Суюн каримов ўзбек тили функционал стилистикаси
Сўзлашув услубшшпг лингвистик хусусиятлари
Download 452.46 Kb.
|
O\'zbek tili funksional stilistikasi. 2010. S.Karimov
Сўзлашув услубшшпг лингвистик хусусиятлари
Юқорида кўриб ўтилган экстралингвистик омилларга боғлиқ ҳолда нутқ жараёнида лингвистик воситалар қўлланади ва бу ҳар икки омил яхлитликда СНнинг услубини белгилаб беради. Қуйида мазкур услубга хос бўлган ўзбек тили қатламларидаги асосий хусусиятларга эъгиборимизни қаратамиз. Сўзлашув услубининг фонетик хусусиятлари. Нутқ' жараёнида товушлар талаффузида содир бўладиган фонетик1 ўзгаришлар табиий жараён ва СУга хос хусусият сифатида қабул қилинади ҳамда улар тилимизнинг фонетик қонуниятлари доирасида қаралади. «СУ ўзбек халқ шевалари талаффузидаги оммавий, намунали ҳамда прогрессив ҳодисалар, ҳолатларга таянади, уларни норма қилиб олади. - деб ёзади Б.Ўринбоев ва Д.Ўринбоевалар. - Шу билан бирга, СН талаффузда диалектал талаффузнинг кўпгина хусусиятларидан ўзини ҳимоя қилади. Чунки диалектал талаффуз ва диалектал акцент СУ нормаларини бузувчи омиллардан биридир».118 Ўзбек тилининг барча диалектал кўринишлари, уларнинг ҳар бир диалект ёки шевага хос талаффузи уларни СУ қамровида олиб қарашга монелик қилади, албатта. Аммо улар нутқнинг қайси шаклида намоён бўлади, деган саволга ҳам жавоб бериш керак. Саволга оғзаки нутқца, деб жавоб берилиши табиий. Энди улар қўлланилган огзаки нутқнинг қайси услубларга дахлдор эканлигини ўйлаб кўрайлик. Бу саволга барча ФУлар қаторида СУга ҳам, дейишдан бошқа жавоб топа олмаймиз. Шундай экан, уларни СУ доирасида қарашга тўсқинлик қилувчи омиллар бўлишидан, айрим бирликлар талаффуздаги ҳар хилликдан қатъий назар, уларнинг шу услубга дахлдор эканлигини тан олишга мажбур бўламиз. Б.Ўринбоев ва Д.Ўринбоевалар шу маънода ҳақки, бир халқ тили ичидаги шева вакилларининг артикуляцияси маълум даражада бир-бирига ўхшамаслиги, диалектал элементларнинг талаффузи шеваларда фарқланиши табиий ҳол. Шунинг учун ҳам СУ доирасидаги фонетик хусусиятлар ҳақида гапирилганда, диққат мумкин қадар уларнинг барчаси учун муштарак бўлган жиҳатларга қаратилиши зарур бўлади. Ўзбек тилидаги сингармонизм - товушлар уйғунлиги ҳамда талаффуздаги осонликка интилиш, бундан келиб чиқадиган қисқалик каби ҳодисалар жуда кўплаб сўзларнинг товуш ўзгаришларига юз тутишига олиб келади ва улар тилшуносликда комбинатор ва позицион ўзгаришлар тарзида талқин этилади. Бу ўзгаришларда диалектал аломатлар кучли бўлади. Айтилганларни мисоллар билан таҳлил қилиб кўрамиз. Ўзбек тилидаги альтернация: онг>англа, юрак>юраги, тилак>тилаги; апокопа: кел>ке, 6ўл>бў, гўшт>гўш; ассимиляция: ошни>ошши, тузсиз>туссиз, йигитча> йигичча, кўлни>қўлли, кетди>кетти; аферезис: айтар эди>айтарди; диереза: арслон>аслон; диссимиляция: трамвай>транвай, зарар>зарал; прокопа: йироц>ироц; протеза: стол>устол, стакан>истакан; редукция: бўйин>бўйни; синерезис: маориф>мо:риф; синкопа: бирлан>билан; элизия: бора олади>боролади\ эпентеза: синф>синиф, цоида>цойида, Download 452.46 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling