Суюнов Шухрат Мухитдинович1, Абдурасулов Маъруфжон Олимжон ўғли2 1


Download 46.54 Kb.
bet1/2
Sana04.11.2023
Hajmi46.54 Kb.
#1747702
  1   2

ТОҒ-КОН САНОАТИДА АВТОМОБИЛЬ ЛОГИСТИКАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ


Суюнов Шухрат Мухитдинович1, Абдурасулов Маъруфжон Олимжон ўғли2


1НДКТУ “Иқтисодиёт ва менежмент” кафедраси ассистенти
2 НДКТУ “Иқтисодиёт ва менежмент” кафедраси ассистенти
Аннотация
Мақолада асосан Навоий вилоятидаги тоғ-кон саноатида автомобиль логистика соҳаларининг сўнгги вақтларда амалга оширилаётган ишлар, бу ишларнинг минтақа тараққиётига таъсири, шу билан бирга транспорт логистика соҳаларидаги муаммолар, уларни бартараф этиш юзасидан таклиф ва тавсиялар келтирилган.

Калит сўзлар: Ҳудуд, минтақа, автомобил логистикаси, бошқарув тизими, жойлаштириш, инвестор.


Ҳозирги даврда иқтисодиётнинг бирор-бир соҳаси ўз вазифаларини автомобил транспортисиз бажара олмайди. Автомобил транспортига бўлган меҳнат ва пул сарфи бошқа транспорт турларидан кўпроқ бўлса ҳам иқтисодиётнинг ҳамма босқичларида кенг ёйилган. Автомобил транспортида юкларни ташиш самаралидир.
Автомобил транспорти ёрдамида юкни керакли муддатда етказиб бериш мумкин. Транспортнинг бу тури етказишнинг мунтазамлигини таъминлайди. Автомобил транспортининг камчилиги ташишга нисбатан юқори таннархи, яъни одатда автомобилнинг юк кўтариш қобилияти бўйича олинадиган тўлов киради.
Бу транспорт турининг бошқа камчиликларига юк тушириш ва ташиш, юкни йўқотиш имконияти ва автотранспортнинг йўлда бузилиш имконияти борлиги, нисбатан юк кўтарилиш қуввватининг пастлиги киради.
Автомобил логистикасининг мақсади - энг кам меҳнат ва моддий харажатлар билан юкларни, айнан, вақтида етказиб бериш.
Материаллар, хомашё ва тайёр маҳсулотларни, айнан, вақтида етказиб бериш иқтисодий тизимнинг ишлаб туришига қулай шароит яратади.

Бугунги кунда автомобил транспорти тоғ-кон саноатида мамлакат иқтисодиётининг асосий бўғини ҳисобланади. Автомобил транспорти тоғ-кон саноати маҳсулотларини ташишда уларнинг салмоғи жуда катта.


Навоий вилояти тоғ-кон саноатида 2022 йил автомобил транспортларида юк ташиш 359,9 млн тоннани, юк айланмаси эса 2014,9 млн т-км ни ташкил этган. Бу кўрсаткич 2021 йилга нисбатан юк ташиши 112,2 % га, юк айланмаси эса 119,5% га ўсиш кузатилган. Автомобил транспортида юк ташиш ва юк айланмаси ҳамда транспорт турлари бўйича йўловчи ташиш ва йўловчи айланмасининг ўсиш суръатлари % ларда қуйидаги диаграммада келтирилган.(1-расм)

1-расм


Download 46.54 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling