Сўз туркумлари


Равиш ўзгармас сўз туркуми сифатида


Download 0.74 Mb.
bet50/70
Sana17.06.2023
Hajmi0.74 Mb.
#1549881
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   70
Bog'liq
Суз туркумлари 1

Равиш ўзгармас сўз туркуми сифатида. Равиш – мустақил маъноли ўзгармас сўз. У белги, миқдор ёки ҳолатни, ўрин, пайт маъноcини ифодалайди ва бу жиҳатидан от, сифат, сонга яқин туради. Улардан фарқли жиҳати шундаки, сўз ўзгартирувчи, шакл ясовчи қўшимча билан бирика олмайди. Масалан, от кўплик, сифат даража шаклини қабул қилади. Масалан, [тонгда], [оқшомда], [кундузлари], [кўпроқ], [озроқ], [баландроқ] каби. Айрим тил бирлигида учрайдиган ЭК, КК шакли равишнинг ўзак қисмида соддалашган, яъни ўзак билан яхлит ҳолга келиб қолган: [бирдан], [зимдан], [тўсатдан], [кечаси], [бирга]. Бундан ташқари қадимги даврда кенг истеъмолда бўлган [-ра] (жўналиш келишиги) ([сўнгра], [узра]), [], ([қайта], [кўтара]), [-ин(-ун)] ([бирин-кетин], [остин-устун]) қўшимчаcи ҳам равиш таркибида қотиб қолган.
Равиш туркумини талқин қилишда ўзгармаслик хусусиятини эътиборга олиш унинг сўз туркуми сифатидаги хусусиятини белгилашда қатор қарама-қаршиликка нуқта қўяди.
Илмий манба, дарслик ва қўлланмаларда [энг], [жуда], [ниҳоят], [ғоят], [ланг], [ғирт] каби сўз кучайтирув равиши деб қаралади. Ҳолбуки, бу шакллар равиш олдидан келиб белги маъносини кучайтиришга хизмат қилади. Шунинг учун кейинги йилларда айрим тадқиқотчилар бу унсурларнинг равиш эмаслигини, чунки равиш каби мустақил луғавий маънодан холилигини таъкидлашиб, кучайтирув юкламаcи сирасида ўрганиш лозимлигини уқтиради.
Равиш ЛМГлари. Равиш ҳолат, миқдор-даража, ўрин, пайт, мақсад, сабаб ЛМГларига бўлинади.
Пайт равиши. Пайт равиши ҳаракатнинг вақти, пайти, муддатини билдиради: [энди], [саҳарлаб], [ҳали], [доим], [индин] каби. У гапда кўпинча ҳол, баъзан кесим бўлиб келади: Бугун эрта туриб тонгни кўрдим. (Уйғ.) Бугуннинг ҳаками эртадир. (А.Худ.)

Download 0.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling