Т а с д и қ л а й м а н ” Урганч давлат университети ректори Д. Рузметов
Download 87.68 Kb.
|
Ўқув услубий бошқарма бошлиғи
- Bu sahifa navigatsiya:
- II. Малака талаблари
“ Т А С Д И Қ Л А Й М А Н ” Урганч давлат университети ректори __________ Д.Рузметов “_____” “____________” _______ й Ўқув-услубий бошқарма бошлиғининг ЛАВОЗИМ ЙЎРИҚНОМАСИ I. Умумий қоидалар 1.1. Мазкур Лавозим Йўриқномаси Урганч давлат университетининг (кейинги ўринларда – Иш берувчи) Устави, Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари ва Фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлаи ва фармойишларига мувофиқ ишлаб чиқилган. 1.2. Лавозим Йўриқномасининг асосий вазифаси Ўқув-услубий бошқарма бошлиғи вазифаларининг функционал доирасини аниқ белгилаб қўйиш ҳамда унга юклатилган Иш берувчининг олдидаги мажбуриятларини сифатли, ўз вақтида ва виждонли бажариши учун шахсий масъулиятини оширишдан иборат. 1.3. Ўқув-услубий бошқарма бошлиғини лавозимга тайинлаш ва лавозимидан озод этиш ректор буйруғи билан амалга оширилади. 1.4. Ўқув-услубий бошқарма бошлиғи бўлмаган пайтда (хизмат сафари, таътил, касаллик ва ҳ.к. туфайли) унинг вазифаларини белгиланган тартибда тайинланган шахс бажаради, бу шахс юклатилган вазифаларни лозим тарзда бажариш учун жавобгарликка эга бўлади. II. Малака талаблари 2.1. Ўқув-услубий бошқарма бошлиғи лавозимига қабул қилишда Иш берувчи номзодга қуйидаги талабларни қўяди: - олий маълумот; - бўлим йўналиши бўйича камида 3 йиллик самарали иш стажига эга бўлиши; - ўзбек ва рус тилларини билиш. 2.2. Ўқув-услубий бошқарма бошлиғини билиши шарт: - Олий таълими муассасаларида бошқарув лавозимида зарур бўлган касбий ва ташкилотчилик қобилиятларига, таълим соҳасида раҳбарлик иш тажрибаси ва стажига, фаолият тури ва ваколатлари доирасида тегишли билим ва кўникмаларига - Намунавий шахсий фазилатларга-интеллект, маданиятли, етакчилик, ижодий қобилиятлар, хушмуомалалик, ташкилотчилик, ташаббускорлик ва тадбиркорлик қобилиятларига эга бўлиш, масъулият ҳисси, мустақил қарор қабул қилиш ва иш тутиш, қатъий ҳаракат қилиш, муассаса стратегик мақсадларга эришишни таъминлаш хусусиятларига эга бўлиши зарур. - Ички тартиб қоидаларини. Download 87.68 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling