Сўз туркумлари


Саноқ соннинг ҳисоб сўзи билан қўлланилиши


Download 0.74 Mb.
bet45/70
Sana17.06.2023
Hajmi0.74 Mb.
#1549881
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   70
Bog'liq
Суз туркумлари 1

Саноқ соннинг ҳисоб сўзи билан қўлланилиши. Саноқ сон ўлчов бирлигини ифодаловчи сўз билан бирга қўлланилиши ҳам мумкин: [гектар], [таноб], [тош], [бош], [туп] каби. Бундай сўз ҳисоб сўзи (нумератив) дейилади. Ҳисоб сўзи, одатда, от туркумидан бўлади ва алоҳида ЛМГ ни ташкил этади.
Ҳисоб сўзи ўзи бириккан сон билан бирга ажралмас синтактик бирликни ташкил этиб, гапда бир синтактик позициядан ўрин олади.
Ҳисоб сўзи қадимдан ўзбек тилида фаол қўлланган. Бугунги кунда уларнинг айрими бутунлай истеъмолдан чиқиб кетган ёки жуда кам ишлатилади. Уларга [қадоқ], [жон], [таноб], [газ], [саржин], [пайса], [тахта], [энлик], [сўлкавой], [тош], [пуд], [маҳал], [юмалоқ] (чой), меҳнат куни (уч меҳнат куни).
[Гектар], [градус], [киловатт-соат], [кубометр], [метр] (сантиметр, миллиметр), [минут], [пар], [пачка], [сотих], [центнер], [меҳнат куни] каби ҳисоб сўзи ўзбек тилига ХХ асрда кириб келган.
Ҳисоб сўзи тизими очиқ система.
Ҳисоб сўзи ЛМГ си қуйидаги микросистемалардан ташкил топади:

  1. Предметни яккалаб ҳисоблаш учун ишлатиладиган ҳисоб сўзи: [бош], [нафар], [дона], [нусха], [туп], [жон].

  2. Предметни бутун ёки тўданинг қисми сифатида ҳисоблаш учун ишлатиладиган ҳисоб сўзи: [бурда], [варақ], [луқма], [парча], [пой], [сиқим], [тилим], [томчи], [тўғрам], [чақмоқ], [чимдим], [шингил], [қултум].

  3. Предметни тўдалаб, гуруҳлаб ҳисоблаш учун ишлатиладиган ҳисоб сўзи: [боғ], [гала], [гуруҳ], [даста], [тўда], [тўп], [шода], [қучоқ], [ҳовуч].

  4. Предметни жуфтлаб ҳисоблаш учун ишлатиладиган ҳисоб сўзи: [жуфт], (пар).

  5. Предметнинг оғирлик ўлчовини ҳисоблаш учун ишлатиладиган ҳисоб сўзи: [грамм], [килограмм], [литр], [пуд], [тонна], [центнер], [мисқол], [қадоқ], [ботмон], [коса], [пиёла], [қоп], [қошиқ], [қути].

  6. Предметнинг узунлик ва масофа ўлчовини ҳисоблаш учун ишлатиладиган ҳисоб сўзи: [қадам], [қарич], [қулоч], [метр], [тош], [чақирим], [километр].

  7. Ёш ҳисобини билдириш учун ишлатиладиган ҳисоб сўзи: [яшар], [ёшдаги], [ёшли].

  8. Вақт ўлчовини ҳисоблаш учун ишлатиладиган ҳисоб сўзи: [аср], [йил], [кун], [кеча-кундуз], [ой], [ҳафта], [дақиқа], [сония].

  9. Қиймат ўлчовини ҳисоблаш учун ишлатиладиган ҳисоб сўзи: [сўм], [тийин], [мири], [пақир], [динор], [доллар], [евро], [рубль].

  10. Ҳаракат миқдорини ҳисоблаш учун ишлатиладиган ҳисоб сўзи: [марта], [карра], [қатла], [дафъа], [сидра].

«Дона сон» ЛМГ. Дона сон [-та] қўшимчаси ва [дона], [нафар], [бош] каби ҳисоб сўзи билан ҳосил қилинади. [-та] қўшимчали дона сон предметнинг миқдорини доналаб кўрсатиш учун ишлатилади: Битта баргни узиб Зокир отага узатди. (А.Қаҳ.)
Бу аффикс ҳар қандай сон ўзагига қўшилиб кела олади: (тўққизта), (ўн тўртта), (уч юзта), (етти юзта). Ундан кейин кўплик шакли қўшилмайди.
Эгалик аффиксининг дона сон қўшилишидаги ўзига хослик шундаки, бунда III шахс бирлик ((биттаси), (олтмиш олтитаси)) ва бошқа шахснинг кўплик (сизнинг бештангиз, бизнинг ўнтамиз) шакли фаол.
Дона сон феъл олдида келганда тарз маъносини ифодалаб, гапда ҳол бўлиб келади: Мен битта гапираман. Юклама олиб «чегаралаб, айириб, доналаб, камайтириб кўрсатиш» маъносини ҳам ифодалайди: (тўрттагина), (учтагина).
Дона сон кўрсаткичи [нафар], [бош], [жон], [дона] сўзи билан маънодошлик муносабатида бўлади: битта – бир дона, ўнта – ўн нафар, бешта – беш жон каби.
«Чама сон» ЛМГ. Чама сон [-тача], [-лаб], [-ларча] қўшимчаcи, соннинг жуфт шакли, [тахминан], [қарийб], [тақрибан], [чамаси], [яқин], [камида], [ортиқ]/мўл(роқ) каби равиш ва бошқа туркум сўзи орқали ҳосил қилинади: ўнта ишчи, миллионлаб юртдошлар, ўнларча машина, соат ўн бирлар, уч-тўрт кун, тахминан ўнта, юзга яқин, камида беш мингта, саксон беш мингдан ортиқроқ.
Ҳисоб сўзи билан келган сон [-ча] қўшимчаси билан чама маъносини беради: уч йилча бурун, беш километрча.

Download 0.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling