Сўз санъати халқаро журнали


СЎЗ САНЪАТИ ХАЛҚАРО ЖУРНАЛИ | МЕЖДУНАРОДНЫЙ ЖУРНАЛ ИСКУССТВО СЛОВА | INTERNATIONAL JOURNAL OF WORD ART


Download 0.62 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/29
Sana27.07.2023
Hajmi0.62 Mb.
#1662902
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   29
Bog'liq
13074 1 9F417E6C9B516FDC955852471CC382A3BC2E0479

СЎЗ САНЪАТИ ХАЛҚАРО ЖУРНАЛИ | МЕЖДУНАРОДНЫЙ ЖУРНАЛ ИСКУССТВО СЛОВА | INTERNATIONAL JOURNAL OF WORD ART
№4 | 2021
23 
Khamidova Muborak Hafizovna 
Doctoral candidate
Bukhara State University 
muborakhafizovna@gmail.com 
 
ANEMONYMS AND METRONYMS IN FRENCH AND UZBEK LANGUAGES 
ANNOTATION 
This article explores anemonyms and metronyms in French and Uzbek. Thoughts on their application 
and lexical forms in works of art are given. Such words have a peculiarly complex system. an
anonym is a type of anime that comes from the names of natural disasters, including wind, hurricane, 
and flood. Information on their origin and development is provided and these are scientifically based.
It is necessary to create their explanatory and hierarchical, ideographic dictionaries of semantically 
correct scientific solution of a series of hierarchies of anemonyms, metronyms and deopoetonyms in 
French and Uzbek languages. 
Key words: deopoetonym, anemonym, meteronym, wind, semantics, natural phenomena, rain, 
natural disaster, literary text, monosemantic relations, nature. 
 
Барча тилларда бўлгани каби ўзбек тилида ҳам табиий офатлар номини ифодалаб 
келувчи махсус лексика шаклланган. Улар “анемонимлар” деб юритилади. Анемоним грекча 
– “шамол” дегани бўлиб, бадиий матнда қўлланилган табиат ҳодисасининг номини англатади. 
Масалан, Ава бўрони, Глория тўфони каби. 
Анемонимлар ҳам ономастик бирликлардан бири бўлиб, сўз ва сўз бирикмаси, баъзан 
гап кўринишида учрайди. Анемонимлар табиий офат номларини атаб келиб, уларнинг бошқа 
табиат ҳодисаларидан индивидуаллигини, ўзига хос белгиларига кўра алоҳида қайд 
этилишини (идентификацияланишини) англатади. 
Анемонимлар инсон ҳаёти учун хавф-хавотир соладиган табиий ҳодисаларнинг номи 
ҳисобланади. Бундай сўзлар ўзига хос мураккаб тизимга эга. Уларнинг келиб чиқиши ва 
ривожланишига аждодларимизнинг яйлов чорвачилиги, деҳқончилик билан боғлиқ турмуш 
тарзи асосий омил бўлган. Дастлаб кўчманчи чорвадорлик, кейинчалик ўтроқ деҳқончилик 
билан мунтаззам шуғулланиб келган аждодларимизнинг жисмоний ва иқтисодий фаолияти 
кўпинча очиқ ҳавода кечганлиги туфайли ҳар томонлама хавфли айрим табиий ҳодисалардан 
эҳтиёт бўлишга, уларнинг фаслларга қараб ритмик такрорланиш мавсумини билишга ва 
белгилаб олишга ҳаракат қилганлар. Шу асосда тилимизда шамол, қор, ёмғир, кўчки, туман ва 
ҳоказо каби турли табиат ҳодисалари номини ифодаловчи сўзлар пайдо бўлган. Масалан, 
тилимизда шамолни тури, ҳолати, йўналиши, эсиш ўрни ва тезлигига кўра номлашдан ҳосил 
бўлган шабада, ел, насим, бўрон, тўфон, довул, елвизак, гармсел, қуюн, тўзон, изғирин сингари 
қатор лексик бирликлар мавжуд. Улар орасида шамол сўзи доминанта сифатида намоён 
бўлади.
Ўзбек тилида шамолларнинг номлари кўпинча аниқловчи орқали содда ва мураккаб 
кўринишидаги аниқловчили бирикмалар орқали қўлланиши кўп кузатилади: 

Download 0.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling