Т а қ Қ о с л а ш ж а д в а л и ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2017 йил 11 октябрдаги


Download 44.32 Kb.
bet5/9
Sana08.06.2023
Hajmi44.32 Kb.
#1463949
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Фирибгарлик охирги таккослаш жадвали 01 05 2023

Тўлдирилмоқда

Айбдор томонидан талон-торожни яшириш мақсадида талон-торож қилинган мулк ўрнига бошқа, қиймати камроқ мулк алмаштириб қўйилган ҳолларда ҳам қилмиш талон-торож қилинган мулк қийматидан келиб чиққан ҳолда квалификация қилинади. Бунда талон-торож қилинган мулк ўрнига тақдим этилган мулк қиймати айбдордан моддий зарарни ундириш, шунингдек жазо тури ва миқдорини белгилаш чоғида ҳисобга олинади.



21. Жиноят предмети бўлган мулкнинг қийматини аниқлашда, унинг мулкдор томонидан қай йўсинда сотиб олинганлигига қараб, жиноят содир этилган вақтда амалда бўлган ва тегишли ҳужжатлар билан тасдиқланган чакана, бозор ёки комиссион нархлардан келиб чиқиш лозим. Нарх мавжуд бўлмаганда ва талон-торож миқдори тўғрисида низо келиб чиққан ҳолларда, мулк қиймати эксперт хулосасига асосан аниқланади.
Бунда мазкур жиноятнинг предмети бўлган валюта қимматликлари жиноят содир этилган пайт (вақт)даги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган чет эл валютасининг Ўзбекистон Республикасининг пул бирлигига нисбатан курси бўйича аниқланади.
Айбдор томонидан талон-торожни яшириш мақсадида талон-торож қилинган мулк ўрнига бошқа, қиймати камроқ мулк алмаштириб қўйилган ҳолларда ҳам қилмиш талон-торож қилинган мулк қийматидан келиб чиққан ҳолда квалификация қилинади. Бунда талон-торож қилинган мулк ўрнига тақдим этилган мулк қиймати айбдордан моддий зарарни ундириш, шунингдек жазо тури ва миқдорини белгилаш чоғида ҳисобга олинади.

Марказий банк бошқарувининг 09.01.2021 йилги қарорига мувофиқ, 15.02.2021 йилдан бошлаб, Марказий банкнинг валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудида божхона ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаш учун чет эл валюталарининг сўмга нисбатан расмий курслари кунлик белгиланиши ва ҳар банк иш куни соат 1600да Марказий банкнинг расмий веб-сайтида эълон қилиб борилиши белгиланган.

22

18. Айбдорнинг ҳаракатларида кўп ёки жуда кўп миқдорда фирибгарлик содир этилиши каби квалификацияловчи белги мавжудлиги тўғрисидаги масала ЖК саккизинчи бўлимида баён этилган тушунтиришларга мувофиқ ҳал этилиши лозим.
Бир неча эпизоддан иборат умумий қасд ва ягона мақсадга йўналтирилган давомли фирибгарлик содир этган шахснинг ҳаракатларини квалификация қилишда судлар талон-торож миқдорини жами талон-торож қилинган мулк қийматидан келиб чиққан ҳолда аниқлашлари керак.
Агар айбдор томонидан бир эмас, балки бир неча фирибгарлик ҳаракатлари содир этилиб, уларнинг ҳар бирида ўзганинг мулкини олишга йўналтирилган мустақил қасд амалга оширилган бўлса, талон-торож қилинган мулк қийматини қўшиб ҳисоблашга йўл қўйилмайди.
Агар шахснинг қасди ўзганинг мулкини кўп (жуда кўп) миқдорда эгаллашга йўналтирилган бўлиб, у айбдорга боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра охирига етказилмаган бўлса, қилмиш ҳақиқатда талон-торож қилинган мулк қийматидан қатъи назар, қасд йўналтирилганлигидан келиб чиқиб, кўп (жуда кўп) миқдордаги фирибгарликка суиқасд сифатида квалификация қилиниши керак.

22. Айбдорнинг ҳаракатларида кўп ёки жуда кўп миқдорда фирибгарлик содир этилиши каби квалификацияловчи белги мавжудлиги тўғрисидаги масала ЖК саккизинчи бўлимида баён этилган тушунтиришларга мувофиқ ҳал этилиши лозим.
Бир неча эпизоддан иборат умумий қасд ва ягона мақсадга йўналтирилган давомли фирибгарлик содир этган шахснинг ҳаракатларини квалификация қилишда судлар талон-торож миқдорини жами талон-торож қилинган мулк қийматидан келиб чиққан ҳолда аниқлашлари керак.
Агар айбдор томонидан бир эмас, балки бир неча фирибгарлик ҳаракатлари содир этилиб, уларнинг ҳар бирида ўзганинг мулкини олишга йўналтирилган мустақил қасд амалга оширилган бўлса, талон-торож қилинган мулк қийматини қўшиб ҳисоблашга йўл қўйилмайди.
Агар шахснинг қасди ўзганинг мулкини кўп (жуда кўп) миқдорда эгаллашга йўналтирилган бўлиб, у айбдорга боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра охирига етказилмаган бўлса, қилмиш ҳақиқатда талон-торож қилинган мулк қийматидан қатъи назар, қасд йўналтирилганлигидан келиб чиқиб, кўп (жуда кўп) миқдордаги фирибгарликка суиқасд сифатида квалификация қилиниши керак.




23

19. Судларга тушунтирилсинки, қалбаки ҳужжатдан фойдаланган ҳолда содир этилган фирибгарлик, башарти ҳужжат айбдор томонидан тайёрланган ёки сохталаштирилган бўлса, жиноятлар мажмуи тарзида ЖК 168-моддаси ва 228-моддаси биринчи ёки иккинчи қисмлари билан квалификация қилинади.
Шахс фирибгарлик мақсадида ўзи томонидан тайёрланган қалбаки ҳужжатдан фойдаланган, бироқ унга боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра ўзганинг мулкини ололмай ёки мулкка нисбатан ҳуқуққа эга бўлолмай қолган ҳолларда қилмиш жиноятлар мажмуи тарзида ЖК 25-моддаси иккинчи қисми, ЖК 168-моддаси ва ЖК 228-моддаси тегишли қисми билан квалификация қилиниши лозим.
Бошқа шахс томонидан тайёрланган қалбаки ҳужжатдан фойдаланган ҳолда фирибгарлик содир этган шахснинг ҳаракатлари ЖК 168-моддаси тегишли қисми билан квалификация қилинади ва ЖК 228-моддаси учинчи қисми билан қўшимча квалификация қилишни талаб этмайди, чунки бундай ҳолда ҳужжат айбдор томонидан ўз мақсадига эришиш учун алдаш воситаси сифатида фойдаланилган бўлади.

23. Судларга тушунтирилсинки, қалбаки ҳужжатдан фойдаланган ҳолда содир этилган фирибгарлик, башарти ҳужжат айбдор томонидан тайёрланган ёки сохталаштирилган бўлса, жиноятлар мажмуи тарзида ЖК 168-моддаси ва 228-моддаси биринчи ёки иккинчи қисмлари билан квалификация қилинади.
Шахс фирибгарлик мақсадида ўзи томонидан тайёрланган қалбаки ҳужжатдан фойдаланган, бироқ унга боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра ўзганинг мулкини ололмай ёки мулкка нисбатан ҳуқуққа эга бўлолмай қолган ҳолларда қилмиш жиноятлар мажмуи тарзида ЖК 25-моддаси иккинчи қисми, ЖК 168-моддаси ва ЖК 228-моддаси тегишли қисми билан квалификация қилиниши лозим.
Бошқа шахс томонидан тайёрланган қалбаки ҳужжатдан фойдаланган ҳолда фирибгарлик содир этган шахснинг ҳаракатлари ЖК 168-моддаси тегишли қисми билан квалификация қилинади ва ЖК 228-моддаси учинчи қисми билан қўшимча квалификация қилишни талаб этмайди, чунки бундай ҳолда ҳужжат айбдор томонидан ўз мақсадига эришиш учун алдаш воситаси сифатида фойдаланилган бўлади.




24

20. Тушунтирилсинки, компьютер техникаси воситаларидан фойдаланиб фирибгарлик содир этиш (ЖК 168-моддаси иккинчи қисми «в» банди) деганда, молия, банк муассасалари, фондлар ва ш. к. ларда бўлган мулкни алдов йўли билан компьютер техникаси воситалари ёрдамида манипуляция қилиш орқали амалга ошириладиган талон-торож тушунилади. Бундай фирибгарлик компьютер тизимида ишлов бериладиган, тегишли ахборот ташувчиларда сақланадиган ёки маълумотларни узатиш тармоқлари бўйича бериладиган ахборотни ўзгартириш йўли билан ҳам, компьютер тизимига ёлғон ахборот киритиш йўли билан ҳам содир этилиши мумкин.



Download 44.32 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling