Суюн каримов ўзбек тили функционал стилистикаси
Download 452.46 Kb.
|
O\'zbek tili funksional stilistikasi. 2010. S.Karimov
истанса, цемент - симент, закон - закун, закончи - закунчи каби.
Ўрта ва кекса авлод нутқида ҳамон қўлланилиб келинаётган айрим русча сўз ва жумлалар, масалан, қўнгироц цилмоц ўрнида телефон цилмоц, имтиҳон ўрнида экзамен каби қўлланишларни ҳозирги ёшлар тилида деярли учратмаяпмиз. Демак, четдан ўзлашган лексиканинг СУда турғунлашиши жамиятнинг маданийлашуви ҳамда ҳар бир халқ талаффуз меъёрларига боглиқ ҳолда кечади. Ўзлашган сўзларни СУда имконияти чекланган лексика сифатида қабул қиламиз. Стилистик имкониятлари чегараланган бу қаторга диалектизм ва жаргон сўзларни ҳам киритиб бўладими? Аслида уларни СНдан ташқарида олиб қарашнинг ўзи имкони йўқ. Уларнинг қўлланиши адабий тил меъёрларига мутлақо мос келмайди. Улар қўлланиши мумкин бўлган биргина жой СНдир. Айни пайтда, уларни СУнинг хос хусусияти деб айтишга монелик қиладиган жиҳатлар бор. Бунинг сабаби жаргонлар ва диалектал элементларнинг тор доирада, муайян ижтимоий қатлам ёки чегараланган ҳудуд доирасида амал қилишидир. Шунинг учун ҳам уларни СУнинг хос хусусияти деб қараш тўғри бўлмайди. Масалан, долларнинг кўк, бакс, ароқнинг мўйсафид, цултамицин, дори дейилиши жуда тор доирада қўлланилади ва тушунилади. Демак, уларнинг қўлланиши ва хосланишини бир-бирига тенглаштириб бўлмайди. Нутқда образлиликка хизмат қилувчи лексик-стилистик воситалардан бири эвфемизмлар ҳисобланади.125 Тингловчига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган хабарлар одатда қандай бўлса, шу ҳолича адресатга етказилмайди. Хабарни пардага ўраб, юмшоқ ва мулойим тарзда етказишга харакат қилинади. Нутқца бу вазифани эвфемизмлар адо этади ва улар СУнинг муҳим лингвистик воситаларидан бири бўлиб ҳисобланади. Бошқа бир ҳолатда сўзловчи ҳар қандай одоб доирасидан чиқиб кетиши, эшитилиши қўпол, дагал бўлиб, сўкиш, қарғиш, ҳақорат маъноларини берадиган элементларни ишлатиши ҳам мумкин. Какофемизмлар тушунчаси остида бирлашадиган бу сўз ва иборалар ҳам СУга хос хусусиятлардир. Инсон табиатида бўлган гўзалликка интилиш туйгуси тилдан фойдаланиш маданиятини шакллантиради ва бу маданият, ўз навбатида, тил воситаларини танлаб ишлатиш заруриятини келтириб чиқаргани учун ҳам юқоридаги типдаги сўзлар фақат СУ доирасидагина сақланиб турибди. Фикрни чиройли ифода қилиш зарурияти тилда муайян тушунчани ифода этаётган бирликнинг янги-янги кўринишларини юзага келтиради. Тилдаги жуда кўплаб ФБларнинг юзага келиш сабабаларидан бири шу бўлса, эҳтимол. Масалан, топилиши қийин, камёб - анқонинг уруги; асабини қўзғатмоқ, ғижинтирмоқ - асабига тегмоқ, асабига ўйнамоқ, гашига тегмоқ, гашини келтирмоқ, жигига шегмоқ; аччиқланмоқ, қизишмоқ - аччиги қистамоқ, иччиқи келмиқ, газабга келмоқ, жаҳли чиқмоқ каби.126 Аммо бундай ҳолатларни, бизнингча, эвфемизмлар билап алмаштириш керак эмас. Маълум бир иарса ҳодисипи перифрастик ифодалаш нуқтаи пазаридап улар бир-бирларшп яқинлашади. Аммо эвфемизм тил мадапиити, ахлоқ-одоб нуҳтан назаридан айтиб бўлмайдиган, ёки қабул қилиниши руҳнП жиҳатдан оғир бўлган сўзларнинг ўрнини алмашгиради, холос, Кейинги ҳолатда эса ифодадаги бетарафлик билап твсиирийлик тўқнаш келади ва, шубҳасиз, уларнинг иккинчисига нуткдц имтиёз берилади. Тилдаги барча эвфемизмлар ёки перифразаларни СУ доирасида қараш тўғри эмас. Бу номланиш тизимидаги айрим бирликларгина ушбу услубга хосланади. Масалан, ўлмоқ маъносини берадиган ўнлаб фразеологик эвфемизмлар орасида фақат олмадан ўтмоқ, қазо қилмоқ, қайтиш қилмоқ кабиларгина СУга хослангандир. Сўзларни кўчма маъноларда қўллаш ҳар бир ФУга хос хусусият. Аммо бу қўлланиш ҳам мазмун, ҳам шаклий жиҳатлари билан фарқ қилади. Нутқнинг тасвирийлиги билан боглиқ равишда уларнинг миқдори кам ёки оз бўлиши мумикн. Нутқца образлиликка интилиш қанчалик кучли бўлса, тасвирий воситаларнинг микдори ҳам шунчалик кўп бўлади. Мана шу маънода СУ ва БУга ИУ ва РУ қарама-қарши бўлиши мумкин. Илмий ва расмий матнларда одатда образли сўзларга эҳтиёж сезилмайди. СУ ва БУда бунинг аксича эҳтиёж ниҳоятда кучли. Демак, бу борадаги биринчи хулоса СУда тасвирий характердаги лексиканинг фаоллиги тўғрисида ' бўлади. Иккинчидан эса, СУда тил бирликларини кўчма маъноларда қўллаш эҳтиёжи тропларнинг ўзига хос гуруҳини шакллантиради ва улар адабий тилдаги бу типдаги элементлардан фарқланиб туради. Масалан, айрим сўзларнинг метафорик қўлланишларини олайлик: Менинг бу ердаги кўзим сенсан. Одамлар ичида қулогимиз бор. Мен қайтиб келгунча қўз-қулоқ бўлиб тургин. Нима, сен думмисап, орқамиздан қолмайсан каби мисоллардаги киши органиларини билдирувчи сўзлар метафоризацияси оғзаки нутқ жараёнида шаклланган ва СУга хосланган. Одамларга нисбатан қўлланиладиган латта, симёгоч, елим сингари предметлар; шер, қашқир, бўри, тулки, илон, чаён, лайча, қўй, эчки, бузоқ, мол, жўжа, товуқ, хўроз, тулпор каби жониворлар, фаришта, ялмогиз сингари диний ва афсонавий тушунчалар, гурилламоқ, пишмоқ каби ҳаракат номлари, тилла, ширин, ёгли, жайдари каби сифатлар ҳам айнан мана шу гурухда қаралади. Мулоқот жараёнидаги қисқаликка интилиш натижаси бўлган метонимия ва синекдоха ҳодисалари ҳам бевосита оғзаки нуткда юзага келади ва бошқа ФУларга кўчади. Уларнинг тушунарли бўлишига нутқий вазият кўмаклашади. Сизда Навоий борми? деб фақат кутубхона ёки китоб дўконида сўралганда тушунарли бўлади. Навоийга қанча қолди? Навоийга қачон етамиз? Навоий ҳали узоқми? Навоийга қачон чиқамиз? гапларидаги Навоий сўзининг ареал маъноси ҳаммага тушунарли бўлиши мумкин. Лекин бу гаплар фақат маълум жойлардагина ишлатилади. Р.Қўнғуров «бирор кишини чақириш учун унинг отини айтмасдан, унинг қорни катта бўлса, эй қорин, калласи катта бўлса эй калла. соқоллик бўлса эй соқол, шляпа кийган бўлса эй ишяпа деб чақириш ҳолатларини учратамиз», деганида уларнинг фақат СНгагина хослигини назарда тутган.176 Download 452.46 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling