Суюн каримов ўзбек тили функционал стилистикаси


и’5 Ўринбаев />., ЎринбоеваД. Ҳозирга ўзбск тилининг сўзлашув услуби, 80-6


Download 452.46 Kb.
bet67/93
Sana10.02.2023
Hajmi452.46 Kb.
#1186047
TuriМонография
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   93
Bog'liq
O\'zbek tili funksional stilistikasi. 2010. S.Karimov

и5 Ўринбаев />., ЎринбоеваД. Ҳозирга ўзбск тилининг сўзлашув услуби, 80-6.
160
шевада янги сўзига тенг келадиган маъноси ҳам борлиги айтилган. Ж.Шариповдан келтирилган Тўрани олажак тоза хотинидан совитиб берасиз гапидан сўзнинг бу маъноси унинг ўғиз шевасига дахлдор эканлигидан далолат беради.120 Томир сўзининг иккиламчи маънолари - кўчма илдиз, негиз; алоқа, богланиш ва шевадаги қариндош, уруг, қариндогилик риштаси; тутинган ўртоқ, яқин дўст маънолари121 ҳам СУга хосланган: Унинг томири сувга етган. Янгиқишлоқлик Элибой тога томиримиз бўлади. Томир бўлайик деб, эшингизни супургани келдик каби. ЎТИЛдан жой олган томон сўзи олтита маъноси бўлса, унинг фақат биринчисини - бир нарса ёки жойга нисбатан йўналишдаги макон, тараф маъносидаги кўринишини умумхалқ тили лексикаси сифатида эътироф этиш мумкин: Тўрт томопипг қибла, қаёққа кетсанг кетавер каби. Унинг -лар қўшилган кўриниши: Томоплар келишувига асосланиб, Аҳдлашувчи
томонлар сингари жумлалар РУга, Тўгри тўртбурчак томонлари каби гаплар билан эса ИУга хослангани аниқ бўлиб туради. Сўз ўзаро нисбатда, муносабатда бўлган шахс ёки шахслар гуруҳининг ҳар бири маъносида, масалан, қуда томоп дейилганда; макон, пайт, объект, сабаб каби муносабатларни ва маъноларни билдирганда - Кечга томон қор зўрайди сингари гапларда122 унинг СУга мойиллиги сезилиб туради. Бу каби лексик элементлар тилимизда анчагина. Уларни ўрганиб шундай хулосага келишимиз мумкин: диалектал сўзларнинг асосий қисмини, уларнинг ҳудудий ва лаҳжавий чегараланганлигини унутмаган ҳолда СУ доирасида қарашимиз тўгри бўлади. Бу каби элементлар СУнинг барча жабҳаларида баб-баравар қўлланмаса ҳам уларни шу услуб доирасида қараганимиз маъқул. Масалан, тамтам ва қақаэюон сўзлари диалектал, аммо улар шевалараро дифференциациялашгани учун же-ланувчи шеваларда қўлланмайди, йе-ланувчи шеваларда эса ишлатилади. Улар диалектал чегараланган ва қўлланиш частотаси ҳам юқори эмас. СУга хос бирликлар, деб айтишимиз учун улар ўзбек халқи барча вакилларининг нутқида фаол қўлланиши шарт, деган талабни қўймасдан, уларнинг маълум бир шева доирасида хосланишини ўлчов қилиб олсак ҳам катта хатога йўл қўймаган бўламиз.
Айрим сўзларда маъно тараққиёти юз беришига СУ сабабчи бўлади. Масалан, артист. 1 .Санъаткшэ, ижрочи; 2. Артистга хос хатти-ҳаракат, қилиқларга эга шахс,16 сохта гапирувчи, ҳаракат қилувчи. Сўз биринчи маъноси билан адабий тилнинг мулки ҳисобланади. Иккинчи маъноси эса СУда юзага келгандир. Авлиё нинг дарвешсифат, ҳеч нарса билан иши йўц одам ёки салбий маънода, масхара қилиб, кўп нарсани биладиган демоқчи бўлинганида; адвокат нинг салбий маънода маслаҳатчи, ўртага тушувчи; айлантирмоц - гапга солмоқ, ақча - пул; бало - пишиқ, уддабурон, уста; бедаво - хунук, бадбашара; без - гап таъсир қилмайдиган, сурбет; бултурги - ўтган йилги; бўйинбог - галстук; бўлка - нонинг бир тури; тулки сўзининг айёр, шапка сўзининг пора, устама маъносида қўлланиши ҳақида ҳам шу гапни айтиш мумкин. Шунингдек, тоза, дим сўзларининг ҳам иккинчи маъноси СУга хосланган.
Таҳлиллар шуни кўрсатадики, ижобий ва салбий оттенкали сўзлар нисбатида ижобий элементларни қўллаш устунлик қилади ва бу инсонларнинг яшаш тарзига, тилдан фойдаланиш маданиятига тўла мос келади. Масалан, илмий адабиётларда асосий стилистик аломатлари сифатида эркалаш ва кичрайтиш оттенкалари қайд этиладиган эгалик кўрсаткичи ~(и)м ни олиб қарайлик. Ушбу қўшимчали сўзлар оттенкаси бир услуб доирасида ҳам фарқланади: бу менинг болам - эгалик маъноси; болам, бу ишни қилма - яқинлик ва эркалаш оттенкаси. Агар, бола, бу ишни қилма ёки бу ишни қилма, бола дейилса бу оттенкалар йўқолади ва уларнинг ўрнида огоҳлантириш, таҳдид оттенкалари пайдо бўлади. Мазкур қўшимча бўтам сўзида бирданига икки вазифани - ҳам эгалик, ҳам эркалатиш вазифасини бажаради. Ука сўзига қўшилишда қўшимчанинг стилистик имкониятлари яна ҳам кенгайгани маълум бўлади: бу менинг укам - эгалик; укам, менинг меҳрибон укам - яқин олиш, эркалаш. Аммо укам, кейин уялиб қолмагин гапидауташ сўзининг маъноси кенгаяди, қариндошлик доирасидан чиқади ва умуман ёши кичик одамга нисбатан қўлланаётгани билиниб туради. Гапни бу шаклда ўз укасига нисбатан қўллаш ҳам мумкин, албатта. Ҳар икки ҳолатда эркалаш оттенкаси ифода этилмайди. Энди ўзини ёши кичик кишига ёки туғишган укасига нисбатан озроқ устун қўйиш, бироз беписандлик оттенкаси юзага чиқади.
Аксинча, у қўшилмаган ука, кейин уялиб қолмагип да яқинлик белгиси мавжуд бўлади, феъл таркибидаги буйруқ майли шакли -гин бу вазифани ўз зиммасига олади.
СУга хос элементларнинг бир қисмини мурожаат шаклларини ифодаловчи лексика ташкил қилади. Улар Ш.Искандарованинг «Узбек нутқий одагининг мулоқот шакллари» мавзусидаги номзодлик, С.Мўминовнинг «Ўзбек мулоқот хулқининг ижтимоий-лисоний хусусияглари» мавзусидаги докторлик диссертацияларида123 атрофлича таҳлил қилиб берилган. Масалан, Ш.Искандарова мурожаатни ифода этувчи лингвистик воситаларнинг қўлланилишида дастлаб нутқий одат ва уни юзага келтирувчи экстралингвистик омил - вазият аниқланиши лозимлигини айгади. Масалан, хайрлашув вазиятида хайр, яхиги қолинг, яхши боринг, бўпти, хўп, салом
~ 171

Download 452.46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   93




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling