Suyuqlik va gaz mexanikasi faniga kirish


Download 1.14 Mb.
bet48/48
Sana12.12.2021
Hajmi1.14 Mb.
#180009
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   48
Bog'liq
Muxlisaxondan 5

Харакат турлари. Харакат вақтида суюқлик оқаётган фазонинг хар бир нуқтасида тезлик ва босим вақт ўтиши билан ўзгариб турса, бундай харакат беқарор харакат дейилади. Табиатда дарё ва каналлардаги сувнинг харакатлари, техникада трубалардаги суюқликнинг харакати ва механизмлар қисмларидаги харакатлар асосан бошланганда ва кўп холларда бутун харакат давомида беқарор бўлади. Агар суюқлик оқаётган фазонинг хар бир нуқтасида тезлик ва босим вақт бўйича ўзгармай фақат координаталарга боғлиқ, яъни

р=f11(x,y,z)

u=f21(x,y,z) (3.2)

бўлса, у холда харакат беқарор дейилади. Бу холда трубаларда ва каналларда суюқлик маълум вақт оқиб турганидан кейин юзага келиши мумкин. Беқарор харакат икки тур бўлиши мумкин: текис ва нотекис харакатлар. Суюқлик заррачаси харакат йўналиши бўйича вақт ўтиши билан харакат фазосининг бир нуқтасидан иккинчи нуқтасига ўтганда тезлик ўзгариб борса, харакат нотекис харакат бўлади. Нотекис харакат вақтида суюқлик ичида босим ва бош гидравлик параметрлар ўзгариб боради. Нотекис харакатни кесими ўзгариб бораётган шиша трубада кузатиш жуда қулайдир.

Борди-ю суюқлик заррачаси харакат йўналиши бўйича вақт ўтиши билан харакат фазосининг бир нуқтасидан иккинчи нуқтасига ўтганда тезлигини ўзгартирмаса, бундай харакат текис харакат дейилади. Текис харакат вақтида суюқликнинг гидравлик параметрлари ўзгармайди. Текис харакатга кесими ўзгармайдиган трубалардаги суюқликнинг ва қиялиги бир хил каналлардаги сув оқими мисол бўла олади.

Суюқлик оқимига босимнинг таъсирига қараб босимли ва босимсиз харакатлар бўлади.



Босим ва оғирлик таъсирида бўладиган харакатлар босимли харакат деб аталади. Босимли харакат вақтида суюқлик хар томондан деворлар билан ўралган бўлиб, эркин сирт бўлмайди (яъни суюқликнинг босими чиқиб кетишига ъеч қандай имконият йўқ). Бундай харакатга босимли идишдан трубага ўтаётган суюқлик харакати мисол бўлади.

Босимсиз харакат вақтида суюқлик фақат оғирлик кучи таъсирида харакат қилиб эркин сиртга эга бўлади. Бундай харакатга дарёлардаги, каналлардаги сувнинг ва трубалардаги тўлмасдан оқаётган сувларнинг харакатлари мисол бўла олади. Булардан ташқари, суюқликларнинг секин ўзгарувчан харакатлари хақида гапириш мумкин бўлиб, биз улар хақида тўхталиб ўтирмаймиз.



Download 1.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling