Suyuqlik va gaz mexanikasi faniga kirish
Суюқлик тўғрисида асосий тушунчалар
Download 1.14 Mb.
|
Muxlisaxondan 5
Суюқлик тўғрисида асосий тушунчалар.Маълумки табиатда модделар тўрт агрегат ҳолатда, яъни қаттиқ, суюқ, газсимон ва плазма ҳолатларида учрайди.Агар қаттиқ жисмларда уларнинг атомларини панжаравий жойлашуви билан фарқ қилиб силжитиш учун маълум куч талаб этилса, суюқ моддаларда буч қиймати анча кичикдир. Шунинг учун суюқликлар деб кичик кучлар таъсирида ўз шаклини ўзгартирувчи физик жисмларга айтилади. Улар қаттиқ жисмлардан ўз молекулаларини харакатчанлиги билан ажралиб туради ва оқувчанлик хусусиятига эга бўлади. Суюқ модделар қайси идишга қўйилса, ўшанинг шаклини олади.
Гидравликада суюқликлар икки гуруҳга: томчиланувчи (капельние) ва газсимон суюқликларга ажралади. Суюқлик деганда томчиланувчи суюқликни тушунишга одатланилган бўлса, уларга сув, спирт, нефть, симоб, турли мойлар ва табиатда ҳамда техникада ҳам учраб турувчи бошқа турли хил суюқликларни келтириш мумкин. Томчиланувчи суюқликлар бир неча хоссаларга эга: 1) кичик сиқилувчанликга эга, ҳажми босим таъсирида жуда оз ўзгаради ва сиқилишга катта қаршилик кўрсатади; 2) харорат ўзгарган сари ҳажми ҳам ўзгаради; 3) кичик чўзилувчанликга эга, яъни чўзувчи кучларга деярли қаршилик кўрсатмайди; 4) сиртида молекулаларларининг ўзаро тортилиши натижасида сирт таранглик кучини юзага келтиради. Газсимон суюқликлар томчиланувчи нисбатан молекулааро масофалари йирикроқ бўлганлиги сабабли улар босим ва ҳарорат таъсирида ўз ҳажмини енгилроқ ўзгартиради. Уларда чўзувчанликка қаршилик кўрсаимш хусусияти томчиланувчи суюқликларга нисбатан анча кам. Газсимон суюқликлар билан газ динамикаси, термодинамика ва аэродинамика фанлари шуғулланади. Суюқлик ва газ механикаси фани асосан томчиланувчи суюқликлар билан шуғулланади. Шунинг учун кейинги сатрларда уларни суюқлик деб номлаймиз. Суюқликлар туташ жисмлар қаторига киради ва мувозанат ҳамда ҳаракат ҳолларида доимо қаттик жисмлар (суюқлик солинган идиш деворлари, қувур ва каналларнинг деворлари ва бошқалар) билан чегараланган бўлади. Суюқликлар айрим томонлари газлар ёки атмосфера билан чегараланган бўлиши мумкин ва бу чегара эркин сирт деб аталади. Суюқликларнинг ички қаршилик кучларининг табиати уларнинг молекуларининг бир бирига тортилиши натижасида рўй беради ва қатламларнинг силжишига маълум миқдорда қаршилик кўрсатади. Бу қаршилик кучларини қонуниятларини очиш катта амалий муҳим аҳамиятга эгадир.
Download 1.14 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling