Идеал суюқлик модели. Суюқликларнинг харакати текширилганда, одатда, хамма кучларни хисобга олиб булмагани учун,уларнинг суюқлик мувозанати еки харакати ҳолатига таъсири катта булганларини саклаб колиб,таъсири кичикларини ташлаб юборамиз. Шу усул билан суюқликлар учун идеал ва реал суюқликлар модели тузилади. Хозирги вакта суюқлик харакати ифодаловчи умуйтенгламалар жуда мураккаб булиб, уни ечишни осонлаштириш учун юкорида айтилгандек соддалаштиришлар киритилади. Бундай соддалаштиришлар эса суюқликларнинг физик хоссаларига чегара куяди ва бу суюқликлар идеал суюқликлар дейилади. Идеал суюқликлар обсолют сикилмайдиган, исикликдан хажми узгармайдиган,чузув ва силжитувчи кучларга каршилик курсатмайдиган абстрак тушунчадаги суюқликлардир.
Реал суюқликларда эса юкорида айтилган хосалар мавжуд булиб, одатда сикилиши, иссикликдан кейгайиши ва хажм узгариши жуда кичик микдорга эга. Шунинг учун бу соддалаштиришлар ҳисоблашда унчалик кўп хато бермайди. Идеал суюқликларнинг реал суюқликлардан ката фарқ қилишига олиб келадиган асосий сабаб, бу – силжитувчи кучга қаршилик кўрсатиш хоссаси, яъни ички ишқаланиш кучи бўлиб, унинг бу хусусиятини қовушоқлик деган тушунча орқали ифодаланилади. Шунга асосан идеал суюқликларни ноқовушоқ (невязкий), реал суюқликларни эса қовушоқ суюқликларга ажратиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |