Сўз туркумлари


Download 0.74 Mb.
bet46/70
Sana17.06.2023
Hajmi0.74 Mb.
#1549881
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   70
Bog'liq
Суз туркумлари 1

«Жамловчи сон» ЛМГ. Жамловчи сон бир турдаги предметнинг миқдорий йиғиндисини ифодалайди ва саккиз сонидан қуйи турувчи сонга қўшилади. Улар қуйидагича ҳосил қилинади:

      1. [икки], [уч], [тўрт], [беш], [олти], [етти] сонига [-ов/-овлон] аффикси қўшилади: (икков(лон)), (учов(лон)), (тўртов(лон)), (бешов(лон)), (олтов(лон)), (етов(лон)) (Бу шаклли сон ҳақида сўз туркумларининг кўчиши муаммоси ҳақида фикр билдирилган эди). Жамловчи сон ЭК да келиши мумкин: (бешовимиз), (иккови). Бу ҳодиса отлашув саналмайди.

      2. [икки], [уч], [тўрт] сўзи [-ала] қўшимчасини олиб жамлаш маъносини ифодалайди: (иккала), (учала), (тўртала), (бешала).

«Тақсим сон» ЛМГ. Тақсим сон ЛМГ [-тадан] луғавий шакли орқали ҳосил қилинади: (биттадан), (ўнтадан). Тақсим сон гапда от ёки феъл олдидан келиши мумкин: ўнтадан олма, бештадан олди.
Соннинг бутун ёки қисмни ифодалашига кўра тури. Сон бутун ёки қисмни ифодалашига кўра уч турга бўлинади:

  1. бутун сон;

  2. каср сон;

  3. аралаш сон.

Бутун сон нарса-миқдори ёки саноғини унинг бутун ҳолатида ифодалайди: [бир], [юз], [икки минг].
Каср сон бутуннинг бўлагини, улушини ифодалайди: (иккидан бир), (чорак), (ярим).
Аралаш сон бутун ва каср соннинг бирлигидан ташкил топади: (бир бутун учдан икки).
Соннинг бутун ёки қисмни ифодалашига кўра турларга бўлинишини ЛМГга ажратишдан фарқлаш лозим.
Алоқа-муносабат категорияларнинг сон туркумида воқеланиши. Сон чекланмаган мучаланувчанликка (гап бўлаги вазифасида келишга) эга, яъни у исталган гап бўлаги вазифасида кела олади:

  1. Кесим: Бу хотиннинг жони битта эмас, балки мингта. (А.Қаҳ.)

  2. Эга: Душманнинг юз биринчиси қолди. (А.Қаҳ.)

  3. Ҳол: Самарқандни бир неча марта кўрганман. У маррага биринчи етиб келди.

  4. Аниқловчи: Бир четда гулзор оралаб иккита чиройли қиз гул териб юрибди. (Ойб.)

  5. Тўлдирувчи: Журналнинг биринчисини топдим.

Шунга мувофиқ, сон туркуми КК, ЭК ва кесимлик категориясини ўз доирасида воқелантиради.

Download 0.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling