1 Қўпгуроп Г. Ўзбск тилимимг тасвирий воситалари, 25-6.
168
Нутқда ўхшатишни юзага келтирувчи бамисоли, гўё, гўёки, каби, мисли, мисоли, сингари, ўхшаш, худди, янглиг сингари лексик воситалар фаол қўлланилади. Улардан худди ва ўхшамоқ сўзлари- СУга хосланган. Аммо худди сўзининг услублараро қўлланишида баъзи фарқлар бор. БУда, масалан, шеъриятда бу элемент якка ҳолда қўлланилиши мумкин: Ногоҳ Ватанимни кўргандай бўлдим, Қодирийнинг худди ўзи эди у (У.Азим). СУда эса бу ихчамликка ҳаракат қилинмайди. У билан албатта яна бир ўхшатиш воситаси плеонастик тарзда қўлланилади: худди ва - дай: худди сендай бор; худди ва ~га ўхшайди: худди сенга ўхшайди.
Ўхшамоқ нинг ўхшаш шаклини ишлатиш ҳам бу услубда кўзга ташланмайди. Унинг ўрнида -га ўхшайди фаол: менга ўхшайди каби. Ўзлик олмошиўз нинг ўхшатиш оттенкаси ҳам шу услубда намоён бўлади: ўглинг сенинг ўзинг, ўглинг сенинг ўзинг бўпти, ўглингхудди сенингўзинг, ўглинг худдиўзинг сингари.
Р.Қўнғуров «Ўзбек тилининг тасвирий воситалари» асарида тенг сифати, эслатмоқ, демоқ, бўлмоқ феъллари, бир олмоши, шунингдек, айнан, тус, иборат, ҳолатида, нимаю, нима, деган сўз каби элементлар ҳам ўхшатиш воситаси бўлиши мумкинлигини исботлаб берган.127
Бу воситалар барча ФУларда қўлланиши мумкип, аммо отанг тенги одамман, одам деган бундай бўлмайди, артисш бўлиб кетди сингари гаплар СНда учрайди.
СУда троплар қўлланишининг имкониятлари шу қадар кенгки, унда бир сўз ҳам ижобий, ҳам салбий оттеикаларини намоён қила олиши мумкин: онажотш - <фариштам метшг каби. Бунинг аксича, А.Қаҳҳор «Майиз емаган хотин» ҳикоясида ўзи билмаган ҳолда хотинининг ўйнаши бўлгап эркакни асл дсб билади ва фаришта деб атайди. Ойимтилла, ойимпошша каби лексик бирликлар ҳам СНда ижобий ёки салбий маъноларни англатиши мумкин.
Тропларнинг қўлланиш кўлами кенглигини оғзаки нутқда метонимиянинг фаоллигидан ҳам билиш мумкин: иккита сут беринг, чой қўяйми, чой ичиб кетинг, эшикка чиқинг, бизникига ўтинг каби.
Баъзи сўзларнинг СУда бир неча номланишлари бўлиши мумкин. Имтиҳондан салбий баҳоланишнинг йиқшшоқ,
Do'stlaringiz bilan baham: |