва у маиший-кундалик турмуш соҳасида, аниқроғи, кишиларнинг шахсий мулоқотларида юзага келади. Аммо амалда бўлишини шахсий мулоқотлар билан боғлиқ ҳисоблаб, унинг кўламини фақагина кундалик-маиший доира билан чегаралаб қўйиш тўғри бўлмайди. У, биз чегаралаймизми-йўқми, оилавий муносабатларга, ишлаб чиқаришга, ўқув жараёнига, илмий-маданий ҳаётга ҳам кириб бораверади ва у жойларда адабий нутқ билан тўқнаш келади. 1 Баъзан унинг амалда бўлишига салбий таъсир кўрсатади, баъзан ўзи ҳам ундан озиқланади. Бундай пайтларда улар бир-бирларига яқинлашади ва, одатда, мулоқотда адабий тил меъёрлари устунлик қилади. СУнинг асосий вазифаси мулоқот жараёнига хизмат қилиш экан, бу жараёнда икки ва ундан ортиқ суҳбатдош иштирок этиши мумкинлигини инобатга олиш зарур. Демак, бу услуб ана шу суҳбат жараёнида шаклланади. Суҳбатлар эса турлича - шахсий, маиший, расмий бўлиши мумкин. Бу жараёнда нутқий вазиятнинг, адресат ва адресантлар ўртасидаги муносабатнинг аҳамиятини ҳам эътибордан қочириб бўлмайди. Одатда вазиятнинг суҳбатдошлар ўртасидаги муносабат ва суҳбатнинг мақсади белгилайди. Аммо, одатда, диалогик характерда бўлган суҳбат жараёнининг қай тарзда бориши олдиндан маълум эмаслиги барча нутқий вазиятлар учун хос хусусиятдир. Вазиятга боғлиқ тарзда мулоқот жараёнида нутқни қайта ишлашга, сайқал беришга имкон бўлмаслиги, оғзаки тарзда юзага келаётган нутқнинг фақат эшитишга мўлжалланганлиги, бунда оҳанг, мантиқий урғу, темп, пауза сингари суперсегментал воситаларнинг фаол иштирок этиши экстралингвистик омилнинг ана шу кўринишларидир. Бу жараёнда суҳбатдошларнинг шахсий сифати - ёши, жинси, темпераменти, эмоционаллик даражаси, ўзаро симпатияси ёки антипатияси ва бошқа хусусиятлари ҳам намоён бўлади. Нутқий вазият суҳбат жараёнида турли-туман стилистик оттенкаларни, масалан, бетакаллуфлик, қатъиятлилик, қўполлик, эмоционалликни келтириб чиқариши мумкин бўлади. Ушбу қўшимча оттенкалар туфайли СУнинг қўлланиш имкониятлари кенгайиб боради ва бошқа услублар орасига ҳам кириб боради. Унда лексик бирликлар сараланишига имкониятлар мавжуд. Шулардан бири талаффузи осон бўлган сўзларни танлаш бўлиб ҳисобланади. Мана шу экстралингвистик шарт-шароитлар СУда тилдан фойдаланишнинг ўзига хос меъёрларини белгилаб беради. СУ меъёри бошқа ФУлар меъёридан жиддий фарқланади. Унда меъёр онгли равишда белгиланмайди, яъни кодификацияланмайди. Гапириш меъёри ҳақида ҳар бир сўзловчига аниқ кўрсатма бериш ҳам амалда жуда мушкул вазифа. Одатда, қандай гапирилса, шундай қабул қилиниб кетилаверади. Нутққа олдиндан тайёргарлик кўрмаганлик ҳам тилдан фойдаланиш меъёрига салбий таъсир кўрсатади. Шунинг учун ҳам ўзбек халқи халигача шевачилик асоратларидан қутула олгани йўқ. Аммо мазкур услубнинг ўз стандарт жумлалари мавжуд. Ана шу жумлаларга мурожаат қилишнинг ўзи ҳам СУнинг меъёрини белгилаб беради. Мулоқот жараёнида суҳбатдошлар эркин бўлади, деймиз. Аслида, бу эркинлик ҳам маълум ахлоқий- этик доирада чегаралангандир. Айтилганлардан келиб чиқиб, СУ амалда бўлишининг ҳам ўз меъёрлари, қоида-қонунлари бор, деб бемалол айта оламиз. Норасмийлик, эркинлик, бемалоллик, бетакаллуфлик, эллиптиклик, сўзлашувчиларнинг бевосита нутций жараёнда иштироки, нутцца олдиндан тайёргарликнинг кўрилмаганлиги, диалогик характери, субьектив баҳо, эмоционаллик, тасвирийлик, нутқий вазият, жест, мимика, суҳдошларнинг ўзаро муносабати, узуқ-юлуқлик, ноизчиллик, ҳаяжоннинг аралашуви, индивидуаллик, нутқий темпнинг тезлиги сингари омиллар туфайли у бошқа ФУлардан жиддий фарқланади. Айни пайтда, улар бир-бирлари билан мустаҳкам алоқадорликда ҳамдир. Бошқа услубларга хос бўлган сўзлар, айниқса, терминлар СУга узлуксиз равишда ўтиб туради. СУнинг ПУ ва БУга таъсири ҳам ғоятда кучлидир. Мана шу экстралингвистик омилларга боглиқ равишда ноадабий тил воситаларининг, субъектив баҳо шаклларининг, окказионал элементларнинг фаол қўлланиши, тилнинг барча сатҳларида тўлиқ шаклланмаган тил бирликларининг қўлланиши, нутқ қисмлари орасида синтактик алоқаларнинг мустаҳкам эмаслиги сингари лингвистик омиллар биринчи ўринга чиқади. Download 452.46 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling