Суюқликларга таъсир этувчи кучлар. Суюқликларга таъсир этувчи кучлар қўйилиши усулига қараб ички ва ташқи кучларга ажратилади:
ички кучлар - суюқлик заррачаларининг ўзаро таъсири натижасида юзага келади;
ташқи кучлар - суюқликка бошқа жисмларнинг таъсирини ифодалайди (масалан, суюқлик солинган идиш деворларининг таъсири, очиқ юзага таъсир қилаётган ҳаво босими ва ҳ.).
Ички кучлар силжитувчи кучларга қаршилик сифатида намоён бўлади ва ички ишқаланиш кучи дейилади. Ташқи кучларни юза бўйича ва ҳажм бўйича таъсир қилувчи кучлар сифатида кўриш мумкин. Шунинг учун суюқликларга таъсир қилувчи кучлар юза бўйича ёки ҳажм бўйича таъсир қилинишига қараб сирт ва масса кучларига бўлинади.
Сирт кучлар - қўрилаётган суюқлик ҳажмининг сиртларига таъсир қилувчи кучлардир. Уларга босим кучи, сирт таранглик кучи, суюқлик солинган идиш деворининг реакция кучлари, ишки ишқаланиш кучи киради. Ички ишлақаланиш кучлари суюқлик ҳаракат қилинган вақтда юзага келади ва қовушқоқлик хусусиятини юзага келтиради (аввалги параграфга қаранг).
Масса кучлари - қаралаётган суюқликнинг ҳажмининг ҳир бир заррасига таъсир қилади ва унинг массасига пропорционал бўлади. Уларга оғирлик ва инерция кучлари киради.
Do'stlaringiz bilan baham: |